10 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Иқтибос

Ким афзал?!

Катта кишиларнинг биридан одамлар «Муовия афзалми, Умар ибн Абдулазиз афзалми?» деб сўрашибди.

Бу саволнинг сўралишига сабаб бор. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу саҳобий бўлсалар ҳам, халифаликлари ҳақидаги баъзи мулоҳазалар учун у кишининг ҳақларида одамлар ўртасида турли гаплар бўлган. Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи тобеъин бўлсалар ҳам адолатли ҳалифа бўлганларидан кўпчилик у кишини бешинчи одил ҳалифа деб атаган. Ҳалиги улуғ киши мазкур саволга
«Умар ибн Абдулазиз Муовиянинг бурнидаги чангга арзимайди, чунки Муовиянинг бурнига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларидан чиққан чанг кирар эди», деб жавоб берган эканлар.

«Ҳадис ва ҳаёт-19» китобидан. 41-бет.

♻️ Дўстларингизга улашинг
#Буюк_имом #иқтибос

"Шубҳасиз, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг буюк имоми эдилар. Зеро, у зот тўрт минг ҳадис шайхларидан ҳадис олганлар. Шунинг учун Имом Заҳабий Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни “Ҳофизлар табақаси” номли асарида муҳаддилар қаторида эслаб ўтганлар"

©️Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн

📚“Радд ал-муҳтор” китоби
#ИҚТИБОС

• Эркак киши ўз хотинига хоҳлаганича назар солсин, ундан лаззат олсин, савоб бўлади.
• Аммо бировнинг хотинига ёки бировга хотин бўладиган одамга шаҳват назари билан қарамасин.
• Акс ҳолда зино содир бўлмаган чоғда ҳам, кўз зиноси, хиёнат содир бўлади.
• Шунинг учун Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бор эркаклар номаҳрамлардан ўзларини сақлашсин, аёллар, қизлар эса ўзларини кўз-кўз қилишмасин, эркакларни жалб қилишга сабабчи бўлишмасин.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ👇

http://t.me/islam_qanoti