«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.52K subscribers
2.3K photos
615 videos
11 files
1.62K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
#hadis

Инсондан қоладиган энг яхши 3 нарса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм" (Ибн Можа ривояти).

Манба: https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

МЎМИНЛАР ЎЗАРО БИРОДАРДИР


Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин учун мўминнинг қони, моли ва обрўси ҳаромдир. Мўмин мўминнинг биродаридир, уни бефарқ ташлаб қўймайди, унга зулм ҳам қилмайди. Тақво бу ерда", дедилар ва кўкракларига ишора қилдилар» (Имом Аҳмад ва Имом Муслим).

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa_vaqti #ota_ona #hadis

ОТА–ОНАНИ УЛУҒЛАШ

🌙 Ислом дини одамларнинг доимо бир-бирларига яхшилик қилишга амр қилади. Жумладан, шу гўзал дунёга келишига сабабчи бўлган ота-онасига яхшлик қилиш лозимлигини тушунтирган. Ота-она ҳар бир инсон учун жуда мўътабар, эъзозли улуғ кишилардир.

📕 Ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром билан уларга яхшилик қилиш ҳар бир фарзанд учун зарур бўлган вазифалардандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота онасига яхшилик қилишга амр қилиб бундай дейди: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик...” (Анкабут, 8).

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилиги ва Аллоҳнинг ғазабида ота-онанинг ғазабидадир» (Абу Довуд ривояти)...

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️