11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#ЛАТОИФ

«Нима бўлди, тинчмисиз?!»,- деб сўрабди хотин мазаси йўқ эридан.
• «Уйланавирус юққан шекилли»,- дебди эр.
• «Ундан кўра короновирус юқса бўлмасмиди?!»,- дермиш хотин... 😂

©️ Маҳбубий
#ЛАТОИФ

• Бир киши йўлда бир болачани кўриб, отини сўрабди.
• Бола энди айтаман деса:
- Тўхта, ўзим топаман. Сен бош ҳарфини айт, етади-, деса, бола:
- «Й»-, дебди.
• Киши санашни бошлабди:
- Йўлдош, Ясин, Йигитали, Яхшибой, Ёдгор..
• Бола йўқ дегандек бошини қимирлатиб тураверибди.
• Кишининг асаби бузула бошлабди.
• Энди қизларнинг номини санай кетибди:
- Ясимин, Юлдуз, Ёрқиной...
• Бола яна йўқ дея бошини қимирлатиб тураверибди.
• Асабийлашган киши:
- Отинг нима ўзи?!-, дея зарда қилиб сўраса, бола:
- Йамазон, амаки!-, дермиш. 😂😂😂

©️ Ҳулкар Вафо.
#ЛАТОИФ

• Бир роҳиб Истанбулга келиб, черков қидирибди.
• Йўлда бир болани тўхтатиб:
«Шу атрофда черков борми?», деб сўрабди.
• Болакай унга черковнинг йўлини кўрсатиб қўйгач роҳиб:
«Яхши бола экансан, сен ҳам мен билан юр, сенга жаннатга кириш йўлини кўрсатаман»-, дебди.
• Шунда болакай:
«Битта черковнинг йўлини тополмай адашиб юрибсизку, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз?!»-, дермиш. 😂😎😂

©️ Ғолиб Сафо.