11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Олдинги ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади

#Ўнинчи амал

Аллоҳнинг розилиги йўлида юрганида, қаттиқ чарчаш натижасида боши оғриб қолса ёки боши ёрилса, умуман жароҳат олса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади. Чунки, Аллоҳ учун қилинган ҳар амалнинг машаққатида савоб борлиги, шубҳасиз. Масжид қурилиши, йўл, кўприк қурилишлари, илм таҳсили йўлида чарчаш, талабалар ва ҳали илмларга хизмат қилиш, ҳаж зиёрати асносида ҳамда Ватан ҳимояси йўлида жароҳатланиш кабиларда Аллоҳнинг ризолиги мавжуд. Хуллас, ҳадиси шарифда бундай дейилган:

مَنْ صُدِعَ رَأْسُهُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ تَعَالَى ، غَفَرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

Кимнинг Аллоҳ таоло йўлида боши қаттиқ оғриса ва ёрилса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади” (“ал-Матолиб ал-олия”, 2/1937).