IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Салафий

Суннат асли бу сийратдир

Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийиниш бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади. Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир. Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Н. Имамов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мақола #Салафий

Такфирчиларга эслатма

Агар бир шахсда тўқсон тўққиз важҳ куфрга тортадиган бўлса, аммо бир важҳ эса иймонга тортадиган бўлса ҳам, иймонга ҳукм қилмоқлик керак, куфрга ҳукм қилмаслик лозимдир!

Имом Раббоний қуддиса сируҳунинг 38-мактуботларидан.

Жаъфархон Супиев таржимаси


Улашинг:
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола
#Салафий

НАМОЗДА "ОМИЙН" КАЛИМАСИНИ МАХФИЙ АЙТМОҚЛИК, БАЪЗИЛАР ДАЪВО ҚИЛГАНИДЕК СУННАТГА ХИЛОФ ЭМАС.
Кўпчилик намозхонларимиз орасида "Омин" ни жаҳрий айтиладими махфмйми деган ихтилофлар учраб туради. Баъзи биродарларимиз “Омин”ни жаранглатиб айтишни хуш кўради.
Бошқа бир гуруҳ намозхонларимиз эса “Омин”ни махфий айтишади ва шуни ўзларига ҳуш кўришади.
Аслида суннатга мувофиқ ҳукм қандай ўзи? Келинг шу мавзуни қисқа ва лўнда тарзда ўрганиб чиқамиз:

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Namozda_omiyn_kalimasini_maxfiy_aytmoqlik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола
#Салафий

НАМОЗДА "ОМИЙН" КАЛИМАСИНИ МАХФИЙ АЙТМОҚЛИК, БАЪЗИЛАР ДАЪВО ҚИЛГАНИДЕК СУННАТГА ХИЛОФ ЭМАС.
Кўпчилик намозхонларимиз орасида "Омин" ни жаҳрий айтиладими махфмйми деган ихтилофлар учраб туради. Баъзи биродарларимиз “Омин”ни жаранглатиб айтишни хуш кўради.
Бошқа бир гуруҳ намозхонларимиз эса “Омин”ни махфий айтишади ва шуни ўзларига ҳуш кўришади.
Аслида суннатга мувофиқ ҳукм қандай ўзи? Келинг шу мавзуни қисқа ва лўнда тарзда ўрганиб чиқамиз:

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Namozda_omiyn_kalimasini_maxfiy_aytmoqlik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола
#Салафий
#МАВЗУ: СОХТА САЛАФИЙЛИК
ИСЛОМ УММАТИ УЧУН ЭНГ ХАТАРЛИ ИЛЛАТДИР

Диёримизда мустақилликнинг илк кунларидан ди￾нимизга катта эътибор берилди. Минглаб масжидлар
қайта очилиб, диний таълим берувчи ўнлаб билим
юртлар фаолият кўрсата бошлади. Асосий Қомуси￾мизда ҳам эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар
фаолияти мустаҳкамлаб, асослаб қўйилди.
Афсуски, шундай кенг имкониятларни суиистеъ￾мол қилиб, динимиз обрўсини туширадиган ва инсон￾ларни фитнага солиб, ота-боболари минг йиллардан
бери эътиқод қилиб келаётган мўътабар мазҳабла￾римизни рад этиб, ўзларидан бошқаларни ширкда ва
куфрда айблайдиган фирқалар чиқмоқда. Бу бемазҳаб￾ликни даъво қилаётганлар ўзларини “салафийлар￾миз” деб атаб, гўёки Ислом умматининг дастлабки уч
асрида яшаб ўтган солиҳ аждодларга эргашаётганлик￾ларини даъво қилмоқдалар. Аслида эса, улар ўзлари￾нинг сохта даъволари билан янги бир оқимга асос со￾либ, мусулмон умматининг парокандалиги учун “хиз￾мат” қилмоқдалар, холос.
Салаф” сўзи луғатда “аввал яшаб ўтганлар”,
“аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англа￾тади. Ушбу сўзни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг бир қатор ҳадисларида ҳам учратиши￾миз мумкин. Мисол учун, Сарвари олам ўзларининг
суюкли қизлари Фотима розийаллоҳу анҳога шундай
деганлар: яъни: “Мен сен учун қандай ҳам яхши салаф (ўт￾миш)ман” (Имом Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу
билан қизларидан аввал дунёни тарк этишларига
ишора қилганлар.
Диний истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр
билан боғлиқ маънони англатади. Яъни, Набий алай￾ҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки аср￾да яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ
аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз сол￾лаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг муборак ҳадис￾ларида шундай деганлар:
яъни: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг улар￾дан кейин келганлар, сўнг улардан кейин келган￾ларнинг давридир. Сўнгра шундай инсонлар ке￾ладики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан,
қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади”
(Имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадисга асосланиб, Ислом уламолари
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида
ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб тавсифлай￾дилар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмон￾ларга нисбатан бу номлар қўлланилмайди.
Аҳли сунна вал жамоага кўра, салафи солиҳлар дав￾ридан кейин яшаган мусулмонлар “халафлар”, яъни
“кейингилар” деб аталади. Салафи солиҳлар қарашла￾рининг тадрижий давоми “халаф”, яъни “кейинги”
олимларнинг ёндашувларида намоён бўлади. Халаф
олимлари дарахт ўз илдизидан озиқлангани каби, са￾лафи солиҳларнинг қарашлари асосида иш кўрадилар.
Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш”
шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишда￾ги “сохта салафийлар” барча ақидавий ва фиқҳий
масалаларни ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига
мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қил￾салар-да, аслида уларнинг қарашлари, асосан, XVIII
асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад
ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари асоси￾га қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қа￾рашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб
бўлган Хаворижлар ақидаси билан йўғрилган.
Бу оқим аъзолари диний масалаларнинг ечимини
топишда оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб,
унга зоҳиран ёндашиб, гўё муаммога жавоб топгандек
бўлади. Уларнинг бу услуби осон ва тўғридек туюла￾ди. Шу йўл билан улар ўз тарафдорлари сонини кўпай￾тиришга уринадилар.

