IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
369 subscribers
6.63K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ибрат

ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ!


Абу Лайс Самарқандий айтадилар: "Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.
• Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.
• Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар.
• Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.
• Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради".

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди. Халқни жамлаб, эълон берибди:
— Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам. Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби "Мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?" деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким? Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!

Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?

Аслида бахт ўзимизда бор! Ёнимизда!

Бахт бу — фарзандимиз борлиги, ота-онамиз ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!

Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт — фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт — ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт — тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт — сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил ака-укангда мужассам!


Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Рабиъ ибн Ҳайсамга:
"Бировни айблаётганингизни кўрмадик?!" дейишди.
У киши жавоб қилди:
"Одамларни ёмонлашга имкон топадиган даражада ўзимдан рози эмасман".

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Иброҳим алайҳиссалом бефарзанд ўтиб кетсам керак, деб ўйлаган эди, лекин у кўплаб жумхур инсонлар (ҳатто, пайғамбар алайҳиссаломлар)га ота бўлди.
• Довуд алайҳиссаломни Соулнинг қўлида вафот этади деб кутилганди, Соул вафот қилди, Довуд эса подшоҳ бўлдилар.
• Юсуф алайҳиссаломнинг қолган ҳаёти Фиръавн қамоғида ўтади деб кутилганди, лекин Миср мамлакатида Фиръавндан кейинги иккинчи шахс бўлиб етишдилар.
Сен қўрқиб, ўзингча, хаёлингда турли сценарийларни тузиб юрмагин. Аллоҳ таоло сен кутиб турган ёмон ҳолат, вазиятни ажиб, хайрли ишларга айлантириб қўйишга қодирдир.


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Агар бахтли бўлмоқчи бўлсангиз, бу 7 та нарсани ҳаётингиздан чиқариб ташланг:


1. Баҳо бериш;
2. Хафа бўлиш;
3. Ғийбат қилиш;
4. Ўзини оқлаш;
5. Инсонлардан умид қилиш;
6. Чегара қўйиш;
7. Меъёридан ортиқ овқатланиш.

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст
бўлмайдиган тўртта нарса:


1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.
Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш-билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синов дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

БАХТЛИ БЎЛАЙ ДЕСАНГ...

• Сурат, ризқу-рўз ва саломатчиликда ўзингдан қуйидаги кимсага назар солгин.
• Ёмон эҳтимолларга тайёр тур, бошга тушганида у билан муомала қилишни ўрган.
• Зеҳн-заковатингни зулмат ортидаги бузуқ фикр-хаёллар оғушига ташлаб қўймагин.
• Ғазабланма, сабр қил, ҳалим бўл, афв қил.. умр қисқадир.
• Неъмат тугаб, қачон интиқом вақти киришини кутмагин, Оллоҳга таваккул қилгин.
• Муаммоларни ўз ҳолича кўр, уларни катталаштирма.
• Ўзингни фитна ва жирканч ботқоғидан олиб қочгин.
• Ҳаётни соддалаштир, хашаматни тарк этгин, чунки ортиқча айш-бандилик, ўта танпарварлик эса руҳ азобидир.
• Сен ҳақингда айтилган ёмон сўзлар ҳақида ўйлама, уларнинг сенга зиёни йўқ, айтгувчининг ўзига зиён.
• Онгли бўл, неъмат, фазилат ва нажот ҳақида фикр юритгин.


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир Ҳошимов.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat