“Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар».
Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.

.
https://t.me/islam_qanoti/22 – 'Qari_Abdulbasit_Ayatul_Kursi_5956331641'
Abdulbasit Abdussomad qori Rohimahullohu dan Ayatul Kursiy tilovati. Tinglab qalbingiz orom olsin.
#Тафаккур #Ҳикмат
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан).
Маҳмуд Аз-Замахшарий Роҳимаҳуллоҳу.

Telegram
.
.
#Тафаккур #ҚУРЪОНИ КАРИМ
«Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз».
Аммо тафаккур қилмаганлар, Аллоҳнинг айтганига юрмаганлар икки дунёсини ҳам куйдиради.
Аллоҳ таоло «Раъд» сурасида: «У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир», деган (3-оят).
Ҳа, У зот кўз ўнгингизда ерни чўзиб қўйган Зотдир. Қаердан қарасангиз, қаршингизда ер чўзилиб ётибди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ қилган.
«Унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган».
Ердаги баланд тоғларни ким барпо этган? Ердаги анҳорларни ким оқизиб қўйган? Албатта, Аллоҳ.
«Ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир».
Агар меваларда жуфтлик – эркак ва урғочилик хусусияти бўлмаганида, мевага айланмас эди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ таоло.
«У кечани кундузга ўратади».
Кеча ва кундуз ҳам бир жуфтлик бўлиб, бир-бирини ўрайди. Навбат билан кеча кундузни, кундуз кечани ўраб туради. Бу жараён асрлардан буён давом этиб келмоқда. Хўш, буни ким қилмоқда? Албатта, Аллоҳ таоло. Ушбу ҳодисаларни ҳар бир одам ўйлаб кўрмоғи лозим: «Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир».
Тафаккур қилмаганлар эса, онгсиз ҳайвонларга ўхшаб юраверадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам тафаккур алоҳида эътибор ила тилган олинган...

#Кунлик зикр ва дуолар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман.
Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар», деб марҳамат қилган. (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар).
Зикр деганда, биринчи навбатда Аллоҳни зикр қилишни тушунилади. Аллоҳни зикр қилиш қалбни унга боғлаш демакдир. У мени кузатиб турибди, деган фикр доимий инсон хаёлида бўлиши бу – зикрдир. Банда Аллоҳни кўп зикр қилиш билан турли гуноҳлардан узоқлашади. Унинг қалбида беҳуда фикрларга ўрин қолмайди. Дунёга ҳирс қўйиш, унинг зикри билан банд бўлишдан халос бўлади. Аллоҳнинг зикри билан банд бўлган қалбда турли кўнгил хушликларга, инсонга манфаатсиз маишатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган банданинг қалбига унинг муҳаббатидан ўзга муҳаббат сиғмайди, сўзлаганда аввало тилида Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин банданинг ҳалқумига, кўксига ва ахийри қалбига етиб боради. Бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби ҳамиша «Аллоҳ, Аллоҳ» деб туради. Ниҳоят, бутун вужуди шу ҳолатга келади. Ана шунда банда ҳақиқий зокирлик мақомига етади. Бундай бандадан ҳеч қачон ёмонлик содир бўлмайди.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Роббингиз: «Модомики, бандамнинг лаблари мени зикр этиб қимирлар экан, мен у билан биргаман», дейди”, деганлар.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло яна:
«Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Менга шукр қилингиз, ношукурлик қилмангиз», деган (Бақара сураси, 152-оят).
Аслида Аллоҳ бандаларнинг уни зикр қилишларига муҳтож эмас. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин оятда бундай дейилиши бандалар учун яхшиликдир. Чунки, бандалар Аллоҳни эслашлари билан Аллоҳ уларни эслашига эришадилар. Албатта, зикр билан зикрнинг фарқи бор. Ожиз бир банданинг эслаши қаердаю, оламларнинг Робби бандани эслаши қайда! Имом Бухорий пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи! Агар мени ўзинг танҳо эсласанг, мен ҳам сени ўзим танҳо эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, мен ҳам сени кўпчилик ичида эслайман», деган.
Абу Ҳурайра р.а.дан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом:
«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар. Қалби иймон билан музайян бўлган кишилар ўтириб Аллоҳни зикр қилишлари туфайли шундай буюк даражага эришса, мўминлар учун бунданда буюкроқ саодат борми?
Иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳ зикри билан ором топади. Чунки зикр қилувчи қалблар ўзларининг Аллоҳ билан доимий боғлиқ эканларини ҳис қиладилар. Яна зикр билан сайқалланган қалблар дунёда ҳамма нарса Аллоҳдан эканини, бу дунёю у дунё саодати ҳам Аллоҳнинг ихтиёрида эканини биладилар.
Модомики, зикр Аллоҳни эслаш экан, бу баъзи одамлар ўйлаганларидек фақат намозда ёки масжидда ёхуд белгиланган бир манзилда бўлади дегани эмас. Аллоҳни зикр қилиш ҳар қадамда, ҳар жойда ва ҳар бир ҳолатда бўлади. Буюк тариқат пешвоси Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтганларидай: «Дил ба ёру даст ба кор», яъни «Дилинг ҳамиша Аллоҳ билан, қўлинг эса меҳнат билан бўлсин». Банда қайси ўринда бўлишидан қатъий назар унинг қалби доимо Аллоҳни эслаб туриши лозим. Шунинг билан бирга банда тили билан ҳам зикрда бардавом бўлиши матлубдир.
Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ислом шариати мен учун кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг», деди. «Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин», дедилар. (Имом Термизий ривояти)

#Кунлик зикр ва дуолар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло учун сўзларнинг энг яхшиси «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи», – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи»ни бир кунда юз маротаба айтса, ундан хатолари ўчирилиб юборилади. Гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло учун сўзларнинг энг яхшиси «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи», – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи»ни бир кунда юз маротаба айтса, ундан хатолари ўчирилиб юборилади. Гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).
Telegram
.
.
#Кунлик зикр ва дуолар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳаа миим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.

In shaa Allah. Yaqin kunlarda Ustozimiz Maqsud Aliy domlani mavʼizalarini va ilmiy suhbatlarini joylab boramiz. Hozir "montaj" ishlari ketmoqda...
Robbimiz barchamizga hayrli qilsun.
Robbimiz barchamizga hayrli qilsun.
Telegram
.
.
#Биласизми
📖 “КАВСАР“ сурасидаги ажойибот !
🏷 Бу сура Қуръони Каримдаги энг қисқа суралардан.
— Ундаги сўзлар сони 10 та.
— Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат.
— Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
— Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
— Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “Алиф“ ҳарфидир.
— “Алиф“ ҳарфи 10 марта такрорланган.
— Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та.
— Сурадаги барча оят “Ро“ ҳарфи билан тугаган. “Ро“ нинг тартиб рақами 10.
— “Ро“ билан тугайдиган Қуръондаги суралар сони 10 та.
— 10-“Кавсар“ сурасидир.
🔐 Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?
— Ундаги 10 рақами зулҳижжанинг ўнинчи кунига ишорадир.
— Ундаги: “Бас Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил“, ояти қурбонлик куни бўлмиш 10-кунга ишорадир.
🔟 Субҳааналлоҳ !
📖 Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб айбловчининг ўзининг орқаси кесик.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
Дуонинг ўқилиши:
«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»
ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).
Имом Бухорий ривоятлари.
https://t.me/islam_qanoti

#Кунлик ҳадис
Абу Молик Ҳорис ибн Осим ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» тарозуни тўлдиради. «Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳ» ер билан осмон ўртасини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Ҳар кимса тонг оттириб, нафсини савдо қилади. Бу билан уни озод қилади ёки ҳалок қилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадис таҳоратли бўлиш ва унда бардавом юриш мусулмон кишининг ярми иймонига тўғри келишига далолат қилиб, уни муҳофаза қилиши шарт эканини билдиради. Мусулмон киши "Субҳоналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ", деб айтиши Аллоҳга энг маҳбуб сўзлардан экани ҳамда намоз нур бўлиб, жаҳолат ва ширк зулумотидан сақловчи экани, садақа мусулмоннинг иймонли ва соғлом ақидада эканига далилдир. Албатта Қуръон Қиёмат куни инсоннинг фойдаси ёки зарарига ҳал бўлишини баён қилдилар. Сўнгра пайғамбар алайҳиссалом: Ҳар бир инсон амал қилади, лекин кимдир ўз нафсини қутқариш учун амал қилади ва яна кимдир ўзини ҳалок қилиш учун амал қилади", дея бизга таълим бердилар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон киши яхшиликни барча турини қидириб, уни амалга оширишга ошиқади.
2. Таҳоратда юриб, озодаликни муҳофаза қилиш ислом одобларидандир.
3. Мусулмон киши намоз ва садақани бардавом адо этиш орқали муҳофаза қилади.
4. Мусулмон киши яхши амалларни бажариб, ёмонликни тарк қилиб, ўзини дўзахдан қутқаради.
("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)