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Маъруф Алоходжаев
#Салафий

“ОМИН”НИ МАХФИЙ АЙТМОҚ СУННАТЛИГИ ВА УНИНГ ДАЛИЛЛАРИ (1-қисм)

Баъзи намозхон биродарларимиз шу ихтилофда имом Шофеъий мазҳабини устун кўриб “Омин”ни жаҳрий айтади ва бу масалада ҳанафийларнинг йўли суннатга хилоф дейди. Аслида эса ундай эмас. Ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларининг (Улардан Аллоҳ рози бўлсин!) “Омин лафзини ичида махфий айтиш суннат” деган гаплари қуруқдан–қуруқ айтилмаган. Уларнинг бу фатвосига албатта, далиллари бор:
Биринчидан, Аллоҳ таоло шундай буйруқ беради:

ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعاً وَخُفْيَةً

“Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг”. (Аъроф сураси 55).

Ояти каримада Аллоҳ умумий тарзда дуони махфий қилишга амр қилмоқда. “Фотиҳа” сурасининг сўнгги қисми дуо, унинг охирида “Омин” деб айтиш ҳам “Эй Раббим, ижобат айла” маъносини англатувчи дуодир. Аллоҳ дуони махфий қилишга буюрдими, демак намозда ҳам, ташқарида ҳам махфий дуо қилиш керак.

Иккинчидан, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг олдидан ўтиб қолди. Улар овозларини кўтариб дуо қилишаётган эди. Шунда Расулуллоҳ уларга: “Сизлар кар ёки ғоибдаги Зотга дуо қилмаяпсиз! Сиз дуо қилаётган Зот сизларга қон томирингиздан ҳам яқинроқ Зотдир!”, дедилар. (Саҳиҳи Бухорий 4/145, 275. Мусаннафи Абдурраззоқ 5/159, 160).

Ҳадисдан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода овозини кўтарганларга эътироз билдирган. Бу эса дуонинг махфий бўлиши суннатга мувофиқлигини англатади.

Учинчидан, Аъмаш раҳимаҳуллоҳ Абу Солиҳдан ривоят қилади, у деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Имом “ғойрил-мағдуби ъалайҳим ва лад-доооллииййн” деганда сизлар жим туринглар!”. (Сунани Дорақутний 1/331).

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Audio
#Аудио #Салафий #Раддия

#Мавзу: Ҳудкушлик шаҳидлик эмас

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани "Обид қори" жоме масжиди имом-хатиби

Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛАФИЙ

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ва «САЛАФИЙЛАР»

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шокиржон Тўхтабоев,
Янгиқўрғон тумани "Кўкёр" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛАФИЙ

СОХТА
САЛАФИЙЛИК

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдуллоҳ домла Саматов,
Наманган шаҳар бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM