«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.64K subscribers
2.57K photos
757 videos
11 files
1.72K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
67.pdf
484 KB
Мулк Сураси,

Маккий 30 оятдан иборат

«Мулк» сурасининг фазли

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.

«Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@islom_mtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤Муҳаммаджонқори


▶️Мулк сураси

Telegram I Instagram | Facebook | YouTube

@islom_mtv
✔️Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш суннатида илмий мўжиза бор

#Биласизми?

✔️Ғарб олимлари инсон ухлаётган пайтида танасидан ўлик хужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, унга қайтиб ётган инсоннинг жисмига ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини, ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан кетишини аниқладилар, дейдилар. Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай турда эканлиги, қанақа касалликлар келтириб чиқариши номаълум.
Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг «Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам» (Ҳааққоҳ: 38-39 оят) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ. Замонавий илм ҳам кўрпа- тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озуқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20- 30та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80 % ли намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди» дедилар ҳадис («Саҳиҳиул Бухорий» 6320).

Ҳадисдан олинадиган фойдалар

1⃣ Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.

2⃣ Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.

3⃣ «У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 3 оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўжизалар борлигини исботлайди.

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо
Умму Абдуллоҳ таржимаси
------------------------------------
дуо🤲 зикр📿 ҳадис📜

Бошқа бир ривоятда юқоридаги ҳадис давомда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Бисмика Роббий вадаъту жанбий ва бика арфауҳу ва ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима туҳфазу биҳи ибадика ас-солиҳийн» (Бухорий ривояти) деганлари ривоят қилинган
👉 Келинг, биз бу нарсага ғарб олимларининг кашфиётларидан ҳайратланиб эмас, бир ҳадисни тирилтириш, савобга эришиш мақсадида амал қилайлик!

ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ ОСУДА У́ТСИН!!!

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇

http://T.me/islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
°🌹°Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва боракатуҳ.

⛅️Хайрли тонг.

📿 ТОНГГИ ЗИКР АЖРИ КАТТА ДУО☝️

‎سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ: عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: «Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, Аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».)

📚 (Муслим ривояти)

@islom_mtv
#албатта_ўқинг

ҚУРЪОНДА АЁЛЛАРНИНГ 40 ТОИФАСИ

1. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг завжаи мутаҳҳаралари (“Аҳзоб” сураси, 28-оят)
2. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизлари (“Аҳзоб” сураси, 59-оят)
3. Ўзини Расулуллоҳ (с.а.в.)га тортиқ қилган аёллар (Бу фақат Расулуллоҳ (с.а.в.)га хос хусусият бўлган) (“Аҳзоб” сураси, 50-оят)
4. Оналаримиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
5. Қиз фарзандларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
6. Опа-сингилларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
7. Аммаларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
8. Холаларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
9. Ака-укаларимизнинг қизлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
10. Опа-сингилларимизнинг қизлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
11. Эмизган “она”ларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
12. Эмишган опа-сингилларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
13. Қайноналаримиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
14. Хотинимизнинг қизлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
15. Ўз пушти камаримиздан бўлган ўғилларимизнинг хотинлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
16. Жуфти ҳалолларимиз (“Ясин” сураси, 56-оят)
17. Чиройли амал қилувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 29-оят)
18. Муслималар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
19. Мўминалар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
20. Давомли итоаткор аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
21. Садоқатли аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
22. Сабрли аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
23. Тавозели аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
24. Садақа қилувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
25. Рўза тутувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
26. Авратларини сақловчи (иффатли) аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
27. Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
28. Тавба қилувчи аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
29. Ибодатли аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
30. Озод, ҳур аёллар (“Нисо” сураси, 25-оят)
31. Иффатли аёллар (“Нур” сураси, 4-оят)
32. Фаҳш ишлардан бехабар (иффатли) аёллар (“Нур” сураси, 23-оят)
33. Покиза аёллар (“Нур” сураси, 26-оят)
34. Солиҳа аёллар (“Нур” сураси, 32-оят, “Нисо” сураси, 34-оят)
35. Кексайиб қолган ва никоҳни ўйламайдиган аёллар (“Нур” сураси, 60-оят)
36. Аллоҳ сақлаганича ҳимояли, яъни эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи аёллар (“Нисо” сураси, 34-оят)
37. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ўз эри ҳақида баҳслашиб, Аллоҳга шикоят қилган ва Аллоҳ унинг сўзларини эшитган аёл (“Мужодала” сураси, 1-оят)
38. Имтиҳон қилинувчи аёллар (“Мумтаҳана” сураси, 10-оят)
39. Бокира аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
40. Жувон аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)

Андижон шаҳар Бош жомеъ (Деванабой) масжиди

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
http://T.me/islom_mtv
#ҳикмат

"КАВСАР"даги ажойибот

Бу сура Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан. Ундаги сўзлар сони 10 та. Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Сурада энг кўп такрорланган ҳарф "алиф" ҳарфидир. У 10 марта такрорланган. Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та. Сурадаги барча оят "ро" ҳарфи билан тугаган. "Ро"нинг тартиб рақами 10. "Ро" билан тугайдиган қуръондаги суралар сони 10 та. 10 чиси "кавсар" сурасидир.
Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?
Ундаги 10 рақами зулҳижжанинг ўнинчи кунига ишорадир. Ундаги: "Бас Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил", ояти қурбонлик куни бўлмиш 10 чи кунга ишорадир.
Аллоҳ сизни ва мени жаннатдаги "Кавсар" булоғидан суғорсин ва ундан сўнг умуман чанқамаслигимизни насиб этсин!


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
http://T.me/islom_mtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хасан Басрий раҳматуллоху алайхни хузурларига камбағалликдан фарзандсизликдан дуо сўраб келишганда уларга...

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби

Мифтохиддин Домла Рожиддинов

Telegram I Instagram | Facebook | YouTube

@islom_mtv
АЛЛОҲГА ВА УНИНГ РАСУЛЛАРИГА ИЙМОН КЕЛТИРДИМ...

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир», деди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса,

آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ

«аманту биллаҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин».

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
@islom_mtv
#Эслатма
#Намоз_Вақтлари

Ҳижрий 1443 - йил, 9-Шаъбон
(13-Март - 2022 - милодий йил) ойи учун.


05:20 - 05:55 - Бомдод
12:45 - 13:00 - Пешин
16:35 - 16:45 - Аср
18:25 - 18:25 - Шом
19:55 - 20:15 - Хуфтон

Андижон ш. « Бош » жомеъ (Деванабой) масжиди вақти билан.

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг

@islom_mtv
Telegram | Instagram | YouTube
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

🌤Тун бағрини ёриб чиқди нур...
Ибодатга шайланди тиллар.
Дуолар-ла...булинг сиз омон...
Хайрли Тонг...дилга якинлар...!!!

Хадис...
☝️ Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам қизлари
Фотимага:

"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда 3 нарса:
1. Яхшилик
2. Одоб ва
3. Барака тақсимланади", дедилар.
Ким Тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади...!

🤲Тилак...
Аллохим хонадонингизда тинчлик хотиржамлик файз барака аримасин Кечиримли қалб хотиржам -- яшаркан !
Қадарга рози нафс --
Бахтга эришаркан .
Алхамдилиллаҳ - деган дилдан Аллоҳ рози бўларкан !
Астағфриллох деган -- тил дунё ва ундаги бор нарсаларни қулфни очаркан . Кунингиз хайрли ва барокатлик болсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг

T.me/Islom_mtv
✳️ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг

🚗 Агар машинангиз бўлса АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг, велосипедда юрганлар бор.

🚲 Агар велосипедингиз бўлса АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг пиёда юрганлар бор.

🚶🏻‍♂Агар пиёда юрган бўлсангиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг ногиронлик аравачасида юролмайдиганлар бор.

♿️ Агар ногиронлик аравачасида бўлсангиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг аравага ўтиролмайдиган ётоққа михланганлар бор.

🛌 Агар ётоққа михланган бўлсангиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг ётоқда ўзини билмай "кома" ҳолатида ётганлар бор.

Агар Аллоҳ сақласин кома ҳолатига тушиб қолсангиз ҳам АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг, қабрда жони узилган ва ҳаётга қайтишга умиди йўқ инсонлар бор.

🔻 Ўзингиздан пастга қарасангиз Аллоҳнинг нематлари сизда кўп эканлигини кўриб қалбингизни хотиржамлик ўрайди.

🔺Тескарисини қилсангиз ўзингиздан юқорига қарасангиз ғам, ҳасад, юракнинг сиқилиши, Аллоҳнинг нематларига нонкўрлик қилганингизни топасиз холос.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.


Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
http://T.me/Islom_mtv
#ибрат

Муҳаббат..

- Эй Абу Бакр, нимани севасиз?
- Уч нарсани севаман, ё Расулуллоҳ!
- Нималар экан?
- Мол-дунёмни Сизга сарфлашни, олдингизда ўтиришни ва Сизга доимо назар солишни.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@islom_mtv
#ҳикмат

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: "Кимнинг гапи кўпайса, хатоси кўпаяди".


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
@islom_mtv
АВВОБИЙН НАМОЗИ ҳақида

Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади. Аллоҳ таоло Исро сурасида «Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят).

Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.

Мўминнинг меърожи китобидан
@islom_mtv
#Эслатма
#Намоз_Вақтлари

Ҳижрий 1443 - йил, 10-Шаъбон
(14-Март - 2022 - милодий йил) ойи учун.


05:15 - 05:50 - Бомдод
12:45 - 13:00 - Пешин
16:40 - 16:50 - Аср
18:30 - 18:30 - Шом
20:00 - 20:15 - Хуфтон

Андижон ш. « Бош » жомеъ (Деванабой) масжиди вақти билан.

Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг

@islom_mtv
Telegram | Instagram | YouTube
#ибрат

Гўзал хулқнинг аломатлари

Баъзи (уламо)лар гўзал хулқ аломатларини тўплаб, шундай дейишган:

«Гўзал хулқли одам —

Ҳаёси кўп;
Озори кам;
Салоҳияти бисёр;
Тили ростгўй;
Гапи оз;
Амали кўп;
Тойилиши кам;
Бекорчи вақти кам;
Яхшилик қилувчи;
Алоқани боғловчи;
Виқорли;
Сабрли;
Шукр қилиб, рози бўлувчи;
Ҳалим;
Улфат;
Иффатли;
Шафқатли;
Лаънатламайдиган;
Сўкмайдиган;
Чақимчилик қилмайдиган;
Ғийбат қилмайдиган;
Шошқалоқлик қилмайдиган;
Гина сақламайдиган;
Бахиллик қилмайдиган;
Ҳасад қилмайдиган;
Хушмуомала;
Юмшоқ;
Аллоҳ учун яхши кўрувчи;
Аллоҳ учун ёмон кўрувчи;
Аллоҳ учун рози бўлувчи;
Аллоҳ учун ғазаб қилувчидир. Мана шулар гўзал хулқдир».

«Иҳёу улумид Дин» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
http://T.me/Islom_mtv
#ТАРБИЯ

Қадимда уч мерган устоз ораларида ким таълим беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан.
Биринчи устоз шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи устоз отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи устознинг шогирди қанча мажбурлашмасин устозига тош отишдан бош тортибди. Шунда холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки устоз норози бўлиб:
— Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку! — дебди.
— Тўғри, — дебди ҳакам — лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…

Ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар!

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
@islom_mtv
ТОНГ АҲЛИГА МАКТУБ

Орамизда юзлари мунаввар, пешоналари нурли, вақтлари баракали бўлган бахтиёр инсонлар тоифаси мавжуд. Агар сиз уларнинг сафида бўлсангиз, бу фазл учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Мазкур бахтга эришган инсонлар ким эканини англадингизми?!

Бу – фарзни адо қилишга қаттиқ бел боғлаганлар,
бу – ибодатга эътиборли бўлганлар, бу – кунларини у билан кутиб олганлар,
бу – тонгларини намоз билан бошлаганлар,
бу – саҳар вақтида қоим бўлиб, уларга фаришталар гувоҳ бўлганлардир…

Аллоҳ азза ва жалла тонг аҳлини мадҳ этиб шундай марҳамат қилади:

«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир»

(Исро сураси, 78-оят). 

Фажр намозини бардавом ўқиб бориш жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардандир. Бомдод намозига деб қилинган таҳоратда қанчадан-қанча даражалар бор...

Хайрли ва ибодатли тонг муборак


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатишда давом этинг азизларим
http://T.me/islom_mtv
Оналик ҳаққи
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)

Ҳасан Басрий ҳазратлари бир куни Байти Муаззамани тавоф қилар экан, елкасига замбил ортиб олган ҳолда тавоф қилаётган бир одамга кўзи тушди. Унга:
- Ҳой киши, нима учун Байтга ҳурмацизлик қиляпсан? Елкангдаги
замбилни бир чеккага қўйиб сўнг тавоф қилсанг бўлмайдими?, - деди.
Ҳалиги одам эса:
- Эй Шайх ҳазратлари, унинг ичида волидам бор. Уни тавоф
қилдиряпман. Шуниси билан еттинчи марта тавоф қилдиришим. Шомдан шу ергача мана шу ҳолда келиб ҳаж қилдирдим. Мақсадим унинг ҳаққини адо этиш. Ажабо, онамнинг ҳаққини адо қила олдимми?, - деб сўради.
Ҳасан Басрий ҳазратлари эса:
- Эй киши! Оналик ҳаққи у ёқда турсин сен учун бир кеча бедор
бўлгани ҳаққини ҳам адо қила олмайсан. Зеро оналик ҳаққи жуда улуғдир, - деб жавоб берди.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
http://T.me/islom_mtv
#ибрат

Ибрат олсак бўладиган гап ва тасвир бўлибди !

" Албатта Роббинг кузатиб тургувчидир"

Фажр Сураси 14 - оят

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
@islom_mtv