11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Тафаккур

"Агар ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан. Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти!".

Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.


https://t.me/islam_qanoti
. pinned «Савол: Устоз Мақсуд Алий Домланинг мавъизаларини қайси пайтларда каналга жойласак сизларга манзур бўлади.??
Админ!!
»
. pinned «Каналга қўйилган мавъизаларни бошидаги Каломуллоҳ даги оят: كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِٱلْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ ٱلْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِۗ. (Эй уммати Муҳаммад), сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг…»
Rosululloh ning duolari.
Maqsud Aliy Domla
**Соллаллоҳу алайҳи васаллам

https://t.me/islam_qanoti/382
47. Эркак кишилардан энг биринчи Расулуллоҳ сололлоҳу алайҳи васалламга иймон
келтириб, саҳоба бўлиш шарафига эришган ким?
Anonymous Quiz
4%
— Роҳиб Баҳийро;
10%
— Варақа ибн Навфал;
83%
— Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу.
3%
Endi bilib olaman
#Биласизми

Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).


https://t.me/islam_qanoti
.
#Биласизми Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади? Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор: 1. Аъроф – 206-оят, 2. Раъд – 15 3. Наҳл – 50 4. Исро – 107 5. Марям – 58 6. Ҳаж – 18 7. Фурқон…
Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا قرأ بن آدم السجدة اعتزل الشيطان يبكي يقول يا ويله أمر بالسجود فسجد فله الجنة وأمرت بالسجود فعصيت فلي النار

“Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиганда шайтон ундан йиғлаб узоқлашади. Айтадики, эй воҳ! (инсон) саждага буюрилди ва сажда қилди, унга жаннат бўлди. Сажда қилишга буюрилдим ва осийлик қилдим, дўзахий бўлдим” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: “Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим”, дейилади ва қўл кўтармасдан “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта “Субҳана роббиял аъла”, айтилади. Саждадан бош кўтарганда “Аллоҳу акбар” деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди..



https://t.me/islam_qanoti
#Кунлик зикр ва дуолар.

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллооҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
. pinned «Каналга қўйилган мавъизаларни бошидаги Каломуллоҳ даги оят: كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِٱلْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ ٱلْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِۗ. (Эй уммати Муҳаммад), сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан



https://t.me/islam_qanoti
Смотрите "Islom qanoti kanalimizga obuna bo`ling..." на YouTube
https://youtu.be/lTgaj4jeID4
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.
https://t.me/islam_qanoti