11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Ҳикмат

Энг буюк илм хаддини билмоқдир.

Бахоуддин Нақшбанд.


https://t.me/islam_qanoti
#Nozik Xilqat

Ayol kishi xuddi boshqalardek kiyinishni istaydi va xuddi boshqalardek kiyinish esa unga alam qiladi.!



https://t.me/islam_qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йаа ҳаййу йа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллааҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.
(Маъноси: “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма”).

Ибн Сунний ривоятлари.
#Тафаккур

"Музнинг ўтмиши сув эди, келажаги ҳам сувдир. Унда ҳарорат нима қилсин!? Худди шундай, инсоннинг ўтмиши тупроқ эди, келажаги ҳам тупроқ. Такаббурликка йўл бўлсин!?".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.
59. Макка даврининг тўртинчи йили ўрталари ё охирларида Қурайш мушриклари мусулмонларни таъқиб қилишни бошлашади. Зулм кун сайин, ой сайин кучайиб боради ва бешинчи йил ўрталарида хавфли тусга киради. ("Ар-раҳийқул махтум") Мусулмонлар ана шундай танг аҳволда турганларида, Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мот қиладиган савол-жавобларни билиб келиш мақсадида ўз вакилларини Ясриб (Мадина)га юборишади. Яҳудий олимлари уларга қуйидагиларни айтишади: "Сизларга учта саволни жавоби билан баён қиламиз. Бу саволларга пайғамбардан бўлак ҳеч ким тўғри жавоб қила олмайди. Агар бу саволларга тўғри жавоб қилса, ҳеч шубҳаланмангки, у асл пайғамбардир, унинг йўлига киринг ва унга итоат қилинг. Жавоб бермаса, сохта пайғамбарлиги аён бўлади. У ҳолда бунга қарши қандай иш тутиш ўзларингизга ҳавола". Улар қайтиб келиб, саволларни Пайғамбаримизга беришади. Шунда уларнинг саволларига жавоб ўлароқ бир сура нозил бўлади. Ўз ичига учта қиссани жамлаган бу сура қайси?
👇👇👇
#Биласизми?

Луқмон Ҳаким ҳақида

Инсоният тарихида ўзининг ҳикматли гаплари билан ном чиқарган илк шахс Довуд алайҳиссалом ҳисобланадилар. Ҳикмат билан танилган, ҳакимларнинг устози деб тан олинган буюк шахс – Луқмон Ҳаким ҳам Довуд алайҳиссаломнинг шогирди ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Луқмон Ҳаким ҳақида шундай дейди:
''Батаҳқиқ, Биз Луқмонга Аллоҳга шукр қилгин дея ҳикматни бердик. Ким шукр келтирса, фақат ўзи учун шукр келтиради. Ким куфр келтирса, албатта, Аллоҳ Ғаний ва мақтовга сазовор Зотдир'' (Луқмон сураси, 12-оят)

Аллоҳ таолонинг Луқмонга ҳикмат неъматини берганини алоҳида таъкидлаши, унинг ҳакимлигини мақташи, айрим ҳикматли сўзларини сиз билан бизларга насиҳат ўлароқ келтириши, Қуръони Каримдаги бир сурани унинг номи билан аташи – барча-барчаси Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳикматнинг нақадар эътибори борлигини кўрсатади.
60. Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мартабасига ким эришган?
Anonymous Quiz
20%
— Зайд ибн Амр;
21%
— Ёсир родийаллоҳу анҳу;
54%
— Сумайя родийаллоҳу анҳо.
6%
Endi bilib olaman
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
ЗУЛМ ҚИЛДИНГМИ?

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади, дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.
#Биласизми

МУСАББИҲОТ ФАЗИЛАТИ

Мусаббиҳот "субҳаана", "саббаҳа", "юсаббиҳу" ёки "саббиҳ" сўзлари билан бошланувчи суралардир.
Улар 7 та: "Исро", "Ҳадид", "Ҳашр", "Сафф", "Жумъа", "Тағобун" ва "Аъло".
Мана шу сураларда минг оятдан яхшироқ оят бор.
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, "Унда минг оятдан яхшироқ оят бор", деб айтардилар.
Яҳё ибн Касир: "Бизнингча, бу Ҳашр сурасининг сўнгги оятларидир", деган.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
#Nozik Xilqat

Ayollar har yuztaning toʻqson toʻqqiz vazyatida oʻzini ovsarroq qilib koʻrsata olishadi, lekin yuzinchi martasida erkaklardan ayyorroq ekanliklari bilinib qoladi.

https://t.me/islam_qanoti
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада:

«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.

Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
ҚАЙСИ САЛАВОТНИ АЙТИШ АФЗАЛ?


Ассалому алайкум! Жума куни қайси саловотни айтган афзал?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Энг афзали “Солати Иброҳимий”, яъни:

عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه و سلم يَقُولُ فِي الصَّلَاةِ اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳима. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳийма. Иннака ҳамиидун мажиид», дер эдилар».
Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилишган. Лафз ўша кишиники.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба




https://t.me/islam_qanoti