IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
376 subscribers
6.96K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА РЎЗАСИ БУЗИЛАДИМИ?
#рўза

174-CАВОЛ:
Рўзадор киши тиш олдириши ёки милки қонаши натижасида ичига қон ютса, рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичга қон ютиш масаласининг бироз тафсилоти бор. Тиш олдирганда ёки милк қонаганда туфук қондан кўп бўлса, ютганда ҳам таъми билинмаса, рўзани бузмайди. Агар қон туфукдан кўп бўлса, рўза бузилади. Агар туфук ва қон баробар бўлса, эҳтиётан, рўза бузилади. Бу ҳақида Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлган “Раддул Мухтор” китобида шундай дейилади:

(أَوْ خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ ) يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ

Яъни: “Тишлари орасидан қон чиқиб, томоғига етсаю ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Агар ичкарига кетган бўлса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса рўза бузилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. Агар қон туфукдан кам бўлса ҳам ютинганда унинг таъмини сезса, рўза очилади” (“Раддул Муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Ramazonga_oid_savol_javoblar
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

167-CАВОЛ:
Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун:
https://t.me/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Ramazonga_oid_savol_javoblar