IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ФАРОСАТ

Одобли киши жамоатчилик ичида бўлганида, атрофга алангламайди, ўтирганда, бўлар-бўлмас ҳадеб типирчиламайди. Бармоқларини бири-бирининг ичига киритмайди, соқолини ва узугини ўйнамайди. Тишларини кавламайди, бармоқларини бурнига суқмайди. Атрофига тупурмайди, томоқ қиравермайди, керишмайди ва одамларнинг юзига қараб эснамайди.
«Ижтимоий одоблар» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​​​​​#Фаросат

ҚЎНҒИРОҚ ОДОБИ

Бир тоифа бор – қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан кўтара олмасанг, узлуксиз қилаверади, қилаверади. Шу одам банддир, намоз ўқиётгандир, мажлисдадир, шифохона ёки жанозададир, рулдадир, қўпол бўлсада, ҳожатхонададир деган фикр хаёлига ҳам келмайди.

Бир куни икки ракаат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига ҳам
фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракаат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

​​Бола тўйгунича ОНАСИни эмади. Тишлари билан озорлар беради. Онанинг суякларида калций камайиб, мўртлашади. Улғайгунича боласини кўз қорачиғидек авайлайди. Бу дунёдан ўтгунича ташвишини қилади. Доим ундан ХАВОТИР олади. Жонини сўраса, беришга тайёр бўлади...

Фарзанди улғайиб ЭРКАК бўлганида, олий таълим даргоҳларини битириб оладида оёқларини чалиштириб, ўтирволиб, ~ «Аёл зоти - калта фаҳм....!»- дейди...

Ҳў-ў-ўй ақлли..! Қандай қилиб бунақа ақлга, нималар эвазига эришганнингни ҳеч ўзингдан сўраб кўрганмисан..?

Сен ўша ақли ноқиснинг жонидан - жон, қонидан - қон, танасидан озуқа олиб шу даражага етмадингми..?!
Аёл зотини калта фаҳм дейишингдан олдин, онаи зорингни СЕН сабаб чеккан машаққатларини эсла!
Ахир у - она...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

Эътибор беринг...

Онангиз сизга: "Мана шу игнага ипни ўтказиб бер", десалар, тезда ўтказиб қўймасдан, бироз қийналиб, кейин ўтказинг. Зеро, онангиз, қариб қолибман, деб ўйламасинлар...


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

Тўрт кишини асло унутма:

- Ғазабланганингда унга чидаган кишини;
- Йўқлигингда сени ҳимоя қилган (обрўйингни сақлаган) кишини;
- Ғамгин пайтингда сени қувонтирган кишини;
- Мазлум вақтингда сенга ёрдам берган кишини;

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Фаросат

Ким сенга шикоят қилса, демак у сендан нимадир сўраяпти. Ким сенинг ишингни тарк этса, демак у сени айблаяпти. Ким сендан бошқага юзланиб гапирса, демак у сени ҳайдаяпти.

Изоҳ. Аҳволидан нолиниб гап очган кишининг сиздан нимадир умидвор бўлаётганини илғай олсангиз, фаросатингизга балли! Агар сиз ҳам унга қўшилиб, шикоятга шикоятни улаб, одамлардан-у замондан нолиб йиғлаб юборсангиз, ҳузурингизга шикоят қилиб келган кишининг йиғиси сизникидан аччиқроқдир. Бу ҳолга маймунлар йиғламай, ким йиғласин?!
Яна фаросат ҳақида. Дейлик, шогирдингиз буюрган ишингизни бажармади. Бунинг сабабини ўзингиздан қидирсангиз, фаросатингизга балли! Чунки сиз унга тоқати етмайдиган ишни буюргансиз. Шогирдингизнинг касбий малакасидан хабардорлигингизга гап йўқ. Аммо унинг табиатидаги бепарволигини ҳисобга олиб, назоратни ўзига ташлаб қўймаганингизда иш бажарилган ва унинг бу қилиғи шунчаки «қулоқсизлик» деб баҳоланмаган бўларди. У буюрган ишингизни тарк этиши билан «қулоқсизлик» қилаётгани йўқ, балки сизни эътиборсизликда айблаяпти.
Рўпарасида сиз турганингиз ҳолда бошқа бировга юзланиб гапираётган кишидан узоқлашаётган экансиз, фаросатингизга балли! Чунки у сизнинг эшитишингизни хоҳламаётгани учун қанча яқин турган бўлишингизга қарамасдан, бошқаларга юзланиб гапиряпти ва шу билан сизни ёнидан ҳайдаяпти. Агар шунда ҳам унинг гапини тинглайверсангиз, сизга нисбатан бефаросатларча муомала қилган кишига тенг бўлиб қоласиз.
Фаросат шу даражада нозик масала. Бас, «мўминнинг фаросатидан қўрқинглар, чунки у Оллоҳнинг нури билан назар солади». Термизий ривояти.
Давоми бор...

“Унвонул баён” китобидан.



Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Фаросат

Муаммо ўзида эканини англамаган инсонлар ечимни бошқаларнинг ҳаловатини бузишдан топадилар.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

#️⃣ FARQ...

↪️ Ishni bilgan - amalga oshiradi!

↪️ Chala bilgan - aql oʻrgatadi!

↪️ Bilmagan - qoralaydi!

↪️ Qilolmagan pastkash - loy chaplaydi!

#фаросат

#️⃣ ФАРҚ...

↪️ Ишни билган - амалга оширади!

↪️ Чала билган - ақл ўргатади!

↪️ Билмаган - қоралайди!

↪️ Қилолмаган пасткаш - лой чаплайди!


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

Қачон ҳақиқатлар кашф бўлади?

• Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.
• Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.
• Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.
• Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.
• Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.
• Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

Бир кишининг оти бемор бўлиб ётиб қолибди. Отнинг эгаси ветеренар шифокорни олиб келиб отни кўрсатибди. Отни кўрган ветеренар шифокор шундай дебди:
"Агар отингиз эртага ҳам ўрнидан турмаса уни сўйиб юбораверинг!".

Бу гапни қўчқор эшитиб қолиб дарров отнинг олдига югурибди ва ветеренарнинг гапини унга айтибди.
Буни эшитган от эртаси куни барвақт ўрнидан туриб олибди. Отнинг эгаси отхонага кирса от ўрнидан турган экан. Хурсанд бўлганидан қўчқорни қурбонлик қилиб юборибди!".

Қиссадан ҳисса:
"Ҳар ишга бурнингизни тиқаверманг!".


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#фаросат

Фалсафа фикрлар ва қарашлар ҳақидаги билимдир.

Фалсафани билган одам ўзгаларнинг дунёқараши, мақсади ва юрган йўлини олдиндан кўра билади.

Фалсафа шундай ҳикматки, сен у билан аввалдан жоҳилнинг орқасидан югуриб келиб қорнига тепган бўласан, одамлар эса унинг алжираётганини вақт ўтиб пайқай бошлайди.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat