IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
374 subscribers
6.88K photos
2.82K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ТАҲОРАТГА ДОИР МАСАЛАЛАР:
давоми...
#фиқҳ #таҳорат #жароҳат
#масҳ_тортиш

19. Бир кишининг оёғи синиб унга тахтакач боғланса ёки таҳорат аъзоси йиринглаб, ўша жойни тахтакач билан боғланган бўлса, уларнинг ҳукми ҳам ўтган масала каби бўлади. Яъни, агар жароҳат жойи ёки йиринглаган жойга мато қўйилиб, кейин устидан тахтакач боғланган бўлса, зарари бўлмаса тахтакач ечилиб, жароҳат устидаги матога масҳ тортилади. Тахтакачни ечиш мумкин бўлмаса ёки машаққат туғдирса, тахтакачнинг устидан масҳ тортади.

20. Яхшиси (таҳорат аъзосини ёпиб турган) тахтакач ёки боғловнинг ҳаммасига масҳ тортишдир. Уларнинг аксар қисмига масҳ тортса ҳам таҳорати жоиз. Ярми ёки ундан камига масҳ тортса, таҳорати жоиз бўлмайди.

21. Тахтакач ҳали жароҳат тузалмасдан боғланган жойидан тушиб кетса, қайта боғлайди ва қайта масҳ қилиши вожиб эмас. Жароҳат тузалгандан кейин (таҳорати бўлган ҳолатда) боғлов тушиб кетса ёки олиб ташланса, унинг устига тортилган масҳ бузилади, унинг остини ювиш вожиб бўлади, таҳоратни янгилаш шарт эмас.

(Шайх Ашраф Али Таҳонавий, “Ал-Мутасар фил фиқҳил ҳанафий” китоби асосида).

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров таржимаси

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
📲 @SavollarHikmatullohDomlaUzbot

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat