IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
362 subscribers
6.69K photos
2.75K videos
47 files
12.4K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ахлоқ
Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради:

— Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар?

— Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан.

Гап молда эмас, муомалада.

Энг муҳими — молдан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва мол эгасининг одобидир.

Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол эт.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ахлоқ

Баъзиларга ёрдам бергинг келади, лекин уларни феъли, ахлоқи бунга йўл қўймайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ахлоқ

Бир киши ҳазрат Али разияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб, ёрдам сўрамоқчи бўлди. Шунда У зот "мен тиланиш хорлигини сенинг юзингда кўришни истамамайман. Шу боис, уни ерга ёз!", дедилар. Ҳалиги киши ўз эҳтиёжини ерга ёзди. Али разияллоҳу анҳу унинг эҳтиёжини қондирдилар. Бу олийжанобликнинг юксак кўриниши эди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ахлоқ

Салафлардан бири: "Эй Одам боласи, сенинг иккита тўрвахалтанг бор, бири орқангда ва яна бири олдингда. Орқангдагида ўз айбларинг бор ва олдингдагида биродарингнинг айблари бор. Агар орқангдаги тўрвахалтага қарасанг, олдингдагига қарашга вақт тополмайсан", деди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ахлоқ

Имом Ғаззолий насиҳатлари:
- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг;
- Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг;
яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Хеч кимни алдаманг, масхараламанг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Ахлоқ

Кимгадир табассум қилсангиз билингки, унинг қалб эшигини тақиллатдингиз. Агар у ҳам сизга табассум қилса демак қалбига киришга муваффақ бўлдингиз!

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ахлоқ

• Зоҳирий одоблар ботиний одобларга ёрдамчидир.
• Аъзоларнинг хатти ҳаракатлари хаёлларнинг самарасидир.
• Амаллар ахлоқнинг натижасидир.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat