«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.64K subscribers
2.38K photos
685 videos
11 files
1.67K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

@islom_mtv
#Эслатма
#Намоз_Вақтлари

Ҳижрий 1443 - йил, 7-Шаъбон
(11-Март - 2022 - милодий йил) ойи учун.


05:30 - 05:55 - Бомдод
12:45 - 13:00 - Пешин
16:35 - 16:45 - Аср
18:25 - 18:25 - Шом
19:55 - 20:10 - Хуфтон

Андижон ш. « Бош » жомеъ (Деванабой) масжиди вақти билан.

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг

@islom_mtv
Telegram | Instagram | YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума. Аллоҳ таоло Жума кунини барчамиз учун ҳайрли ва баракотлик қилсин. Барчамизга жума айёми муборак бўлсин.

Жума суннатлари:

📌 Ғусл қилиш
📌 Ҳушбўйланиш
📌 «Каҳф» сурасини ўқиш
📌 Истиғфорни кўпайтириш
📌 Саловат айтиш
📌 Масжидга эрта бориш

@islom_mtv
Махдий Қори
Кахф Сураси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)


Каҳф сураси

Махдий Қори 🎙

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Ижтимои тармоғларда бизни кузатиб боринг👇
https://t.me/joinchat/9fej9Dv_8OAyNWE6
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОВАТ АЙТИБ ШАФОАТГА ЭРИШИНГ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар, (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтингиз”. Азҳоб сураси, 56-оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга саловат айтиш сирот (кўприги) узра нурдир. Ким менга жума кунида саксон марта саловат айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Имом Табароний ва Дараҳутний Роҳимаҳумуллоҳлар ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
“Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат йўллайди. Ўн гуноҳини ўчириб, уни ўн даража кўтаради”, деганлар.
Мутафаққун алайҳ ривояти.

🌺"Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад."🌺
|ﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺ


Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг

https://t.me/islom_mtv
Live stream scheduled for
Эфир бошланди!!!

Деванабой " Бош" Жомеъ масжиддаги мавъизани Телеграмдаги https://t.me/islom_mtv?voicechat=107e8cff9ec9fc3636 саҳифасида онлайн жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин

Яқинларингизни ҳам баҳраманд этинг...
МухаммадАбдуллоҳ
Жума
МухаммадАбдуллоҳ қоридан гўзал қироат хамда Устозимиз Мифтохиддин Домладан гўзал дуо

#Жума


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир»
(Жумъа сураси 9-оят)


Намоздан кейин бемалол ўз ишлари билан машғул бўлишлик:

«Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз»

( Жумъа сураси 10-оят)

@islom_mtv
#сўраган_эдингиз

САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР.

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدَ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، وَأَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтаний. Ва ана абдука ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абууъу лака би неъматика алайя. Ва Абууъу лака би занбий. Фағфир лий. Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта», демоғингдир.
Ким уни ишонч билан наҳорда айтса, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан кечаси айтса, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлади». (Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
T.me/islom_mtv
11,03,22,ISTIG'FOR.
11.03.22 Жума мавъизаси

Истиғфорнинг фазилати

Андижон вилояти Андижон шахридаги Деванабой "Бош" Жомеъ Масжиди


01:20 ●━━───── 29:11

    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

┅══════════ ┅
Мифтохиддин Домла🎙
┅══════════┅

💾 26,7 мб

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

https://t.me/joinchat/9fej9Dv_8OAyNWE6
Истиғфор - балони кетказади, ёмон ҳолатни ислоҳ қилади, қулфларни очади ва молни кўпайтиради.

Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
@islom_mtv
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги муборак
бўлсин!


Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Бисмиллаҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!


АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!


Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇

@islom_mtv
Уйқудан турганда
Айтиладигон зикир

الْحَمْدُ لِلَّحِ الَّزِي اءخيَنَا بَءْدَ مَا اَءمَاتَنَا وَاِءلَيْهِ انُّشُورُ

Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

(Фатҳул Борий ва Муслим)

Маноси: Бизни ўлдиргандан сўнг яна ҳаёт берадигон Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтишлик Унгадир.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇

T.me/islom_mtv
ЁМҒИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГ!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз осмондан барокатли сув (ёмғир) ёғдирдик …” (Қоф сураси, 9-оят)

Ёмғир Аллоҳ таолонинг фазли-раҳмати бўлгани учун ёмғир ёғаётган пайтда қилинган дуонинг ижобат бўлиши умид қилинади

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@islom_mtv
ОТА-ОНА ҲУРМАТИ...

Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики:
-Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.

Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келган қари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар.
-Ҳа, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай - ўғлимга едирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?

Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!»

Яна шу мавзуда бир ҳадис:

Бир қиз онасидан шикоят қилди:
-Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ(с.а.в.)! Сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик.

Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
-Тўққиз ой-ю, тўққиз кун сени қорнида кўтарган ким? Ўлим ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга ҳаром! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни онангга олиб бераман.

Қиз тавба қилди...

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇

http://T.me/islom_mtv
#ибрат

"Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир."

Бақара сураси 153-оят.

Баъзан мусибатлар жаннатдаги дарожатни кўтариш учун берилади...

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@islom_mtv
НАМОЗДАН КЕЙИН НЕГА ИСТИҒФОР АЙТАМИЗ?

Маълумки, намозхон “Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ” деб икки тарафига салом бергач, уч марта “Астағфируллоҳ”, дейди. Ибодатдан кейин нега истиғфор айтилишини биласизми? Қуйида шу масалада тўхталамиз.

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلاتِهِ اسْتَغْفَرَ ثَلاثًا وَقَالَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ وَمِنْكَ السَّلامُ تَبَارَكْتَ ذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ. قَالَ الْوَلِيدُ: فَقُلْتُ لِلأَوْزَاعِيِّ: كَيْفَ الاسْتِغْفَارُ قَالَ: تَقُولُ أَسْتَغْفِرُ اللهَ أَسْتَغْفِرُ اللهَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан чиқсалар, уч марта истиғфор айтиб, кейин: “Аллоҳумма антас салаам, ва минкас салаам, табаарокта я зал жалаали вал икром”, дердилар”. Валид шундай деган: “Мен Авзоийдан истиғфор қандай айтилишини сўрагандим, “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, дейсан”, деб истиғфорни ўргатди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривоят қилган).
Биз биламиз, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча гуноҳларини кечирган. Ундан бўлса, Расулуллоҳ нега истиғфор айтганлар?
Гап шундаки, у зот истиғфор айтиш билан бандалик ҳақини адо этганлар, ҳисобсиз неъматларга шукр қилганлар. Қолаверса, мўмин-мусулмонларга ўрнак бўлганлар.
Аллоҳ таоло бандаларига намозни тўкис адо этишни буюрган. Лекин биз доим ҳам бунинг уддасидан чиқолмаймиз. Қалбимиз кўпинча Аллоҳга эмас, бошқа нарсаларга боғланиб қолади, ибодатда хушуъ қилолмаймиз, кўпинча хаёлимиз паришон ҳолда намозни ҳиссиз, шуурсиз ўқиб қўямиз. Банда хатодан холи эмас. Беайб Парвардигор. Шунинг учун намозда йўл қўйилган хато-камчиликларга истиғфор айтилади. Бунинг биз билган-билмаган ҳикматлари ҳам бор.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
http://T.me/islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, қалбларда темирнинг зангидек занг бўлади. Уни кетказадиган нарса истиғфордир.

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби

Мифтохиддин Домла Рожиддинов

Telegram I Instagram | YouTube | Facebook

@islom_mtv
56.pdf
632.5 KB
Воқиъа Сураси,
Маккий 96 оятдан иборат.

Воқиъа сураси фазилати

Ҳазрати Расулаллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилиб айтган эканларки, ҳар ким «Воқиъа» сурасини кечалари мунтазам ўқиса, ҳеч қачон камбағаллик кўрмайди. Ризқ-рўзи кенг— зиёда бўлиши учун қирқ бир марта ўқилиши тавсия этилган. Агар қабр бошида ўқилса, ўша қабрдан азоб кўтарилади. Агар таҳорат билан ҳар бомдод ва кечаси ўқилса оч қолмайди, чанқамайди, қаттиқлик ва камбағаллик кўрмайди. Душманлари енгилади, азобда қолади, қаҳр ғазабга учрайдилар, паст бўладилар. Суранинг мунтазам ўқувчиси Аллоҳ субҳонаҳу таъоло фазлу-карами билан мурод-мақсадига етади. «Воқиъа» сураси фазилати ҳақида жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Мазкур сураи карима ризқ сураси ҳам деб юритилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@islom_mtv