IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.81K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Сакинат_маскани

Фарзандингиз устидан тўлиқ ҳукмронлик қилишингиз, унинг каттаю кичик ҳар ишига аралашаверишингиз унинг шахсиятини заифлаштириб қўяди. Баъзи ҳолатларда руҳий муаммолар ҳам келтириб чиқаради. Уни асрашда ҳаддан ошиш ва ҳар қандай истакларини бажараверишингиз боланинг ўзига бўлган ишончини сусайтириб қўяди. Болага қилган ишлари эвазига мукофот ҳам, жазо ҳам бермай, беэътибор ташлаб қўйиш болани зое қилади ва ахлоқини бузади. Уни кўп эркалатиш ва ўта фаровон яшатиш унга эркаклик сифатларини унуттиради. Баданий ва руҳий қаттиқ жазолаш ҳам уни қўрқоқ ва беқарор қилиб қўяди. Бундай болалар улғайганда одамлардан буткул узилиб қолгани ҳам кузатилган. Фарзанд ажратиш болалар орасида қизғаниш ва адоватни келтириб чиқаради. Бу характердан эса ўч олишга ошиқиш пайдо бўлади.
Эй тарбиячи! Фарзанд тарбиясида сиз тутадиган хатти-ҳаракатлар унинг шахсиятига таъсир қилади. Шунга огоҳ бўлинг. Аллоҳ сизни паноҳида асрасин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"

t.me/muhaddisuz
#Сакинат_маскани

Эр ва хотин ўртасида шовқин кўтарилмаслиги керак. Низо чиққан тақдирда ҳам улар гўзал хулқлари ва яхши муомалаларини намоён қилишлари даркор. Уларнинг бақириши болаларнинг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қолаверса, эр-хотин орасига совуқчилик тушуради. Ҳикматлардан бирида "Сени ёмон хулққа етаклаган одам сендан ҳам бадхулқ одамдир", дейилган.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Сакинат_маскани

Мени ўзгартирган салом

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

MANBA Давронбек Тожиалиев
@davronbekt

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Сакинат_маскани #Оила

Ҳой аёллар! Ҳой эркаклар! Тортишиб қолсангиз, кеманинг елканини қасд қила кўрманг. Йўқса, унга ўт қўясиз ёки талофат етказасиз. Елканни ўз ҳолича қўйинг-да, ўзингизга бироз дам беринг, ўзингизга келгач муаммони қайта ўйлаб кўринг. Оила елканини бузишга бузиб, кейин минг афсус чеккан оилалар камми?! Кеч бўлганда пушаймон бўлишдан фойда йўқ. Ахир, шунча бирга ўтказилган йиллар, ёрқин кунлар, шунча фарзандларнинг ҳурмати йўқми? Оилани бузишга қандай кўзингиз қиймоқда?

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сакинат_маскани

"Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланaди!".
                
Шайх Зулфиқор Аҳмад   
                        Нақшбандий

    
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Сакинат_маскани

Жим туриш- фазилат белгиси,
ақлнинг самараси, илмнинг
зийнатидир, айни ҳалимликдир. Кўп сукут қилсанг, саломат бўласан. Сен сукутга ҳамроҳ бўлсанг, ҳурмат-эътибор сенга ҳамроҳ бўлади.

«Унваанул байаан» китобидан



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#сакинат

Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабий таранглик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat