IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Audio
Тасбиҳ айтиш!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
#КУН_ҲАДИСИ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Қалбинг мулойим бўлишини ҳоҳласанг,  мискинни таомлантир,  ва етимни бошини силагин."

Жомиъус саҳиҳ.

Таржимон:  Жаъфархон Суфиев.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИСЛОМ ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Довудхон Икрамов,
Наманган шаҳар “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжид имом ноиби
.

Батафсил ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР

1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.

2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.

3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.

4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.

5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.

6. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).

7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.

8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.

9. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).

10. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Солиҳ инсон

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Сизларга дўзахга ҳаром бўлган кишини айтайми?” - деганларида, саҳобалар:
- “Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг Расули” - дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Қалби юмшоқ, одамларга яқин, ҳожатбарор киши” - дедилар.
(Ибн Ҳиббон ривояти)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ғам-қайғули дамларда Расул алайҳиссалом қайси дуоларни ўқиганлар?

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайғу-ғам келганда кўп дуо қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қай бир банда ўзига ғам-ташвиш етганида: “Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий” деса, албатта Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказади ҳамда ўрнига шодликни алиштириб беради” (Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Қазо (амр-ҳукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки Китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетказувчи ва ғам-ташвишимни аритгувчи қилгин”...
➡️Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ибратли

Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
– Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
– Йўғ-е, дўстим, бу кўпку, шунча ҳам эҳсон қиласанми?
– Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
– Бу ҳам кўп.
– 100 $ берсамчи?
– Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
– Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله

Зикрнинг маъноси:
«Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билан».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар.

(Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР:👆

Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”.
(Имом Бухорий ривояти).

Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдадир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ЮРТИМИЗ ТИНЧ, ОСМОНИМИЗ ДОИМ ШУНДАЙ МУСАФФО БЎЛСИН!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
НАФС

Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.

Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-тўймас нафсинг саҳрода еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан!


Жалолиддин Румий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ДИНИМИЗ БУЗҒУНЧИЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Мирзоҳид Умирзоқов,
Мингбулоқ тумани “Топтиқ Азиз” жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Dinimiz_buzgunchilikdan_qaytaradi

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Ҳасан Солиҳ томонидан   гўзал тиловат.

Фотир сурасидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола
#Ихтилоф
#Мавзу: “Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати”

Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг суннатидир. Қуръони каримда Иброҳим а.с.нинг Макка ҳақига қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз.  У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا بَلَدًا آمِنًا وَارْزُقْ أَهْلَهُ مِنَ الثَّمَرَاتِ مَنْ آمَنَ مِنْهُمْ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ قَالَ وَمَنْ كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُ قَلِيلًا ثُمَّ أَضْطَرُّهُ إِلَى عَذَابِ النَّارِ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (126)
“Эслaнг: Ибрoҳим: “Эй, Рaббим, бу 
(Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара;126)
Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўралганидан тинчликнинг ризқдан-да муҳимроқ, улуғроқ неъмат эканлиги маълум бўлади.
Тинчлигини йўқотган юрт худди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлару, анҳорлари бўлмасин, у худди харобага айланган, биров ундан манфаат ва фойда ололмайдиган саҳрога ўхшаб қолади. У юртда на роҳат ва на хотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атроф мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир.
Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ унуб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг ана шу  тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади.
 Демак, ҳар бир жон, у ким бўлишидан қатъий назар, қайси касб, қандай мартаба, қанча обрўли бўлмасин, тинчликда ҳаёт кечиришга муҳтождир.
Чунки хавфсираган киши хотиржам тунамайди, хотиржам тонг оттирмайди, хотиржам яшамайди. Доим қалби қалқиб, безовта бўлади. Ўз моли, жони, оиласи ва касбида хавфсираб юради.
Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади, Раббиларига эса хотиржамликда ибодат қиладилар. Бунга барчамиз гувоҳ бўляпмиз.
Харим ан-Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”. У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.
Тинчлик – барча давлатлар ва барча жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар, қанчалар харажатлар қилинади.
Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни миннат қилиб зикр қилади:
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَمًا آمِنًا وَيُتَخَطَّفُ النَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ
Яъни, “Улaр ўзлaрининг aтрoфлaридaги oдaмлaр қирғингa учрaб тургaн бир пaйтдa, биз (Мaккaни) oсoйиштa ҳaрaм қилиб қўйгaнимизни кўрмaдилaрми?!” Анкабут – 67
Қурайш сурасида ҳам Аллоҳ таоло Макка аҳлига берган икки катта неъматини эслатади:
فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ (3) الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ (4)
Яъни, “Мaнa шу уй(кaъбa)нинг пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! зeрo, (У) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди.” (Қурайш;3-4)
Тинчлик неъмати
وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا ۗ إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ
   18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.).

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#ТАВСИЯ

Истиғфорнинг ажойиботлари:

Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Чиройли матоъ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
МАКР ВА АЛДОВ

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43). Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир” (Нисо сураси, 142). Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қоладида, зулматда қолиб кетадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедиларда, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар (Муслим ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади» (Термизий, Абу Довуд ривояти). Яъни, мўмин одам очиқ кўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқ кўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар” (Термизий ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Устоз: Аюбхон қори, Мулк сураси.
#АУДИО📀

«МУЛК» сураси🎤
Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг гўзал қироатлари.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Қуръонда ўттиз оятдан иборат сура бор. У (ўқиб юрган) кишини мағфират қилингунича шафоат қилади. У «Табарокаллазий биядиҳилмулк» сурасидир», дедилар»
(Термизий ривояти).

Саҳобалардан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида «Таборак» сурасини «монеъа», яъни, қабр азобидан тўсувчи, дейишган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятида эса «Таборак» сураси «мунжия», яъни нажот берувчи дейилган. Имом Термизий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Набий алайҳиссалом «Сажда» ва «Табарокаллазий»ни ўқимасдан ухламас эдилар», дейилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat