IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
366 subscribers
6.42K photos
2.64K videos
47 files
12K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالجُذَامِ وَسَيِّئِ الأَسْقَامِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан песликдан, жинниликдан, маразликдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман».

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма инний аъуузубика минал барос, вал жунуун, вал жузаам, ва саййи`ил асқоом», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الأَخْلَاقِ وَالأَعْمَالِ وَالأَهْوَاءِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан инкор қилинган ахлоқлардан, амаллардан ва ҳавои нафслардан паноҳ сўрайман».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъуузубика мин мункароотил ахлаақ, вал аъмаали вал аҳваа», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو فَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб юмгунча ҳам ўзимга ташлаб қўймагин. Менинг ишларимни Ўзинг ўнглагин. Сендан ўзга ибодатга сазовор илоҳи маъбуд йўқдир».

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси «Аллоҳумма роҳматака аржуу, фа лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн, ва аслиҳлий ша`ний куллаҳ, лаа илааҳа иллаа ант», дедилар».
(Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоятлари)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُوِرِهِمْ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Уларга Ўзингни рўбарў қиламиз ва уларнинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳууриҳим ва наъуузубика мин шурууриҳим», дер эдилар». 
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

Дуонинг маъноси:
«Эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни бирор иш ташвишга солса: «Йаа залжалали вал икроом»ни кўпроқ айтинглар», дердилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ اللَّهُمَّ اطْوِ لَنَا الأَرْضَ وَهَوِّنْ عَلَيْنَا السَّفَرَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа — ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ахд ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар «Аллоҳумма антас сооҳибу фис сафари вал холийфату фил аҳли, Аллоҳумма инний аъуузу бика мин ваъсааис сафари ва каабатил мунқолаби ва сууул манзори фил аҳли вал маали, Аллоҳумматви ланал арзо ва ҳаввин ъалайнас сафар», дер эдилар».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
سُبْحانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ, وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ

Дуонинг маъноси:
«Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз».

Али ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Али розияллоҳу анҳуга уловини миниши учун келтирилганда ҳозир бўлдим. Оёғини узангига қўйганда уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтди. Унинг устига ўтириб, ўнгланиб олгандан кейин «Алҳамдулиллаҳ, Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳааза ва маа куннаа лаҳу муқринийн. Ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун», деди.
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 2697)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ

Дуонинг маъноси:
«(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз».

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтсалар, қуйидаги дуони қўшимча қилардилар: «Аайибууна, таа`ибууна, ъаабидууна, ли роббинаа ҳаамидуун».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat