IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
383 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Расулуллоҳ ﷺ ўргатган дуо

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай", дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ
"Аллоҳумма фатирос самааваати вал арзи ъаалимал ғойби ваш шаҳадати Робба кулли шайин ва малийкаҳ. Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ", деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт", дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Маъноси: "Эй Еру осмонни бор қилган, ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳим, Сен ҳар бир нарсанинг Робби ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман".

#duo #tong #kech #Alloh #nafs #shayton
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook