11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Тафаккур

"Музнинг ўтмиши сув эди, келажаги ҳам сувдир. Унда ҳарорат нима қилсин!? Худди шундай, инсоннинг ўтмиши тупроқ эди, келажаги ҳам тупроқ. Такаббурликка йўл бўлсин!?".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.
#Тафаккур

"Унутма! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

|Telegram||You Tube|
#Тафаккур

Аэропортга вақтидан аввал етиб борадилар.
Шифохонага ваъдалашилган вақтдан олдин ҳозир бўладилар.
Бозорларга дўкон очиш учун бомдоддан аввал етиб борадилар

Лекин намозга турмасдан ухлаб қолиб: "Уйқум қаттиқлиги сабаб бироз муаммоим бор", деб айтадилар.

"Балки, сизлар ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар!".
(Аъла сураси, 16 оят).

Бу ўзимизни тафтиш қилиш учун барчамизга нисбатан айтилган ўгит ва дарсдир.

https://t.me/islam_qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

Саловот (Ташаҳҳуддан сўнг айтиладиган саловот)

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

«Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъаала аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид».
(Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.)
#Тафаккур

"Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланaди!".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
#Тафаккур

Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Шериги бошқа жабдуғ олиб келибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этибди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: ҲАРОМ ёки ХАЛОЛ!
Қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

​​ Аксириш ҳам бир неъматдир !

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва «Алҳамдулиллаҳ» деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиши ҳақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади. Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд бўлади. Шунинг учунки, эснаш ялқовлик ва ғафлат белгисидир. Шайтон эса бу каби ишларни яхши кўради” (Имом Бухорий ривояти 5870).

🇮🇳 Ҳинд олимларидан Профессор Насруллоҳ Хон айтадилар: “Бир Британиялик Доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бирор мусулмон аксирса ва «Алҳамдулиллаҳ» деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон «Ярҳамукаллоҳ» десин, аксирган эса яна жавобда, «Яҳдикумуллоҳ» десин деган хадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди: «Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?»
#Тафаккур

Ҳамма қидирувчилар ҳам топа олмасликлари мумкин.
Лекин топганлар - қидирганлардир.!

Имом Раббоний қуддиса сирруҳу
#Тафаккур

Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан соқоллари-ю узун кўйлакларини олдик, аммо адолат, ҳалимлик, кечириш ва ҳусни-хулқларини олишни унутдик.

Мустафо Маҳмуд.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Тафаккур

#Мунаббиҳот

Али родийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Модомики, тўрт нарса мавжуд бўлса, дин ва дунё қоимликда бўлади:

Бойлар Аллоҳ берган нарсаларга бахиллик қилмасалар;

Уламолар билган нарсаларига амал қилсалар;

Илмсиз кишилар билмаган нарсаларини сўрашда мутакаббир бўлмасалар;

Камбағал кишилар охиратларини дунёларга сотмасалар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Тафаккур

Чумолиларнинг овозини эшитган Роббим, албатта Кўнгиллар фарёдини ҳам эшитади!...

- Румий
#Тафаккур

Оламнинг омонлик қулфи!


Айман Ёғий

https://t.me/islam_qanoti/829
#Тафаккур

Ifto

(Bir) mazhabda qattiq turish vojibdir, mutaassiblik qilish esa joiz emas. Qattiq turish degani o‘zi haq deb bilgan (bitta) mazhabga ergashishdir. Mutaassiblik esa boshqa mazhab sohibiga jafo (ta’na) qilishdir.

Faxrul islom Bazdaviy rohimahulloh, "Is’odul muftiy" kitobidan.
#Тафаккур

Абдулвоҳид ибн Зайддан:
– Халқ билан машғул бўлмасдан, Аллоҳ билан машғул бўлган ҳеч бирор кишини биласанми? — деб сўрадилар.
– Ҳа, бир кишини биламан, у ҳозир келиб қолади, – деди.

Шу замон эшикдан Утба (Утба ибн Ғулом) кириб келди.
Ундан сўрадилар:
– Қаердан келдинг?
– Бозордан келдим.
– Йўлда кимни кўрдинг?
– Ҳеч кимни кўрмадим, – деди.

Ҳазрати Утба ибн Ғулом (раҳматуллоҳи алайҳ) зикри.
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Форс тилидан Мирзо Кенжабек таржимаси.
#Тафаккур

Обрўйингдан муҳтожлик кунинг учун қарз бер

Абу Дардо (разияллоҳу анҳу) дедилар: "Одамларга тилинг билан озор берсанг сенга ҳам озор берадилар. Улар билан ишинг бўлмаса, барибир, сени тек қўймайдилар (ғийбатинг қиладилар, обрўйингга тажовуз қиладилар)". Шунда у зотга "у ҳолда нима қилишимни буюрасиз (яъни барибир инсонларнинг озорларидан омонда бўлолмас эканман қандай йўл тутай)?, деди бир киши". Жавоб бердилар: "обрўйингдан уларга муҳтожлик кунинг учун қарз бериб тур" (Абу Довуд. Зуҳд китоби: 214-бет).

Шарҳ: Ушбу осорда одамларнинг ғийбат, туҳмат ва бўҳтонларидан, маънавий озорларидан омонда бўлиш қийин эканлиги баён қилинган. Агар кимдир сизга маънавий зарар етказса, тили билан озор берса, сиз унга жавоб бериш билан машғул бўлсангиз бу ишлар ҳеч тугамайди. Баттарлашиб кетади. Бордию, уларга жавоб қайтармасангиз барибир ўз ғийбат, туҳмат ва бўҳтонларидан, маънавий ҳужумларидан тўхтамайдилар. Сизнинг улар билан ишингиз бўлмаса ҳам улар сизни тинч қўймайдилар. Хўш, у ҳолда нима қилиш керак?!..

Ушбу саволга Абу Дардо (разияллоҳу анҳу) қуйидагича жавоб бердилар: "обрўйингдан уларга муҳтожлик кунинг учун қарз бериб турасан". Яъни, улар сенинг шаънинга тажовуз қилиб, турли хил асоссиз гаплар ва туҳматлар билан обрўсизлантирсалар, уларга жаво қайтариш билан ўзингни қийнама. Балки, фақирлик кунингда қайтариб олиш учун обрўйингдан бериб тур уларга. Майли, сенга туҳмат қилсинлар, ҳақоратласинлар, шарафсизларча обрўйингга тажовуз қилсинлар. Теглашма улар билан. Зеро, энг кўп савобга муҳтож бўладиган кунингда ўз ҳаққингни улардан ундириб оласан. Фақиру муҳтож бўлиб қоладиган кунинг бу Қиёмат кунидир. Шубҳасиз, бу кунда Аллоҳ таоло сенинг обрўйингга тажовуз қилганлардан ҳақингни ундириб беражак.
#Тафаккур

"Қуръонийлар" ҳақида
Айрим одамлар Суннат ташриъ (шариат қонунларини чиқариш) манбаи эмас, деган масалани кўтариб чиқмоқдалар ва ўзларини "Қуръончилар", дея атамоқдалар. Улар: “Қуръон олдимизда турибди. Унинг ҳалолини ҳалол ва ҳаромини ҳаром этамиз”, дейишмоқда. Уларнинг гумонича, Суннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан тўқилган ҳадислар яширин равишда киргизиб юборилган. Аслида бундайлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга улар ҳақида хабар берганлари қавмнинг давомчиларидир. Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳокимлар саҳиҳ санад билан Миқдомдан ривоят этишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деганлар: “Бир одам ўзининг пўрим курсисига суяниб олиб менинг ҳадисимдан бир ҳадисни сўзлайди ва бундай дейди: “Биз билан сизнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол топсак ҳалол қилдик ва нимани ҳаром топган бўлсак ҳаром қилдик”. Билиб қўйинг, Расулуллоҳнинг ҳаром қилгани Аллоҳнинг ҳаром қилгани кабидир”. (Ҳадис матни тугади).
Улар Қуръончилар эмас! Чунки Қуръони карим юзга яқин оятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатни вожиб этган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатни Аллоҳ азза ва жаллага итоат деб эътибор қилган: “Кимда-ким Пайғамбарга итоат этса, демак, у Аллоҳга итоат этибди. Кимда-ким бош тортса, Сизни улар устидан қўриқловчи қилиб юборганимиз йўқ” (Нисо сураси, 80-оят).
Балки ўзлари маҳкам тутишни даъво қилаётганлари Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатдан ва ҳукмларини қабул қилишдан бош тортганларни иймондан айро ҳисоблайди: “Бас, Раббингиз ҳаққи, улар ўрталаридан чиққан низоларга Сизни ҳакам қилмагунларича ва сўнгра чиқарган ҳукмингиздан дилларида танглик сезмай, тўла таслим бўлмагунларича, зинҳор имон келтирмагайлар” (Нисо сураси, 65-оят).
Уларнинг Суннатга мавзу ва мардуд ҳадисларни яширин қўшиб юборилган, деган даъволарига келсак, бу уммат уламолари Суннатни ҳар қандай бегона нарсалардан тозалашга жуда қаттиқ эътибор берганлар. Ровийлардан бирининг ростгўйлиги ёки унутиб қўйиш эҳтимоли ҳақида пайдо бўлган шубҳани ҳадисни рад этиш сабаби дея қараганлар. Ҳатто дин душманлари ҳам дунёда бу умматчалик санадга ва хабарларни саралашга, хусусан улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларга бўлса, диққат билан қараган уммат йўқ деб гувоҳлик берадилар.
Ҳадисга амал қилиш вожиблигига унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эканлигига ғолиб зонн кифоя қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари даъватларини етказишга асҳобларидан бирини юбориш билан кифояланганлар. Бу ҳол зонн унинг ростгўй эканига ғолиб келган бир кишининг хабарига амал қилиш вожиблигини кўрсатади.
Сўнг биз улардан: “Намознинг қандай ўқилиши, намозларнинг беш вақт фарз этилгани, закот нисоблари, ҳаж амаллари ва булардан бошқа Суннатдан бошқа манбадан билиш имкони йўқ масалаларга оятларни қаердан оласизлар?” деб сўраймиз.
Бунга улар ҳеч қачон жавоб бера олмайдилар.

"Катта фиқҳ энциклопедияси" китобидан
---
"Қуръонийлар" атайлаб қўштирноққа олинди.
#Тафаккур

• Ким ўз нафсини таниса, ўзи(ни ислоҳи)га овора бўлади, машғул бўлади.
• Ким Роббисини таниса, бошқаларни қўйиб, фақат Аллоҳ билан машғул бўлади.

Иброҳим ибн Адҳам
#Тафаккур

Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, бахтсизлигу-балолар унинг кўзини очолмайди. Чунки ақли ноқис аёл, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қоласан, лекин озорланмайсан. Бу ҳолат қалбингнинг ўлиб қолганидан пайдо бўлади. Чунки тирикка тикон кирса озорланади, ўликни пичоқ билан қиймаласа ҳам сезмайди. Демак сенинг қалбинг ўлибди.
Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан. Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: "Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса", демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ
#Тафаккур

#Савол-жавоблар.

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.


Mehrob.uz
#Тафаккур

Бир куни Молик ибн Динорнинг уйига ўғри тушди. Тушишга тушди-ю, қўлга илинарли бирор нарса топа олмади. Қараса, Молик намоз ўқиётган экан. Молик салом бергач, ўғрига қараб: «Сен бу ерга дунёнинг матоҳини излаб келиб, топмадинг... Охиратинг учун матоҳинг етарлими?!» деди. Бу сўзлар ўғрига қаттиқ таъсир қилди. У лом-мим дея олмай қолди. Молик ўғрига ваъз-насиҳат қилган эди, у йиғлаб юборди... Бироздан сўнг икковлари биргаликда намозга боришди. Масжиддаги одамлар улуғ олим билан машҳур ўғрибошини бирга кўриб, Моликка савол назари билан қарашди. У: «Ўғри бизнинг молимизни ўғрилашга келган эди, биз унинг қалбини ўғирлаб қўйдик», деди.
Ҳақиқий қалб ана шундай бўлади!