11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Биласизми

Суннатдаги кўрсатмалар ва замонавий илм тавсиялари !

🔹 Эрта туриш: Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик қобилиятини беради ҳамда ақлий фаолиятни яхшилайди. Баъзилар учун эрта туриш қийин туюлиши ёки иложи йўқдек кўриниши мумкин, лекин бу одатни кичик қадамлар, аста-секинлик билан шакллантириш мумкин. Бу эса ҳаётни сезиларли даражада яхшилаши исботланган.

🔹 Меъёрида овқатланиш: Меъёрида овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Йиллар давомида бир эмас, бир неча текширувларнинг натижаси – меъёрида овқатланишга одатланиш кўплаб хасталикларнинг олдини олишини тасдиқлаган. Инсон тўйиб эмас, балки 80 % тўйгунига қадар овқатланиши мақсадга мувофиқ.

🔹 Сув истеъмол қилиш: Ҳадиси шарифда сувни катта эмас, кичик хўпламлар билан ичишга чорланади, акс ҳолда катта хўплаб ичишдан жигар шикастланиши мумкин, дейилади. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичишдаги суннатларидандир. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ҳам шуни таъкидлайдики, қисқа вақт ичида, бирданига кўп миқдорда сув ичиш жигарни зарарлашга олиб келади.

🔹 Рўза: Илмий тажрибалар шуни кўрсатдики, фақатгина егуликларнинг ўзи эмас, балки уни танаввул қилиш вақти ҳам инсон организмига таъсир қилар экан. Рўза тутиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари бўлган, бу ишни фақатгина Рамазон ойида қилмаганлар. Инсон қанчалик кам овқат еса, унинг организми ҳазм қилишга шунчалик кам куч сарфлайди.

🔹 Хурмо: Хурмо – шундай маҳсулотки, ўзида бир неча фойдали элементларни жамлайди. Тўғри овқатланиш тарзини йўлга қўйган инсонлар, албатта бундай фойдали маҳсулотлар ҳақида биладилар. Хурмо эса улардан биридир. Ушбу мева инсон организмида қанд даражасини нормаллаштиради. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.

🔹 Доимий ҳаракатда бўлиш (фаоллик): Исломнинг 5 арконларининг 3 таси жисмоний фаолликни талаб этади. Намоз – биринчи навбатдаги жисмоний ҳаракат кўринишидир, ҳажга бориш ҳамда рўза тутиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз доимий ҳаракатда бўлганлар ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида сузиш, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланганлар.

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари саломатлик борасидаги муҳим тавсиялардир.

islom.uz
#Биласизми

Саудиялик бир киши покистонлик бир қизга уйланди. Қабила ва уруғидаги одамлар уни айбладилар ва дашномлар бердилар. У йигит улардан узоқроққа кетиб бобоси билан яшашга мажбур бўлди. Аёли унга бир неча фарзанд туғиб берди. Фарзандларининг барчаси Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Аллоҳнинг фазли билан барчаси хушовоз тиловатга эга ҳофизлар бўлиб етишдилар. Бир неча вақт ўтиб уларнинг отаси вафот этди. Отасининг вафотидан икки йил ўтиб болалардан бири Маккадаги Ҳарами шарифга имом этиб тайинланди. Энди эса унинг қабиласи у йигит билан фахрлана бошлади.
Қуръон карим шундай китобки, Аллоҳ таоло у билан бир қавмни юқорига кўтаради, яна бир қавмни эса қуйига туширади.
Отанинг кимлигини билмоқчимисиз? Унинг исми Ҳамд.
Фарзанднинг кимлигини билмоқчимисиз? У Макканинг айни вақтдаги имомларидан бири шайх Моҳир ибн Ҳамд Муайқилийдир.

Аллоҳ таоло "Балки сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар" (Бақара сураси, 216-оят).
Биз қаерда ва қайси ишда биз учун яхшилик борлигини билмаймиз. Юқоридаги воқеадан бунга ўзингиз амин бўлдингиз.
#Тафаккур
#Биласизми
Қуръони Каримда зикр қилинган "орзулар"ни биласизми?

1. «Қани эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим», дейди.»
(Нисо сураси, 73- oят)

2. «У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.»
(Фурқон сураси 27-oят)

3. «Эй воҳ!!! Кошки фалончи(кофир-бадбахт)ни дўст тутмасам эди.»
(Фурқон сураси 28-oят)

4. «Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.»!
(Ал-Ҳаққа сураси 25- oят)

5. «Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.»
(Наба сураси 40- oят)

6. «У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.»
(Фажр сураси 24- oят)

7. «Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди.»
(Анъом сураси 27- oят)

8. «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.»
(Аҳзоб сураси 66- oят)

Бу орзуларнинг барчаси вафот қилиб кетганларга тегишли ягона амалга ошира олмаган орзуларидир. Улар шунга надомат чекмоқдалар. Холбуки биз бу орзуларни барчасини қўлга киритиш имкониятимиз бор! Ҳали хам кеч эмас.