IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
383 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Тафаккур #Мотивация

✔️ Бугун илм олишимиз учун тўсқинлик қилаётган баъзи бир “баҳона“лар ҳақида фикрлашамиз))

Илм олишни нимадан бошлашимиз керак?
❗️1.Мақсад: Масалан, Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари. Сиз бошқа мақсад ҳам қўйишингиз мумкин!
❗️2. Ўз баҳоналаримизни енгиш.

Илм олишимизга тўсқинлик қилаётган баъзи “баҳоналар“:
1.Вақтим йўқ! 🚫
Йўқ, бизда 24 соат вақт бор. Наҳот бир соатини Ҳабибимиз саллоллаҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш учун ажрата олмасак?! Унда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимиз қаерда қолади?!
2. Китоб олишга имкон йўқ!
Ҳозирги кунда китоб топиш унчалик ҳам қийин эмас. Айниқса, моддий тарафдан баҳона қилаётган бўлсангиз, ижтимоий тармоқ учун сарфлаётган пул миқдорингизни камайтириш орқали албатта имконини топса бўлади.
3. Нимадан бошлашни билмайман⁉️
Хоҳлаган китобингиздан бошлашингиз мумкин. Чунки, ҳамма китоб кетма-кетликда берилган бўлади. Агар қийналсангиз ҳажми кичикроғидан бошланг.
4. Адашиб кетишдан қўрқаман🔴
5.Ўқисам ёдимда қолмаяпти ёки тушунмаяпман 📖
Тўғри бу каби қийинчиликлар ҳар бир инсонда учраб туради, буни кўпроқ такрорлаш, дўстларингиз билан шу мавзуда суҳбатлашиш орқали енгишингиз мумкин))
📝 Керакли маълумотларни дафтарга қайд қилиб бориш ҳам катта фойда беради.
❗️6. Орқага сурмасдан бугуноқ бошлаш.
🆘Энг асосийси хоҳишнинг бўлиши. Сиз қаттиқ хоҳлар экансиз албатта имконини топа оласиз.

📌Яна бир самарали усул: Бирор бир китоб ўқишни мақсад қилиб қўйдингизми, бу ишни ўртоғингиз билан бирга бошланг. Дўстингизни ҳам фойдали илм олишга сабабчи қилинг ва у билан фикр алмашинг. Бу жуда ҳам яхши самара беради, чунки бу синовдан ўтган усул.

📉 Мақсадлар сари олға!!!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Аллоҳ таоло айтади: "Бас, улар на бирон васият қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар"
(Ёсин сураси, 50 оят).

Ўлим фариштаси келган пайтда бирор ишни қилишга имкон бермайди. У фақат жон олишга келган бўлади.

Яхши амалларга шошилайлик!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

КИБР КАСАЛЛИГИДАН ШИФО ТОПИШ ЙЎЛИ

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу бир куни бозорда устларига бир боғич ўтин юклаб кетаётган эдилар. У кишини кўрган кишилар сўрашди:
«Аллоҳ сизни бу нарсадан беҳожат қилган-ку, нима учун ўзингизни бундай ишлар билан қийнаяпсиз?».
Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
Кибр (туйғуси)ни эзғилаб ташлашни истадим. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги сўзларни эшитганман:
«Кимнинг қалбида бир дона хантал уруғичалик миқдорда бўлса ҳам кибр (ҳақни қабул қилмаслик, ўзини бошқалардан устун кўриш туйғуси) мавжуд бўлса, у жаннатга кирмайди».

(Имом Ҳайсамий ривоятлари)


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Ҳозир оғирлик қилаётган бир ракатнинг, Маҳшардаги севинчи на қадар бўлишини сен қаердан ҳам билардинг?!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Эшитмасдан олдин жавоб бериш, тушунмасдан аввал қарши чиқиш, билмаган нарсасига ҳукм қилишлик, жоҳиллик табиатидандир.

Жуброн халил Жуброн

Жаъфархон Супиев таржимаси.


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, ундан фойдаланилган қисмигина ризқдир.

Гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин ундан фойдалана олмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни соҳибига етиб боргунича қўриқлаб борувчи қоровулсан халос.

(Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди.

"Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", дейди у.

Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди.

Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди.

Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин".

Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram
#ТАФАККУР:
Улар энди йўқ...

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотларидан сўнг Абу Бакр (р.а.), кейин ҳазрат Умар (р.а.) халифа бўлдилар. Уларнинг даврида мусулмонлар тинчлик ва хотиржамликда яшашди. Ҳазрат Усмон (р.а.) даврида эса бу хотиржамлик бузилиб турди. Ҳазрат Али (к.в.) замонига келиб аҳвол бутунлай ўзгариб, турли ихтилофлар юзага кела бошлади. Бу ҳолатлар туфайлими, бир куни ҳазрат Алидан сўрашди:
— Юз бераётган ҳодисаларнинг ҳеч бири аввалги халифалар замонида йўқ эди. Сабаби нима экан-а?
Жавоб чин маънода ҳазрат Алига хос бўлди:
— Уларнинг даврида биз бор эдик, бизнинг замонимизда эса улар йўқ!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Бир киши қарамоғида боқимандалар кўплигидан Иброҳим ибн Адҳамга шикоят қилди. Шунда у зот: «Аллоҳ ризқини ёзмаганларини менга юбор», деган эдилар, у киши жим бўлиб қолди.

Изоҳ: Аллоҳ ҳар бир кишига белгиланган ризқни ёзиб қўйган. Шундай экан, оилани боқувчи одам уларни ўз маблағидан боқмайди, балки уларнинг ризқи сарф қилиши учун унга берилаётган бўлади.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР 👆👆

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat