IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
350 subscribers
6.05K photos
2.46K videos
47 files
11.4K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Ассалому алайкум! 💐
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
🤲

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
للَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطَايَاىَ وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жаҳлимни, ҳазилимни, буларнинг ҳаммаси менда бордир, мағфират қилгин».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жаҳлимни, ҳазилимни, буларнинг ҳаммаси менда бордир, мағфират қилгин».
(Икки шайх ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ибратли ҳикоялар
Ибратли ҳикоялар

30 йил умрини касалликлар юқшидан эҳтиёт бўлиб, қўрқиб яшади. Айниқса, саратонга чалинган, дейилганлардан ўзини олиб қочди. Лекин у автоҳалокат сабаб вафот этди.
(Тақдир)

Уйланди. Аёли ёқмади. “Сабаби нима?”, деб сўрашди. “Маҳрамим ҳақида гапирмайман” деди. Ундан ажрашди. “Нима сабабдан?”, деб сўрашди. “Зиммамдан чиққан аёл ҳақида гапирмайман”, деди.
(Мардлик)

Фақир 3 та апелсин сотиб олди. Биринчисини кесди. Айниган чиқди. Ташлаб юборди. Иккинчисини ҳам сўйди. У ҳам чириган экан. Ташлади. Светни ўчириб, учунчисини кесди. Ва еди.
(Баъзан яшаб қолиш учун мажбур бўламиз)

Поездга чиқаётганида ўнг оёқ кийими тушиб қолди. Уни олишга улгурмади. Чапни ҳам ечиб отди. Муҳтож кимса топиб олса кияр, деди.
(Юмшоқ кўнгиллик)

Тўйга боришдан олдин оиламга бир воқеани гапириб бераётгандим. Устимга қаҳва тўкилиб кетди. Ҳамма:
- Энди нима қиласан? Кийимларингга қара? - деди.
Фақат онам...
- Болам, ҳеч нарса қилмадими? Куйдирмадими? - дедилар.
(Жаннатим-онам)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлни ҳаққи тўғрисида жуда ҳам долзарб насиҳатлар. Барча билиши лозим.

Шукруллоҳ домла

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Руҳият

Менга бир толиби илм шундай деди: «Ҳар қачон Қуръон ёдламоқчи бўлсам, Аллоҳ хоҳлаганича, насиб қилганича истиғфор айтаман. Сўнгра эса Қуръонни очиб ёдлашни бошлайман».

Мен ундан: «Нега ундай қиласан?» дея сўрадим.

У: «Оятлар ва ҳадислар ҳамда солиҳ салафларнинг гуноҳларнинг зиёни ва уларнинг илмдан маҳрум этиши ҳақидаги сўзлари ҳақида тааммул қилдим, ўйлаб кўрдим. Сўнгра бўлса, Қуръонни ҳифз этиш, ёдлашдан олдин барча унутган ва ёдимда бўлган гуноҳлардан истиғфор айтишга одатландим. Бу ҳолдан кўплаб улкан фойдалар топдим», дея жавоб берди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Тафаккур

Ғазабланиб турганингда гапирма. Ўша лаҳзада айтган гапинг тўғри бўлиши мумкин, аммо услубинг хато бўлади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”дан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза

CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Aзонни кутмасдан тақвимдаги вақт бўйича намоз ўқиш жоизми?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.

Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ака-укалар ҳам мерос оладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.

Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Эслатма

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказини ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг. ⤵️⤵️⤵️

https://taplink.cc/diniysavollar

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қаерда бемазҳаб бўлса ўша ерда ихтилоф бор"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
​​Шайх Абдуллоҳ Бониъмани йиғлатган воқеа

Таниқли даъватчи ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Абдуллоҳ Бониъма фоний дунёдан охират сари риҳлат қилдилар. Бу зот Аллоҳнинг синовига учраб ўттиз йил фалаж касали билан оғридилар. У кишининг қўл-оёқлари ҳаракатдан тўхтаган эди. Аммо шундай бўлса-да, у киши умрларини Алоҳнинг йўлига чақиришга бағишладилар. Қуйида у зотнинг  насиҳатларидан эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Мендан кўра аҳволи оғирроқ одам бўлмаса керак деб ўйлардим. (У кишининг бошларидан ташқари барча тана аъзолари ҳаракатдан тўхтаган эди). Бир куни шайхлардан бири: «Мен билан юринг, аҳволи сизникидан оғирроқ бўлган кишини кўрсатаман», деди. Ўша шайх билан бориб, ўзимга ўхшаган фалаж одамни кўрдим. Лекин унда фалажликдан ташқари яна бир беморлик бор эди. Унинг қулоғи эшитмас, тили эса гапира олмасди.

Тасаввур қилинг, у одамнинг тана аъзолари ҳаракатланмайди, қулоғи эшитмайди, тили эса гапира олмайди. Мана шу одам билан боғлиқ менда кўз ёшимга сабаб бўлган оғриқли воқеа содир бўлганини эшитдим. Кунларнинг бирида унинг оила аъзоларидан бири хабар олиш учун олдига кирсалар, кийимида қон доғини кўришди, унинг ўзи эса йиғлаётган экан. Қон қаердан тегди экан деб жароҳатни излай бошлашди.

Ниҳоят, унинг икки бармоғини узилиб тушганини кўрдилар. Қандай узилиб тушди экан деб оила аъзолари ҳайрон қолдилар. Маълум бўлишича, бир сичқон беморнинг олдига келиб, унинг бармоқларини кемириб, узиб олибди. Бемор эса ўз жойида қимир этмай, ҳеч нарса қила олмай ётаверибди. У фақатгина бармоқларига назар солиб, оғриқдан қийналиб, инграб ётган холос.

Сичқон унинг олдига келганда беморнинг ҳаракатланмаётганини кўриб, уни ўлик деб ўйлаган. Сиз-чи, соғлом бармоқларингиз билан нима фойдали иш қилдингиз?! Соғлом оёқларингиз билан нима қилдингиз?! Тилингиз билан нималарни гапирдингиз?! Қулоғингиз билан нималарни тингладингиз?! Сизга берилган барча неъматлардан фойдаланиб, қандай амаллар қилдингиз?! Лаа илааҳа иллаллоҳ».

Азизлар, Роббимиз бизга неъмат қилиб берган соғлом тана аъзоларнинг шукрини адо этяпмизми?! Уларни нималар билан машғул қиляпмиз?! Бу нарсаларга аҳамият берайлик. Аллоҳ таоло бизга ато қилган ва қилаётган ҳамда келгусида берадиган неъматларининг шукрини тўлиқ адо қилиб боришимизни насиб этсин, Ҳақ таоло Абдуллоҳ Бониъмадан рози бўлсин, динимизга қилган хизматларининг ажрини кўпайтириб берсин, қабрларини нурларга тўлдирсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
manba tartil_uz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КАМЕРА БЎЛСА-БЎЛМАСА, ЎЗИ КЎРИБ ТУРИБДИ!

Тартиб-интизом сақлаш учун ҳамма ёққа камера қўйишнинг иложи йўқ. Қолаверса, камера бор жойда ўзини одобли тутиб, ҳеч ким "кўрмайдиган" ерда қоидани бузиш ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун одамлар қалбига "Аллоҳ кўриб турибди. У Зотнинг фаришталари амалларимни ёзяпти. Ҳар бир ишимга қиёматда жавоб бераман", деган эътиқод сингдирилса бўлгани. Шунда кўп муаммолар ҳал бўлади. Зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан бажаришда, омонатни адо этишда бу эътиқоднинг ўрни жуда катта.

"Дилдаги гаплар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Банданинг малояний (беҳуда гаплар) гапириши, Аллоҳ таолонинг уни залил ва танҳо ўз ҳолига ташлаб қўйганининг аломатидир.

(Маъруфи Карҳий роҳимаҳуллоҳ)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
НАСИҲАТ

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди:
«Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди.
Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан.
Дунёга ҳарис бўлмагин. Ҳасадгўй бўлма, тез фаҳмлайдиган бўласан.
Шикоятчи, нолийверувчи бўлмагин, одамларнинг тилидан омонда бўласан.
Раҳмли бўл, одамлар қалбида муҳаббат уйғотувчи, ҳавас уйғотувчи бўласан.
Сенга тақсим қилинган ризққа рози бўл, бой ва беҳожат бўласан.
Аллоҳга суян, таваккул қил, кучли бўласан.
Дунё аҳли билан уларнинг мол-дунёлари устида низолашма, баҳслашма. Шунда Аллоҳ сени яхши кўради ва ер аҳли сени яхши кўради.
Тавозеъли бўлгин, яхшилик амалларинг мукаммал бўлади. Офият, саломатлик вақтингда амал қилгин, офият устингдан ато қилинади».
(“Ҳилятул авлиё”)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat