11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Тадаббур

#ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан
пок қалб
(Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб
(Қоф сураси, 33-оят).
3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб
(Ҳаж сураси, 54-оят).
4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб
(Мўминун сураси, 60-оят).
5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат
этувчи қалб
(Тағобун сураси, 11-оят).
7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб
(Раъд сураси, 28-оят).
8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб
(Қоф сураси, 37-оят).
9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб
(Аҳзоб сураси, 32-оят).
10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан
маҳрум қалб
(Анбиё сураси, 3-оят).
12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм
қилувчи қалб
(Ғофир сураси, 35-оят).
14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб
(Оли Имрон сураси, 159-оят).
15. Махтум (муҳрланган) қалб–ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
16. Қосий (қаттиқ) қалб– имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган,
Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб
(Моида сураси, 13-оят).
17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб
(Каҳф сураси, 28-оят).
18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб
(Бақара сураси, 88-оят).
19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб
(Оли Имрон сураси, 7-оят).
20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

(«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан)