IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Қарздан қутулиш дуоси

«Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока».

«Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил».

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин”, дедилар”.


Бухорий, Муслим, Абу Довут ва Термизий ривоят қилганлар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

​Дуо қилар экансиз асло шошилманг ва асло ижобат бўлишида шубҳа қилманг!


Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Ҳар бирингизнинг дуоси "дуо қилдим-у, ижобат бўлмади", деб шошилмаса, албатта ижобат бўлади».

Термизий ривояти

Умар розияллоҳу анҳу дейди:


"Аллоҳга дуо қилсам ижобат қилишида шубҳа қилмайман. Менга дуо қилишимни илҳом қилган экан, демак, ижобат қилади".


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ:
- "Фақатгина тўққиз каломда яхшилик бор" - дер эди.

1. Таҳлил - Ла илаҳа иллаллоҳда;
2. Такбир - Аллоҳу акбарда;
3. Тасбеҳ - Субҳаналлоҳда;
4. Таҳмид - Алҳамдулиллаҳда;
5. Яхшиликдан савол беришда;
6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда;
7. Амру-маъруф қилишда;
8. Наҳий-мункар қилишда;
9. Қуръон тиловат қилишда.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:

🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"

🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"

🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"

🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Рамазон ойига ҳозирлаш лозим бўлган нарсалар

Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.
Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
Нафл ибодатларга одатланинг.
Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.
Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.
Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.
Қуръон ёдланг ёки такрорланг.
Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.
Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.
Ейиш-ичишни камайтиринг.
Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.
Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.
Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.
Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.
Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.
Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.
Нафл ибодатларга риоя қилинг.
Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.
Уйингиз ва оилангизни Рамазонга зарур нарсалар билан тайёрланг.
Чекишдан халос бўлинг.
Рўза аҳкомларини ўрганинг.
Тунда ухламай бедор юришдан узоқлашинг.
Дуони кўпайтиринг.
Камчилик ва нуқсонлар учун нафсингизни маломат қилиб боринг.
Ниятингизни яхшилаб олинг.
Амалларингизни тартибга солиб олинг.
Рамазонни тавба билан бошланг.
Ўзингиздан ўзгаларнинг ҳам ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

​​ИЙМОНИНГИЗНИ ҚАНДАЙ КУЧАЙТИРАСИЗ?

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Қарздан қутулиш дуоси

«Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока».

«Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил».

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бир-бирингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, бир-бирингизга биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмон билан уч кундан ортиқ гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
(Риёзус-солиҳийн)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Қарздан қутулиш дуоси

«Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока».

«Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил»

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat