11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Ҳикмат

Фурсат борида илм ўрганиш керак. Илм керак бўлганида фурсат топилмайди!

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
#Ҳикмат

ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАЙ ДЕСАНГ...

🔘 Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл!
🔘 Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл!
🔘 Ўзганинг айбини ёпишда қоронғу тун каби бўл!
🔘 Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл!
🔘 Тавозеъ — камтарликда майин тупроқ каби бўл!
🔘 Бағрикенглик — меҳрда улкан денгиз каби бўл!
🔘 Қандай бўлсанг шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл!

Жалолиддин _#РУМИЙ
#Ҳикмат

Динда тортишув қалбни қаттиқлаштиради ва адоватни пайдо қилади.
---
Ҳеч қачон бировнинг хато этишини хоҳлаб мунозара қилмадим.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
#Ҳикмат

#БАҲОСИЗ ВА БЕБАҲО

Иброҳим ар-Раққий: “Кишининг баҳоси унинг ҳимматига қараб белгиланади. Дунё ортидан чопганларга ҳеч қандай баҳо йўқ. Ҳақ ризосин излаганлар эса бебаҳо инсонлардир". 📚Тазкират ул-авлиё. 612 – Б.

Botirjon_Tojiboev
#Ҳикмат

Ибн Мухайрис кўйлак сотиб олиш истагида чақа пул билан дўконга кирдилар.
Шунда бир киши сотувчига қараб: "Бу ибн Мухайрис бўладилар, савдони чиройли қилинг", деди.
Шунда ибн Мухайрис савдони тўхтатиб, дўкондан чиқиб кетдилар ва: "Биз фақат пулларимиз эвазига сотиб оламиз , динимиз эвазига эмас", дедилар.
#Ҳикмат

Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар қалбда илм ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзоларнинг амали ўзгаради. Бас, амал ҳолатга, ҳолат илмга, илм фикрга тобеъдир.

Абу Ҳомид Ғаззолий.
●▬▬▬ஜ۩۞۩ஜ▬▬▬●
#Ҳикмат

📜 Тарихдаги энг қисқа ва таъсирли мактуб!

Умар ибн Хаттобдан (Миср ҳокими) Амр ибн Оссга:
Менга етиб келишича, сен ҳукм мажлисида суяниб ўтирар экансан. Эй Осснинг ўғли, тавозуъ билан ўтир. Ундай қилмасанг лавозимингдан четлатаман. Нафис ва қимматбаҳо кийимларни кийишни тарк қил. Хавф ва надомат кийимини кий. Агар кийим инсоннинг қадрини белгилайдиган нарса бўлганида, ҳожи ҳарамда энг гўзал кийимларини ечмаган бўлар эди

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
#Ҳикмат

Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга бирор масала жумбоқ бўлиб қолса, ўзларига: "Бу нарса қайсидир гуноҳим сабабли бўлса керак", дердилар ва Аллоҳга истиғфор айтардилар ёки намоз ўқишга тушардилар ва роббиларига тазарруъ қилиб, У Зотга ёлбориб дуо қилардилар.
Шунда Аллоҳ у кишига фаҳм эшигини очса: "Аллоҳ тавбамни қабул қилишидан умидворман", деб айтардилар.

Бу хабар Фузайл ибн Иёзга етиб келганида қаттиқ йиғладилар ва: "У кишида (Абу Ҳанифада) гуноҳ озлиги учун шундай бўлган. Бошқалар эса, бу нарсадан огоҳ бўлишмайди, билишмайди", дедилар.

arabicuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат

Қийoмат Сураси

Биз билан қолинг ва дастурларимизни кузатиб боринг

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

✿°••┈┈┈┈••°ৡ ❀ ৡ°••┈┈┈┈••°✿

|Telegram||YouTube||Instagram||Facebook|

©Ашшайх Мухаммад Мохир
#Ҳикмат
Исломнинг ичида ёмонлик йўқ...
Исломдан ташқарида яхшилик йўқ.
🤲🤲🤲🤲🤲
Банданинг ибодати заиф бўлса ҳам, яхши хулқи билан охиратдаги (баланд) даражаларга етишади. Банданинг ибодати кучли бўлса ҳам, ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига тушади.

© Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу