11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
"Shu paytgacha men odamlar bilan ilmiy bahs-munozarada doim g‘olib bo‘lganman, lekin o‘zini ilmsizligini bilmaydigan odam bilan bahs qilib mag‘lub bo‘ldim".

📚Imom Abu Homid Gʻazzoliy rahimahulloh
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
«Гўдаклар Аллоҳнинг райҳонидир»**

🥀

5-октабр. Бугун бор бўла бошладим. Буни ҳали ота-онам билмайдилар. Бир олма уруғидан ҳам кичикроқман. Аммо нима бўлганда ҳам, мен борман...

19-октабр. Бироз ўсган бўлсам ҳам, бирон ҳаракат қиладиган аҳволда эмасман. Онам ўз қони билан мени боқмоқда. Қалбининг шундоққина тагига жойлашиб олганман. Қизиғи шундаки, борлигимдан онам ҳали ҳам бехабар...

23-октабр. Оғзим шакллана бошлади. Ўзингиз ўйланг, бир йилдан сўнг маза қилиб кула оладиган бўламан! Тилга кираман, энг аввал “нана“ сўзидан бошлайман. Энди ким мени йўқ дея оларди?! Ноннинг ушоғи ҳам нонда, тўғрими?! Сизга бир сирни очай, мен қиз боламан. Гулларни яхши кўрадиган бўламан!...

27-октабр. Бугун қалбим ура бошлади. Бундан кейин ҳаётимнинг охиригача дуккиллаб туради. Уни завқу шавққа тўлдираман ҳали. Мана эшитинг: Дук! Дук! Дук!...

2-ноябр. Ҳар соатда зиғирдай ўсаман. Қўлларим, оёқларим бичимга келди. Аммо бу қўл-оёқчаларим билан ҳали бери онамга қараб югура олмайман, дадажонимнинг бўйнидан қучолмайман!...

12-ноябр. Бармоқ чиқара бошладим. Вой-бўй, мунча кичик бўлмаса! Ҳали улар билан соч тарайман, гуллар тераман!...

20-ноябр. Бугун онам докторга борди. Бор эканлигимни билди. Роса севинган бўлсангиз керак-а, онажон?! Яқинда қўлларингизга оласиз, мени эркалатасиз!...

25-ноябр. Ота-онам қиз эканлигимни ҳали ҳам билишмайди! Балки ўғил ёки эгизак кутишаётгандир. Уларга “сюрприз“ бўламан. Қани энди онажонимдек қора соч, чарос кўзли бўлсам...

13-декабр. Энди атрофга бемалол қараябман. Фақат қоп-қоронғу жойдаман...Барибир бахтиёрман! Оз қолди кўзларим дунё юзини кўришига....

24-декабр. Онажонимнинг қалб уришини эшитябман. Менинг қалбимни ҳам ҳис қилябсизми, онажон? Жуда соғлом қизча бўламан. Тезроқ дунёга келмоқни, бағрингизда маза қилиб ухламоқни истайман. Сиз ҳам менинг тезроқ туғилишимни истаябсизми, онажон?! Юзчаларимдан чўпиллатиб ўпасизми, мени яхши кўрасизми?...

28-декабр. Онажоним докторга келдилар... Вой, нималар деяпсиз, онажон, ризқни Аллоҳ берадику! Бу ёғидан ҳавотирланманг!

29-декабр. Эҳ, онажоним! Нега туғилишимни истамаяпсиз?! Нега жажжи қўлчаларим билан юзларингизни силашимни, сизга эркаланишимни хоҳламаябсиз?
Афсус...
Оҳ, баданим оғрияпти! Қаттиқ оғрияпти! Мени қутқаринг, онажон!??...
Она!??...онажон...!

🥀...

**Ҳадис.
#Биласизми

Дуо қабул бўладиган
вақтлар:

1. Кечанинг охирги
учдан бири. ( Буҳорий,
Хадиси Қудсий);

2. Азон ва такбир ораси. (Абу Довуд, Аҳмад);

3. Саждада. (Нафл намозида)(Абу Довуд,
Муслим);

4. Фарз намозларидан кейин. (Термизий);

5. Ёмғир ёғиб турганда. ( Абу Довуд, Ибн Можа);

6. Сафар пайти.
( Байхақий, Термизий);

7. Арафа куни. (Имом Молик, Термизий);

9. Ифтор вақти. (Ахмад,
Термизий);

10. Касал зиёратида.
( Муслим).
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
'Sayyidul Istigʻfor'
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Zikr
Islom Qanoti ????
#Кунлик зикр ва дуолар.

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллооҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
Tungi Zikrlar
Islom Qanoti.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар,

بِاسْمِكَ اللهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

«Бисмикаллооҳумма аҳйаа ва амуут», деб айтганлар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллааҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.)

Имом Бухорий ривоятлари.
Zikr
Islom Qanoti????
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Zikr
Islom Qanoti ????
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъааламийн. Аллооҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).

Абу Довуд ривоятлари.
'Zikr..'
Islom Qanoti.