IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
369 subscribers
6.97K photos
2.85K videos
47 files
12.8K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Бахтли_бўлай_десангиз
Бахт неъмат берган зотга шукр қилишда

Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18 оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса, йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Ba Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг” (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Суфён Аллоҳ таолонинг: “Улар билмайдиган томондан аста секин оламиз” (Аъроф сураси, 182-оят) ояти хусусида шундай деган: “Бу оят уларга неъматларни кўп берамиз ва унга шукр қилишдан тўсиб қўямиз деган маънода”.
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло
айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят), Аллоҳ таоло айтди: “Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир” (Анфол сураси, 53-оят).

"
Бахт улашинг" китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat