IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
366 subscribers
6.34K photos
2.62K videos
47 files
11.9K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#фаросат

Эътибор беринг...

Онангиз сизга: "Мана шу игнага ипни ўтказиб бер", десалар, тезда ўтказиб қўймасдан, бироз қийналиб, кейин ўтказинг. Зеро, онангиз, қариб қолибман, деб ўйламасинлар...


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

Аёл кишини (вафоси) эри фақир бўлиб қолганида билинади.
Эркак кишини (садоқати) аёли бемор бўлганида билинади.
Ака-укаларни (тотувлиги) мерос тақсимотида билинади.
Дўст биродарни (содиқлиги) қийинчилик вақтида билинади.
Мўмин инсонни (иймони) эса балоларда билинади.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Беш тоифа кишининг дуоси ижобатдир:

1. Отанинг фарзандига қилган дуоси
2. Отанинг фарзандига дуоибади (қарғиши)
3. Рўзадорнинг дуоси.
4. Мусофирнинг дуоси.
5. Мазлумнинг дуоси.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Tartil.uz
🌙 Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат ҳақиқий мўминлик белгисидир!

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган шаҳри Яндама гузаридаги “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжидига ташриф буюриб, ҳудуддаги мўмин-мусулмонлар билан пешин намозини адо этдилар. 

🕌 Жамоат намозидан сўнг Муфтий ҳазратлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қўйиш ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

🔸 Эслатма: Аср намозига Наманган вилояти Норин туманидаги катта йўл ёқасида жойлашган "Қурбон ота" жоме масжидига ташриф режа қилинган.

#муфтий #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
ОЛТИНГА ТЕНГ СЎЗЛАР!

1. Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

2. Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

3. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

4. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

5. Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

6. Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

7. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

8. Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

👇👇👇👇👇👇👇👇

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Агар солиҳларни яхши кўрсангиз, билингки, сизда яхшилик бор. Агар солиҳлар сизни яхши кўришса, билингки, сизда гўзал қалб бор.

«Ҳикматлар чашмаси»дан
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اجْعَلْنِي لَكَ شَكَّارًا، لَكَ ذَكَّارًا، لَكَ رَهَّابًا، لَكَ مِطْوَاعًا، لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Роббижъалний лака шаккааро, лака заккааро, лака роҳҳааба, лака митвааъа, лака мухбита, илайка аввааҳан мунийба», деб дуо қилганларини эшитдим».

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

🌸 🌾 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌸 🌾 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌸 🌾 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌸 🌾 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🍀 Хайрли тонг! 🍀

Каналга аъзо бўлиш: 👇

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Банда қабрига қўйилса, соҳиблари  қайтиб кетишса, уларнинг кавушлари тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади. Кейин: “Бу одам, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида нима дердинг?” дейишади. У: “Гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”, дейди. Шунда унга: “Дўзахдаги ўрнингга қара. Албатта, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди”, дейилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи  васаллам дедилар:  У икковини ҳам кўради. Кофир ёки мунофиққа: “Бу киши ҳақида нима дердинг?” дейилади. “Билмадим. Одамлар айтадиган нарсани айтардим”, дейди. Шунда унга: “Билмадинг ҳам, эргашмадинг ҳам”, дейилади. Кейин темир гурзи билан бир урилганида шундай қичқиради, унинг овозини инсу жиндан бошқа ҳамма мавжудот эшитади” .

(Имом Бухорий ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Қуръонга_муҳаббат

«Қалбни Аллоҳ азза ва жалланинг маърифати билан тўйинтиришда Қуръонга ўхшаш ҳеч нарса йўқ».

Шайх Муҳаммад Шинқитий

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммани ҳайратлантирган талаба, мухлис халқимиз муҳаббати, янги бош имом-хатиб ва 107 ёшли ҳожи ота дуосиНаманган вилояти сафари

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

ЁШЛАРИМИЗНИ ЎҚИМИШЛИК БЎЛИШИДА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Анасхон Каримов,
Наманган тумани “Муҳаммад Сиддиқ” жоме масжиди имом хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Yoshlarimizni_uqimishlik_bulishida_befarq_bulmaylik

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ФАРЗДИР.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Абдуллатиф Одилов,
Чуст тумани “Мавлоно Лутфуллоҳ”жоме масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ilm__talab_qilish_farzdir

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ!
Ҳаётнинг энг гўзал сифати шуки, у нима бўлганида ҳам давом этаверади. Аламли ҳодиса уни тўхтата олмайди. Мусибат унга халал бера олмайди. Ҳаёт аламли ва саодатли ҳодисаларга ҳомиладор ҳолатда давом этаверади.
Оқил инсон шодликнинг абадий эмаслигини, хафаликнинг ҳам доимий эмаслигини билади.
Ким бу сайёранинг айланишдан мақсади азият ва зарар бериш деб ўйласа, кеча ва кундуз фақатгина дарду-алам бериш учун алмашиб туради деб ўйласа у бахтсиз инсондир. Зеро у ўзини-ўзи бахтсиз қилган. Агар у дунёни ўз ҳақиқати билан кўрганида роҳатланган ва ўзгаларга ҳам роҳат берган бўлар эди!
Атрофингиздаги борлиққа қаранг. Улар зарарни қандай қабул қилиб яна йўлда давом этишига боқинг, ибратланинг. Чунки ҳаёт бирор ҳодиса ёки шахс олдида тўхтаб қолмайди.
Африкадаги антилопалар ҳар йили қурғоқчилик мавсумида сув қидириб йўлга чиқишади. Мақсад ҳаётни сақлаб қолиш. Аммо уларга ўлим ҳар томондан ҳужум қилади. Баъзи антилопалар шерлар тўдасига ўлжа бўлади, баъзилари сув қаърида тимсоҳларга ем бўлади. Аммо тўда ҳар сафар жароҳатини боғлаб зарарни индамасдан қабул қилади ва йўлда давом этади. Келаси йили яна шу аҳвол давом этади. Ўлим ва зарар билан ўралган ҳаёт йўлидан бориб келаверади. Ҳаёт давом этаверади. Антилопалар ўйин қоидасини яхши билишади. Ўзларини шерлар учун яхши таом эканликларини, тимсоҳларнинг иштаҳасини очишларини билишади. Шу билан бирга сафар қилишмаса улар учун ҳаёт тугашини ҳам яхши англашади. Қизиғи , бизлар ақлимиз билан англайдиган нарсаларни улар ғаризаси билан билади.
Модомики ҳаёт давом этар экан, зарар бўлади. Охирги ҳуштакни ўлим чалади!
Урушлар бўлаверади, оловлар ёнаверади. Инсон беморликка, муваффақиятсизликка, яқинларини йўқотишга рўбарў келаверади.
Биз яхши кўрамиз, ажраламиз, кимгадир боғланамиз, қалбимиз ёнади. Фарзандларимизни тарбиялаймиз, уйлантирамиз. Охири ҳаётимиз тугайди. Бу ишларни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Аммо биз ҳаётга бўлган қарашларимизни ўзгартиришмиз мумкин. Бизга ёқмайдиган ишлар ҳаётнинг бир бўлаги эканлигини англашимиз керак. Ҳаётимизда ёқимсиз нарсалар содир бўлса, бу билан ҳаёт тугаб қолмайди. Баъзи-баъзида учоқлар ҳам қулаб туради. Аммо кишилар учоққа минишда давом этишади. Доимо автоҳалокатлар бўлиб туради. Аммо биз автомобиллар минишда, сотиб олишда давом этаверамиз. Баъзан фарзандларимиздан айриламиз. Аммо фарзанд кўришда давом этаверамиз. Футболда ҳакамлар хато қилиб туришади. Аммо ўйинчилар футболни тарк қилишмайди. Биз ҳам футбол кўришда давом этамиз.
Биз ҳаётнинг ҳеч биримиз билан шахсий масаласи йўқлигини, ҳаёт биздан олдин ҳам шундай бўлганини, биздан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини яхши англасак ана шунда у билан воқеликка қараб, мантиқий муомала қилишга қодир бўламиз.
Мен ҳаётни англаган инсон зарарларни яхши кўради, мусибат тушишини кутиб ўтиради демоқчи эмасман. Айтмоқчи бўлганим, зарар қилмаслик учун ҳаракат қилмоғимиз, бахтли яшаш учун саъй қилмоғимиз, ёмонлик етганида уни қабул қилмоғимиз лозим демоқчиман. Олдимизда бошқа йўл йўқ. Чунки биз ҳаётни золим деганимиз билан у тўхтаб қолмайди. Ким ҳаётга ўзини нишон деб қараса қуйидаги воқеадаги илоннинг ҳолига тушади:
“Бир илон кечаси дурадгорнинг устахонасига кирибди. Дурадгорнинг асбобларини стол устига қўйиб кетадиган одати бор экан. Илон дўконни айланиб юриб юмшоқ бадани аррага тегиб кетибди. Арра унинг танасига жароҳат етказибди. Илон ўзини ҳимоя қилиш учун аррани чақибди. Оғзи ҳам жароҳатланибди. Илон аррани ашаддий душман деб ўйлаб унга ўралиб бўға бошлабди. Арра илонни баттарроқ жароҳатлай бошлаб охири ўлдирибди!”.
Ҳикоядан олинадиган хулоса шуки, биринчи жароҳат оддийгина ҳодиса эди. Илон аслида йўлида давом этиши лозим эди. Илон масалани шахсий деб қараганидан сўнг жангга киришиб зиёнга учради.
Кўпчилик инсонлар ҳаётга юқоридаги илон каби ёндашишади. Ҳамма нарсани ўткинчи ҳодиса эмас, шахсий масалага айлантиришади!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat