IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
346 subscribers
6.2K photos
2.57K videos
47 files
11.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО: 😍👆
Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...
Н.Р.А.

#БИЛАСИЗМИ:
Гуноҳдан қорайган кўнгил беш нарса билан оқ бўлади:

1. Аввало солиҳлар билан ўтириш;
2. Қуръон  ўқиш;
3. оч бўлиш;
4. намоз ўқиш;
5. саҳар вақтида зорлик(дуо) қилиш!

(Аҳмад ибн Осим Антокий қ.с)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

#ЭСЛАТМА: 👇
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Рўзани бузмайдиган нарсалар:

1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб, еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийи тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чанг ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса, рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам, рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.
13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам, рўзаси очилмайди.
14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15. Жунуб ҳолида юрса ҳам рўзаси очилмайди.
16. Мускулга, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

«Солиҳ амалдан маҳрумликка афсусланмаслик ва қилган гуноҳга пушаймон бўлмаслик қалб ўликлигининг аломатидир!».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Биласизми_?

Гапиришнинг ўз шартлари бор. Ким бу шартларга риоя қилмаса, адашган бўлади.

1. Гапириш учун сабаб бўлиши керак. Ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиш кўзланиши лозим. Ушбу мақсадлардан бошқа ҳолда гапириш алжираш бўлади. Сабабсиз алжираш ўз эгасининг айбини очади, холос.

2. Гапни ўз ўрнида гапириш керак. Ўринсиз гап ҳеч қачон фойда бермайди.

3. Ҳожатига яраша гапириш керак. Ҳожатидан ташқари гапириш лақиллашдан бошқа нарса эмас.

4. Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак.

Демак, беҳуда гапларни гапириш мўминлик белгиси эмас. Ёлғон, бўҳтон, туҳмат, ёмон гапларни гапириш ҳам мўминликдан аломат эмас.
Мўмин одам гапирса, яхши гапиради, яхшилик тўғрисида гапиради, бўлмаса жим туради.
Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-тумандир. Уларни қалбни маст қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир.
Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсани ва икки жағи орасидаги нарсани муҳофаза қилиб берса, мен унга жаннатни муҳофаза қилиб бераман», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ?

Таҳоратдаги макруҳ амаллар


Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
— Улар саккизтадир:
1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.

"Ибодати Исломия" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ?

Қалби ёмонликлар билан машғул бўлган одам фойдали иш қила олмайди. Чунки қалб икки бир-бирига зид машғулиятни бир жойда сақлайдиган даражада кенг эмас.

(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
​​#БИЛАСИЗМИ:

Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтиробларга (депрессия) ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади. Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади.
Субҳаналлоҳ! Олимлар йигирма биринчи асрдагина аниқлаган илмий кашфиётни бундан ўн тўрт аср муқаддам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган эканлар: «Ухлаганда чироқларни ўчиринглар» (Абу Довуд ривояти).
Ушбу ҳадис Набий алайҳиссаломнинг содиқул масдуқ* эканларига далолат қилмайдими?

Содиқу масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи, барча сўзу амалида садоқатли. Масдуқ – рост сўз тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган.


✈️Дўстларингизга улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ❗️
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг‼️
👇👇👇👇👇👇
📱https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Спорт учун юриш ёғларнинг йўқолишига сабаб бўлади.

Намоз учун масжидга юриб бориш гуноҳларнинг йўқолишига сабаб бўлади.

Ҳар бир бориб келишдаги қадами сабабли Жаннатда даража берилади.

Фарзни адо этиш учун Масжид сари босган бир қадами ила гуноҳи ўчирилади, бири ила даражаси кўтарилади.

Фарзни адо этиш учун масжид сари йўлга чиққанга эҳром боғлаган ҳожининг ажри берилади.

Кечқурунларда (Бомдод, Хуфтон) масжидга юриб борадиганларга қиёмат куни мукаммал нурнинг башорати берилган.

Масжидга борадиган, қалби боғланган мўминга қиёмат куни Аллоҳ таоло Аршнинг соясида соялантириши ваъда қилинган.

✈️Дўстларингизга улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ❗️
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг‼️
👇👇👇👇👇👇
📱https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

ОҚ БЎЛИШНИНГ БАЪЗИ КЎРИНИШЛАРИ

Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар:

🔥 Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз билан гап талашиш, сўкишиш каби.

🔥 Уларга бақириш, овозни кўтариб қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларга (ота-онангга) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган.

🔥 Бир ишга буюрсалар «уф» дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Уларга қараб »уф« тортма!» (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан баъзилар ота-оналари иш буюрсалар итоат этсаларда «уф» деб қўйишади.

🔥 Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошлиқлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб! Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқишнинг ўзи мункар амалдир. Отага тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган.

🔥 Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир.

🔥 Она тайёрлаган таомни танқид қилиш. Ушбу мункар амални яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай қўяверганлар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатан одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади.

🔥 Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўра туриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.

🔥 Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларни ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.

🔥 Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Қайси ишни қилмасинлар улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш ёки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашишмайди.
(“Ота-онага оқ бўлиш”)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#БИЛАСИЗМИ:

"Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади".

(Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий).

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ


Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечакда ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари). 
Имом Суфён ас-Саврий ҳазратлари: “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб кўрдик ва унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик,” – деганлар. Суфён ибн Уяйна: “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#БИЛАСИЗМИ?

Намознинг фарзларини ўзинигина ўқилса бир кунда йигирма беш дақиқа вақт сарфланади.
• Бу ҳафтада уч соат бўлса, бир ойда ярим кунлик вақтни олади.
• Бир йилда эса намоз учун фақат олти кунгина вақт ажратилган бўлинади.
• Агар кунлик намознинг суннатларини ҳам қўшиб ўқилса:
- бир кунда қирқ беш дақиқа;
- ҳафтада олти соат;
- бир ойда бир кун;
- бир йилда эса ўн икки кунгина намоз учун вақт ажратилган бўлинади.

• Етмиш икки йил намозини канда қилмай ўқиган инсон бу умри давомида фақатгина бир йилини намоз учун ажратган бўлар экан.
• Намоз ўқимаслик учун вақт йўқлигини баҳона қилаётган дўстим, шуни билармидингиз?!
• Туринг, Роббимиздан уялинг, намозни бошланг!
• Ўзи шундоқ ҳам анча вақтларни бекорчи нарсаларга сарфлаб қўйдик! Ҳеч йўқ шу намозимиз билан йўлиқайлик, Холиқимизга!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat