IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
348 subscribers
6.07K photos
2.47K videos
47 files
11.5K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Қуръон_фазилатлари

ҚУРЪОН ЎҚИШДАН ОЛДИН ОҒИЗНИ ТОЗАЛАШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мисвок ишлатиб (ўқилган) намоз мисвок қўлламай (ўқилган) намоздан етмиш баравар афзал”, деганлар .
Бу ерда таъкидланишича, намоздан олдин мисвок билан тишлар яхшилаб тозаланса, ибодат учун олинадиган савоб бир неча баравар кўпаяди. Нега десангиз, намозда Қуръон ўқилади. Покиза оғиз билан тиловат қилиш афзал. Бунинг учун кўпроқ савоб берилади. Бир куни ҳазрат Али розияллоҳу анҳу мисвок ишлатишга буюрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини таъкидлади: “Агар банда мисвок қилиб намоз ўқишга чоғланса, бир фаришта орқасида туриб қироатини эшитади, унга яқинлашиб келади ёки шунга ўхшаш бир сўз (айтдилар), ҳатто оғзини оғзига қўяди. Унинг оғзидан Қуръондан бир нарса (яъни, оят) чиқса, фаришта ичига тушади. Шундай экан, Қуръон (тиловати) учун оғизларингизни покланг ”.
Яна Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Оғзингиз Қуръон йўлларидир. Шунинг учун уни мисвок билан хушбўй қилинглар ”. Қуръон ҳарфлари оғиз орқали талаффуз этилади. Шунинг учун Қуръон тиловатидан олдин оғиз поклигига эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Айрим мутасаввифлар: Қуръон ўқиш учун оғизни моддий нопокликлардан тозаланганидек ёлғон, ғийбат, чақимчилик каби маънавий иллатлардан ҳам покланади”, дейишган.
Мусо ибн Халафдан ривоят қилинади: “Мен Қатоданинг:Қуръон ўқиганимдан бери пиёз емайман”, деб айтганини эшитганман ”. Қуръон ўқийдиган одам пиёз, саримсоқ, турп каби бадбўй ҳидли нарсаларни хом ҳолида емагани маъқул. Пишириб ейилса бўлаверади. Чунки бунда ҳиди қолмайди. Агар хомлигича ейилса, оғиздан нохуш ҳиди келиб, одамларга ҳам, фаришталарга ҳам озор етиши мумкин.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

•┈•┈
•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat