11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади“, дедилар“.

Муслим ривоят қилган.
#ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимгаки яхшилик эшиклари очилган бўлса, фурсатни ғанимат билсин. Чунки у бу эшиклар қачон ёпилишини билмайди”.

Шарҳ:
Ҳадисни Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳаким ибн Умайрдан мурсал ҳолда ривоят қилган. Ибн Шаҳина эса Абдуллоҳ ибн Абонадан ривоят қилган. 📚Шарҳу китоб аш-Шиҳоб. 57.

Ассалому алайкум. Аллоҳ янги кунимизни охиратимиз учун фойдали кунлардан қилсин!

✍️ Botirjon_Tojiboev
#Ҳадис

وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَثَلُ الَّذِي يَذكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُهُ، مَثَلُ الحَيِّ وَالمَيِّتِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «مَثَلُ البَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، وَالبَيْتِ الَّذِي لاَ يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، مَثَلُ الحَيِّ وَالمَيِّتِ».

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббисини зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик ва ўликнинг мисоли кабидир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Аллоҳни зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уйнинг мисоли худди тирик ва ўлик мисоли кабидир», бўлиб келган.
#Ҳадис

РОСУЛУЛЛОҲ ТУФАЙЛИ...

Ибн Аббос (родийаллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, Аллоҳ таоло мен туфайли уматтимнинг янглишиб, унутиб ҳамда мажбурланиб қилган ишларини кечириб юборди”, дедилар” (Ҳасан ҳадис, Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар ривояти).

Ҳадиснинг умумий маъноси

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига бўлган фазли ва раҳмати баён қилиняпти. Ҳадисдаги Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг “Мен туфайли кечириб юборди”, деган сўзларидан бизга бундай раҳмат, ва буюк иноят Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туфайли эканлиги билинади. Бизлардан олдинги уммат бирор яхшилик қилишни қасд қилиб, унинг амалини воқеъликда бажара олмаса, у бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўйилмас эди. Ёки бирор ёмонлик қилишни қалбига тугиб қўйиб, кейин уни амалда қилмай тарк қилса, унга бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўйилмас эди. Бироқ мазкур ҳолатларда биз умматнинг номайи аъмолимизга бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўйилади.

Бошқа умматларнинг янглишиб, унутиб ёки мажбарланган ҳолда бажарган ишларининг гуноҳлари кечирилмас эди. Ҳадисдаги айтилганидек, Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сабабли, у зотнинг умматига раҳмат қилди, улар янглишиб, унутиб қилган ҳамда мажбуран қилиб қўйган ишларини кечириб юборди.
#ҲАДИС

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
إذا رأيتم الرجل يعتاد المسجد فأشهدوا له بالإيمان
“Масжидга одатланган кишини кўрсангиз, уни иймони бор деб гувоҳлик бераверинглар. Аллоҳ таоло:
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللّهِ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلاَةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلاَّ اللّهَ فَعَسَى أُوْلَـئِكَ أَن يَكُونُواْ مِنَ الْمُهْتَدِينَ
«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар» – деган. 📚Имом Аҳмад, Доримий, Термизий, Ибн Можа, Ибн Абу ҳотим, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Ибн Мардувайҳ, Байҳақий.

Botirjon Tojiboyev
#Ҳадис

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?" дедилар. "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қийин аҳволга тушиб қолсанг, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм", деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», - дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Шарҳ: Молик Ашжаъийнинг ўғли асирга тушиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга одам юбориб "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни кўп айтишни буюрганлар. Натижада ўғли асирликдан халос бўлган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз тажрибаларида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни айтиш билан мушкуллари осон, бало-офатлари даф бўлишини кўп синаб кўрганлар.
Forwarded from Ezgulik qanoti | Saxovat uchun rasmiy
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қиладилар:
«Киши шубҳали нарсалардан ўзини тийиши билан динини камчиликлардан, обрўсини таънадан сақлайди».

Бухорий ривояти.

🌸 🌸 🌸

🕊Ezgulik qanoti🕊 Xayriya fondi
https://t.me/ezgulik_qanoti2021
#ҲАДИС

"Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасининг фойдалари:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм"ни айтишни кўпайтир, чунки у жаннат конларидандир", дедилар.
Макҳул айтдилар:
Ким "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ, валаа малжаа миналлоҳи иллаа илайҳ"ни айтса, Аллоҳ таоло ундан етмишта зарар эшигини очиб ташлаб, бартараф қилади. Уларнинг энг пасти камбағалликдир.
Имом Термизий ривояти.

(Маъноси: Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ, фақат Аллоҳдан бошпана изланади).

t.me/islam_qanoti
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

t.me/ezgulik_qanoti2021
#Ҳадис

“Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра”!

Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Раббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо:
- “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир”, дегани бўлади – дедилар.