IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
366 subscribers
6.34K photos
2.62K videos
47 files
11.9K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Ахмад  Ал-Бишр томонидан   гўзал тиловат.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Жаноза намози
– Жаноза намози қанақа намоздир?
– Маййит, яъни ўлик учун ўқиладиган намоздир.
– Жаноза намози фарзми, вожибми?
– Фарзи кифоядир. Шу тариқаки, бир маййитга маҳалла жамоасидан бир киши ўқиса, кифоя қилади, бошқа кишилардан соқит бўлади. Улар ўқимаганлари сабабли гуноҳкор бўлмайдилар. Агар ҳеч бир киши ўқимаса, гуноҳкор бўладилар. Қанча киши ўқиса, ўқиганларнинг ҳар қайсиси савобга эга бўладилар.
– Жаноза намозининг шартлари нечта?
– Саккизтадир: 1) таҳоратли бўлиш; 2) баданнинг пок бўлиши; 3) либоснинг пок бўлиши; 4) оёқ тарафи пок бўлиши; 5) авратни бекитиш; 6) қиблага қараб туриш; 7) ният қилиш; 8) маййит ювилган бўлиши (маййит зулм билан ўлиб, шаҳид бўлган бўлса, ювилмаган ҳолича жаноза ўқилади).
– Жаноза неча ракатдир?
– Жаноза намозида ракат йўқ. Тўрт такбир билан тамом бўлади. Ушбу тўрт такбир тўрт ракат ҳукмидадир. Жаноза намозида рукуъ, сажда, қаъда қилинмайди, қиёмда турган ҳолда тамом қилинади.
– Жаноза намози қандай ўқилади?
– «Ушбу маййит учун жаноза намозини ўқишни ният қилдим. Олдда турган имомга эргашдим. Холис Аллоҳ таоло учун. Аллоҳу акбар», деб қулоқ юмшоғига қўл бармоғини етказади. Сўнгра қўлларни боғлаб Сано ўқийди. Сано ўқигандан сўнг қўллари боғланган ҳолида иккинчи марта такбир айтади ва саловот ўқийди. Саловотдан кейин учинчи такбирни айтади. Сўнгра маййит балоғатга етган улуғ киши бўлса, ушбу дуони ўқийди:
«Аллоҳуммағфирли ҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғойибина ва сағирина ва кабирина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фаҳйиҳи ъалал Ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман, би роҳматика йа арҳамар роҳимин».
Яъни: «Ё Рабб, бизларнинг тирикларимизни, ўликларимизни, ҳозирларимизни, йўқларимизни ва кичикларимизни ва улуғларимизни, эркакларимизни ва хотинларимизни мағфират қилгин. Ё Рабб, бизлардан кимларга тириклик берсанг, Ислом дини устида турғизгин ва бизлардан кимни вафот қилдирсанг, имон устида вафот қилдиргин».
Агар маййит ёш бола бўлса, ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъалҳу лана Фаротон важъалҳу ажрон зуҳрон важъалҳу лана шафиан ва мушаффиъан».
Яъни: «Ва бизлар учун шафоат қилувчи қилгин».
Ушбу дуоларни ўқигандан сўнг тўртинчи такбирни айтиб, қиёмда турган ҳолича икки тарафга салом беради. Шу тариқа жаноза намози тамом бўлади.
– Жаноза намози тамом бўлгандан кейин қандай дуолар қилинади?
«Роббиғфирлана ва ли ҳазал маййити вафтаҳ лаҳу фи қобриҳи. Аллоҳумма зид ажроҳу ва ла тузаллина баъдаҳу», деб дуо қилинади.
Маъноси: «Ё Раббим, бизларнинг гуноҳларимизни ва ушбу маййитнинг гуноҳини авф қилгин, унга қабрида кенглик бергин. Эй Аллоҳ, ушбу маййитнинг ажрини зиёда қилгин ва бизларни залолатга ташламагин».
– Жаноза намозида қатнашаётган киши такбирларни айтаётган чоғда бошини бир оз кўтарадими?
– Йўқ, кўтармайди.
– Жаноза намози ўқилганда маййит қаерда бўлади?
– Жаноза намози ўқиётганларнинг олдида – Қибла тарафда бўлади.
– Қай тариқа қўйилади?
– Боши шимол тарафда, оёғи жануб тарафда, чалқанчасига қўйилади.
– Имом қаерда туради?
– Қавмдан илгарироқ, маййитнинг кўкраги тўғрисида туради. Орадаги масофа сажда қилганда маййитнинг кўкрагига сажда қилгудек яқин бўлиши лозим.
– Бир киши жаноза намози бошланиб, бирор такбир айтилгандан кейин келиб қолса, у киши нима қилади?
– Имомга эргашиб, имом салом бергандан сўнг қолган такбирни, саловотни, дуони қазо қилиб намозни тугатади.
– Агар жаноза бошланиб қолса, лекин таҳорати бўлмаса, агар таҳоратга машғул бўлса, жаноза намозига етишмаслик эҳтимоли бўлса, нима қилади?
– Таяммум қилиб жаноза намозини ўқийди.

Ибодати ислом

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КИБР

Кибр ўзини устун тутиш, нафс қутқуларига эргашишдир. Бошқа бировга нисабатан ўзини тақвода, илмда ва бошқа ишларда ортиқ қилиб кўрсатишдир. Бу ҳаром амалдир.

وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ

   18. Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас..
وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ ۚ إِنَّ أَنْكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ
   19. Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир». (Яъни, юришинг ўртача ва мақсадли бўлсин. Бекорчи сохта ҳаракатлар билан куч-қувватни исроф қилиб, кибру ҳаво билан ҳам юрма, жуда лапашанг бўлиб, судралма ҳам эшак бекордан-бекорга бор овози билан ҳанграб туради. Ҳеч бир сабабсиз баланд кўтарилган овознинг эшакникига ўхшатилишининг ўзи етарли. Оятда бу овоз энг ёмон эканлиги ҳам таъкидланмоқда.).
Чунончи, ҳадиси шарифда:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимнинг қалбида заррача кибр бўлса, у жаннатга кирмайди” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ – кибрдир. Аллоҳ таоло айтганди:
«Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”» (Бақара сураси, 34-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қилдилар:
“Ким Аллоҳ ризолигидан бошқа нарса учун илм ўрганса ёки у билан Аллоҳдан бошқани ирода қилса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин” (Имом Термизий ривояти).

Кибрнинг турлари кўп, кимдир мол-дунёси билан, кимдир илми билан, амали билан, гўзаллиги билан кибрланади. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Илм кибрга сабаб бўладиган асосий омиллардан биридир. Илмнинг инсонлар наздида, Аллоҳ таоло ҳузурида қадри улуғ. Шундай экан, илмнинг кибри бўлиши мумкинми?
Аллоҳ розилигидан бошқа нарса учун илм ўрганиш шайтоннинг ишидир.

Билгинки, гуноҳларни унутиш кибрга сабаб бўлади. Кибрнинг зидди тавозе бўлиб, самимиятли, камтарин бўлиш мақталган амал. Бу Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наздиларида ҳам, инсонлар олдида ҳам олқишланади. Камтарлик туфайли инсон кимлигини ангаб етади. Чунки тавозели бўлиш, риёдан йироқ туриш анбиёлар, авлиёлар ва солиҳ кишиларнинг ахлоқидир.

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм
" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Қарзни узиш дуоси

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди»

Термизий ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Мавзу: Ижтимоий байрамларни нишонлаш жоизлиги

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон тумани "Ҳонақоҳ" жоме масжиди имом-хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Мавзу: Мусулмонни куфрда айблаш

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Абдулатиф Одилов,
Чуст тумани "Мавлоно Лутфулло" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сумалак

Сумалак илоҳий таомми?

Анвар қори ака роҳимаҳуллоҳ

#албатта_кўринг

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Муқим ва мусофир
– Муқим қандай кишидир?
– Ўз шаҳрида турувчи, мусофир бўлмаган кишилардир.
– Мусофир қандай кишидир?
– Ўрта юриш ила уч кунда етарлик масофадаги бирор шаҳар ёки қишлоққа боришни ният қилиб йўлга чиққан кишидир.
– Йўлга чиққач, қайси ердан мусофирлик бошланади?
– Ўзи турадиган шаҳар ёки қишлоқнинг иморатли жойларидан узоқ бўлгандан сўнг бошланади.
– Ўша киши қайси замонгача мусофир саналади?
– Токи ўз шаҳрига қайтиб киргунга қадар. Ёки бошқа ерда ўн беш кунгача туришни ният қилганлар ҳам мусофир саналади.
– Ўрта юриш қандай юришдир?
– Қўриқ ерда бўлганда пиёда ва туяда юришга ўхшаш юришдир. Дарёда бўлганда кеманинг ўрта шамол билан юришидир.
– Мусофир саналиши учун энг камида неча чақиримлик ерга боришни ният қилган бўлиши керак?
– Энг ками тўқсон чақиримлик жойга боришни ният қилиши лозим.
– Ўша ерда турган вақти мусофирликка кирадими ёки муқимликка кирадими?
– Мусофирликка киради.
– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан сўнгра ўша ерда ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Албатта, мусофирликдан чиқади. Гўёки уйига қайтиб келган кишидек муқим ҳукмида бўлади.
– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан кейин ўн беш кун туришни ният қилмаса, бир-икки кундан ёки ўн тўрт кундан сўнг бу ердан кетмоқчи бўлса, ўша ерда турган вақти мусофир бўладими ёки муқим бўладими?
– Мусофир бўлади.
– Аввалдан у ерда ўн беш кун туришни ният қилмасдан, бирор иш чиқиб қолгани сабабли ёки бирор хабарга мунтазир бўлганлиги сабабли ўн беш кунга қадар ёки зиёдроқ туриб қолса, муқим бўладими ё мусофир бўладими?
– Hамон мусофирлиги сақланади.
– Бир неча кун тургандан сўнгра ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Албатта чиқади.
– Бир киши борган ерида аввалдан ўн беш кун туришни ният қилиб, муқим ҳукмида бўлса, лекин бир неча кун туриб (ўн беш кун туролмасдан) ўз шаҳрига қайтса ёки бошқа бир сафарга чиқса, муқим бўладими, мусофирми?
– Муқимлиги тамом бўлиб, яна мусофир ҳукмига ўтади.
– Бир ерга бориб етгандан сўнг ўн беш кун туришни ният қилиб, бир кун тургач, ўн беш кун тўлгунча у ердан кетишни ният қилса, муқим бўладими ёки мусофир бўладими?
– Мусофир бўлади.
– Бир кишининг икки шаҳарда ҳовлиси бўлса, у шаҳарларнинг ораси уч кунлик йўл бўлса, бир ҳовлидан иккинчи ҳовлига борганда мусофир бўладими?
– Қайсисига борса ҳам, йўлда мусофир бўлади, аммо ҳовли бор шаҳарга бориб киришлиги билан мусофирлиги тамом бўлиб, муқим бўлади.

Ибодати ислом

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Мусофирларнинг ҳукмлари
– Мусофир кишига нима лозим бўлади?
– Тўрт ракатли намозларни, масалан, пешинни, асрни, хуфтонни қисқа (қаср) қилиб, икки ракатдан ўқиши лозим. Шом ва витр намозини қисқартирмайди.
– Тўрт ракатли суннатларни қисқа қиладими?
– Йўқ.
– Мусофирларга нечук ишларни қилиш дуруст бўлади?
– Маҳсига ёки этикка уч кеча-кундузгача масҳ тортиш ҳам, қаттиқ машаққатли бўлган тақдирда намознинг суннатларини ўқимаса, рамазон ойида рўзани тутмасдан қазога қолдирса ҳам бўлади.
– Тўрт ракатли намозда мусофир киши муқим кишига имом бўлса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
– Бу ҳолда намозни неча ракат қилиб ўқийдилар?
– Мусофир икки ракат ўқиб салом бериб, намозни тамом қилади. Орқасидан эргашган киши ташаҳҳудни ўқийди, аммо саловот ва дуони ўқимай, имом бўлган мусофирнинг салом беришини кутиб туради. Мусофир салом бергандан кейин муқимлар қиёмга турадилар ва қолган икки ракатни ўқиб, намозларини тамом қиладилар.
– Тўрт ракатли намозда мусофир кишининг муқимга эргашиши дуруст бўладими?
– Қазо намоз бўлса, дуруст бўлмайди, аммо вақтида адо қилинадиган намоз бўлса, дуруст бўлади.
– Бу ҳолда мусофир неча ракат ўқийди?
– Имомга тобеъ бўлиб тўрт ракат ўқийди.
– Мусофир киши тўрт ракатли намозни икки ракат ўқимай, тўрт ракат қилиб тўла ўқиса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади, лекин икки ракат ўқимай, тўрт ракат ўқигани учун гуноҳкор бўлади.
– Мусофир киши ўз шаҳрида ўқилмай, қазога қолган тўрт ракатли намозни сафарда қазо қилмоқчи бўлса, неча ракат қилиб қазо ўқийди?
– Тўрт ракат қилиб қазо ўқийди.
– Бир мусофир сафардалик чоғида тўрт ракатли намози қазога қолган бўлса, ўз шаҳрига қайтиб келгандан кейин неча ракат қилиб қазо ўқийди?
– Сафарда бўлган вақтидагидек икки ракат қилиб қазо ўқийди.

Ибодати ислом.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Билгин, одамлардан омонда қолишнинг сира иложи йўқ. Шундай экан, салоҳиятли иш бўлса уни маҳкам тутиб, давом эттиравер!

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Ғарб маданияти кўпхотинликка қарши, аммо юзлаб зинога рухсат беради. Кўпхотинликни жазолайди. Аммо баччавозликни ҳимоя қилади. Улар ислом диёрларини кузатиб туришади. Агар бу диёрлардан бирор киши Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга таъна қилиб қолса, у кишини масхара қилиб қолса, уни қўллаб унга бағирларини очишади.

Бугун озгина билими бор одамга атеизм танилиш ва машҳурликка етиб бордиган энг қисқа йўл эканлиги маълум бўлиб қолди. Бузуқ инсон бўлсангиз ҳеч ким сизга индамайди. Омондасиз, ҳамма сиздан рози...

Мен ёш мусулмонлардан бу каби қабиҳликлардан узоқ бўлишларини, қанчалар кўп тўсиқ бўлмасин дин ва шарафларини маҳкам тутишларини сўраган бўлар эдим.

Атеизм фикрий жиҳатдан жирканчлик ва пасткашликдир. Хулқий жиҳатдан эса бузуқликдир. Гарчи уларнинг бугуни роҳат бўлсада, эртага уларни азоб, лаънат ва ғазаб кутиб турибди!

Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг "Аччиқ ҳақиқат" китобидан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нодир_қироатлар

Муҳаммад Сиддиқ Миншавийдан  гўзал  тиловат


Бақара сурасининг охири.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Тирик мавжудотларнинг қуйи даражадаги турлари: чумоли ва чивинларни ҳам фақат чумоли ҳамда чивинларгина англай олади. Афсуски, фақат инсонгина ўзи ҳақида ҳақиқий билимга эга эмас. Биз ўзимизни фақат сиртдан - у ёки бу қилмишимиз ва ташқи қиёфамиз орқали биламиз. Руҳий моҳиятимизни билишга уринмаймиз.

Абу Ҳомид Ғаззолий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
10294. Абдуллоҳ ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ деди: “Мусибат инсонга жонида, молида ёки фарзандида мусибат етишида эмас. Энг улкан мусибат - тўғрилаб бўлмас синишдадир. Яъни, динида синалиши, фитналанишидир. У ҳолга (тушиб қолган инсон қалбида) шак-шубҳа кучли ишонч ўрнини эгаллаб олади. Ботилни ҳақ деб кўра бошлайди, ҳақни эса ботил ўрнида кўра бошлайди. Маъруфни мункар, мункарни маъруф санай бошлайди”.
Закариё ибн Муҳаммад Ансорийнинг “Ад-дурарус сайния” китобидан.

@arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Ҳожатхонага киришнинг баъзи одоблари

– Ҳожатхонага киришда дуо ўқиш:
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис».
(Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

– Ҳожатхонадан чиқишда дуо ўқиш:
«Ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман ) ва «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

– Ҳожат чиқаришда қиблага олдини ҳам, қиблага ортини ҳам қаратмаслик:
“Агар ҳожат чиқариш учун келсанглар бавл қилганда ҳам, катта ҳожатда ҳам қиблага қараб ёки қиблага ортни қаратиб ўтирманглар. (Балки икки ёндан бирини қаратинглар)”. a
Имом Муслим ривояти.

– Одамларни кўзи тушмайдиган жойга бориб ҳожат чиқариш:
"Эркак эркакнинг авратига қарамасин, аёл аёлнинг авратига қарамасин". Имом Муслим ривояти.

– Ҳожат чиқараётганда Аллоҳни зикрини ишлатмаслик:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилаётганларида бир киши кета туриб у зотга салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига алик олмадилар». Имом Бухорий ривояти.

– Ўнг қўлда истинжо (мустаҳаб) қилмаслик:
"Қачон сизлардан бирингиз бавл қиладиган бўлса, ўнг қўли билан закарини ушламасин ва ўнг қўлида истинжо қилмасин".

Имом Бухорий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.

Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?!
«Ҳаййа ъалас-солааҳ!
Ҳаййа ъалал-фалааҳ!»

(Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!

Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat