إصْلَاحٌ
11 subscribers
4 photos
Мақсад илм эмас.
Мақсад илмнинг мевасидир.
Илмнинг меваси эса амал ва ихлосдир..
Download Telegram
Channel created
بســــــــــم الله الرحمن الرحيـــــــــــم.🌙
1
Ким кучли ?
Кундалик ёмон одатларини жиловлай олган одам кучли!


Поль Брэгг - Очлик мўъжизаси ҳақида биласизми
2
Қасрнинг асоси ёки денгизнинг тубидан фарқли ўлароқ, бутун борлиқнинг асоси бошқа бирор нимага таяна олмайди. Бошқа нимагадир таянувчи нарсалар (масалан қасрнинг асоси ёки денгизнинг туби) фақатгина ўша нимадир уларнинг сабабчиси бўлиб, уларни тутиб тургани туфайли мавжуддир.

Демак, абадий сабабчиси бўлмаган илк сабабчи - мавжуд бўлган ҳамма нарсанинг бошловчиси, ўзининг ибтидоси бўлмаган бир вужудга эхтиёж бор. Бошқа ҳамма нарса унга таянадиган, унинг ўзи эса ҳеч нарсага таянмайдиган Зотга эхтиёж бор. Бу исталган нарсанинг қандай қилиб мавжудлигини тшунтиришнинг ягона йўли. Ниҳоятда сиз ҳам мана шу ҳеч нарсага таянмайдиган абадий борлиқ туфайли вужудга келгансиз.


Муҳаммад Ҳижоб - Ислом ҳақиқатига далиллар
1
Аллоҳ таолони қудратини, У зотни жалолатини танимаган одам улуғлай олмайди, одоб сақлай олмайди

Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари:

1. Аллоҳ таолога муҳаббатли бўлиш

2. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш

3. Аллоҳ таолони ҳукмларига риоя қилиш

4. Аллоҳга ибодат қилишда ихлосли бўлиш

5. Доимо Аллоҳнинг кузатиб турганини ҳис қилиб туриш

6. Аллоҳ таолодан қўрқиш

7. Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш

8. Аллоҳ таоло учун тақво қилиш

9. Аллоҳ таолога таваккул қилиш

10. Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш

#aqiyda
1
Дин - ички ва ташқи амаллардан иборат

Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади
Ташқи амаллар ибодатлар хисобланиб, аъзолар билан амалга оширилади


Амал ниятга муҳтож экани ҳеч кимга сир эмас. Ниятсиз амал бефойда машаққатдир. Ихлоси бўлмаган ният эса, пуч нарсадир.
2
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “ Руҳул амийн менинг қалбимка солдики, албатта, ҳеч бир жон ўз ризқини мукаммал олмай туриб ўлмас. Бас, Аллоҳга тақво этинг ва талабни гўзал қилинг. Ризқнинг кеч қолиши сизларни уни Аллоҳнинг маъсияти ила талаб қилишга олиб бормасин, чунки Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага У Зотнинг тоати билангина эришилади».

Байҳақий “Шуъабул иймонда”да ва Ибн Абу Шайба ривоят қилишган.
1
Қиёмат кунининг қачон бошланиши Аллоҳ таолонинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган илмлар жумласидан бўлиб, Аллоҳ буни бандалардан ҳеч кимга, ҳатто фаришта ва элчиларига ҳам маълум қилмаган.

Шунинг учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломга: «У ҳақида сўралаётган киши сўровчидан кўра кўпроқ билувчи эмас» деб жавоб берганлар ҳадисда.

Аммо Қиёмматдан аввалроқ содир бўлиб, унинг яқин қолганлигини билдирувчи баъзи аломатлар айтиб ўтилган.
1
Ким бир солиҳ амални ният қилган бўлса, бироқ хасталик, ўлим ёки шунга ўхшаш сабаблар туфайли уни бажаролмай қолса, унинг учун ажр олаверади.

Қози Байзовий айтадилар: “Аммалар ниятсиз дуруст бўлмайди. Чунки узурли сабаб туфайли қила олмаса, киши амалсиз ниятга савоб олади. Аммо ниятсиз амал чанг-тўзон каби тўзғиб кетади. Амал билан ниятнинг мисоли танадаги руҳнинг мисоли кабидир.Тана руҳсиз яшай олмайди, худди шунингдек руҳ ҳам бу оламда жасадсиз кўрина олмайди”.
1👏1
Қиёмат куни бандалар уч томонлама масъулдирлар:

1. Тилдан
2. Қалбдан
3. Барча аъзолардан


Тил - инсоннинг тили талаффуз қилган сўзларини фаришталар ёзиб борадилар. Талаффуз қилинадиган сўзларнинг энг афзали шаҳодат калимасини айтишдир. Сўнгра барча ишларда фақат рост сўзларни сўзлаш ҳисобланади. Талаффуз қилинадиган сўзларнинг энг ёмони Аллоҳ таолога ширк келтириш ва куфр бўлган сўзларни айтишдир. Кейин эса ёлғон, ғийбат ва чақимчилик каби сўзлардир. ( Шунинг учун ҳар бир банда талаффуз қилаётган сўзларига ҳушёр бўлиши лозим ).

Қалбдан - қалбнинг иши мутлақо эътиқод қилишдир. Тўғри бўладими ё нотўғри бўладими қалб қайси тшунчага боғланса, ўша тшунча «эътиқод» ва «ақида» деб номланади. Шунинг учун қалб ҳеч қачон ақидасиз бўлмайди. Ҳар бир мукаллаф банданинг зиммасига фарз бўлган эътиқод Аллоҳ таолога ва У нозил қилган барча нарсаларга иймон келтиришдир.

Барча аъзолардан - тана аъзолари билан фарз, нафл, мубоҳ.. амалларни ва ҳам гуноҳу маъсиятларни аъзолари билан амалга ошириш.

#aqiyda
1👏1
“ Эй қалбларни буриб қўйгувчи Зот, менинг қалбимни ўз динингда собит қилгин”

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: « Барча одам фарзандларининг қалблари Раҳмон азза ва жалланинг икки бармоғи ўртасида худди битта қалб мисоли кабидир, уни хоҳлаган тарафга буриб қўюр». Кейин эса дуо қилдилар: “Эй қалбларни буриб қўйгувчи Зот, қалбларимизни ўзингга тоат ибодат қилиш тарафига бургин!”

Муслим ривоятлари.
❤‍🔥2
1
Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадилар:

“Ҳаётнинг ёмон хотима билан якунланиши кишининг ичида одамларга кўринмайдиган, ташқаридан билинмайдиган бир махфий иллат борлиги туфайли бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло бундай бўлишдан асрасин!. Шунингдек, киши дўзаҳ аҳлининг амалларини қилиб юрса-да, ичида махфий бир яхши хислати бор бўлиши ва ҳаётининг охирида ана шу хислати унга ғолиб келиб, гўзал хотима билан вафот этиши мумкин”
1
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг мақсадларини уламолар асосан уч йўналишга тақсимлашган экан:

1. Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиши.
2. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиши.
3. Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши.



1) Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиши:
• Тавба.
• Ҳамда, шукр ва ризо.
• Истиғфор.
• Эҳсон, яхшилик ва фазилат.
• Аллоҳнинг гўзал исмлари моҳиятини тшуниш.
• Аллоҳнинг қазо ва қадардаги ҳикматини англаб етиш.
• Аллоҳнинг ҳифзи ва ёрдамига банданинг ҳожати борлигини англаб етиш.
• Ёрдам сўраш, паноҳ тилаш ва дуо.
• Бандаликнинг мукаммал бўлиши.
• Аллоҳнинг ҳилми, карами ва афви чексиз эканини билиш.
• Муҳаббат ва Аллоҳнинг Ўзига талпиниш.
• Тавозеъ ва хушуъ.

2) Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиши:
• Банданинг ўзини ўзи таниши.
• Такаббурлик ва манманлик тўнини ечиши.
• Чегара ва торликнинг йўқолиши.
• Бандада инсонийлик сифатларининг намоён бўлиши.
• Надомат ва йиғи.

3) Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши:
• Банданинг бошқаларга нисбатан бағрикенг бўлишни ўрганиши.
• Банданинг бошқаларга нисбатан гўзал муомалада бўлишни ўрганиши.
• Банданинг бошқаларга нисбатан рози бўлишни ўрганиши.
• Банданинг бошқаларга нисбатан тавозеъли бўлишни ўрганиши.
• Банданинг бошқаларга нисбатан кечиримли бўлишни ўрганиши ва ҳоказо.

#tazkiya
1
1
Ихлос

Саҳл айтадилар: Зийрак кишилар ихлоснинг тафсирида қуйидаги сўздан бошқасини топишмади: “ Инсоннинг ҳаракати, сукунати, ичию ташида шериги бўлмаган Танҳо Аллоҳ учун бўлиши. Унга бирор нарса - ҳавои нафси ҳам мол-дунё ҳам аралашмаслиги керак”.

Жунайд роҳимаҳуллоҳ: «Ихлос - Аллоҳ билан банда орасидаги сир бўлиб, уни ёзиб оладиган фаришта ҳам, мойил бўладиган ҳавои нафси ҳам, бузадиган душмани ҳам билмайдиган нарсадир», деганлар.

Шарҳ:
Ихлос - Холиққа бардавом назар солиш ва халойиққа боқишни унутишдир. Ким ўзида йўқ нарса билан одамларга зийнатланса, Аллоҳнинг назаридан тушади. Хосларнинг ихлоси эса, уларнинг зарарига бўлиб фойдасига бўлмайди. Яъни, улардан ибодат содир бўлади, улар эса ундан узилган бўладилар. Ҳеч қачон бажараётган амалларига кўзлари тушмайди ва эътибор ҳам қаратишмайди. Ким ихлосида ихлосига гувоҳ бўлса, ихлоси ихлосга муҳтождир. Ҳар бир мухлиснинг ихлосидаги нуқсони ўзини ихлосини кўришидадир.
Ихлос - амалингга Аллоҳдан бошқа гувоҳни ва Ундан бошқа мукофот берувчини талаб қилмаслигингдир.
Баъзилар ихлосни шундай таърифлашган “Амалингга Аллоҳдан бошқаси назар солмаслиги, унда ўзингнинг иштирокинг бўлмаслигини, бу нарса Аллоҳ томонидан сенга берилиб, Ўзининг ибодатига муваффақ қилганидан деб билишинг ҳамда унга Аллоҳдан савоб талаб қилмаслигингдир”.

Зуннун Мисрий айтадилар: Уч нарса ихлоснинг аломатидир:
1. Омманинг мақтови ҳам, ёмонлаши ҳам баробар бўлишидир.
2. Аллоҳга назар солиб, амалларни амаллар сирасидан деб кўришни унутиш.
3. Охиратдаги амалга савоб берилишини унутиш.
1
ٱتۡلُ مَاۤ أُوحِیَ إِلَیۡكَ مِنَ ٱلۡكِتَـٰبِ وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَۖ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ تَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَاۤءِ وَٱلۡمُنكَرِۗ وَلَذِكۡرُ ٱللَّهِ أَكۡبَرُۗ وَٱللَّهُ یَعۡلَمُ مَا تَصۡنَعُونَ

«(Эй, Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур».
( Анкабут сураси, 45 оят ).
1
1
Саломат қалб Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида нажот топиш аломатидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам дуоларида шундай дер эдилар: «Парвардигоро, сендан саломат қалб беришингни сўрайман».


Имом Нававий айтадилар: “Қалбнинг саломат бўлиши - хиёнат, адоват, ҳасад, хасислик, бахиллик, кибр, ўзгалар устидан кулиш, риё, сумъа, макр, ҳирс, тамагирлик, тақдирдан норози бўлиш каби ички иллатлардан саломат бўлиш билангина ҳосил бўлади”.
Ибн Ражаб айтадилар: “Саломат қалб ҳамма офат ва ёмонликлардан соғ бўлган қалб деганидир. Бу эса Аллоҳга муҳаббат билан тўлган, Унинг Ўзидан ҳам, Ундан узоқлаштирадиган ҳар қандай амалдан ҳам қўрқишдан бошқа нарса қолмаган қалб демакдир”.
1
Ислом назарида жамол ва молу дунё ҳаётнинг моҳияти эмас, балки ҳаётнинг бир воситаси, холос.
Ислом инсоннинг қадр-қиммати қалбининг поклиги, ундаги иймон-ихлос ва қилган яхши амаллари билан ўлчанади. Ислом назарида қалби пок, иймонли инсон дунёдаги барча гўзал суратлардан гўзалдир, мўмин инсоннинг солиҳ амали дунёдаги барча молу дунёдан устундир.
Аллоҳ таоло инсонни ташқи суратига қараб эмас, қалбининг поклигига қараб баҳолайди.
Аллоҳ таоло инсонни молу дунёсига қараб эмас, солиҳ амалига қараб тақдирлайди.


Ана ўша илоҳий, одил ўлчов туфайли бу кишилар:
Қора танли қул Билол Ҳабаший инсон зоти мушарраф бўлмаган шарафга яъни Каъбаи Муаззама устига чиқиб, илоҳий мадҳия - азон айтишга эришдилар.
Мадинада қул қилиб сотилган Салмон Форсий розияллоҳу анҳу охирги замон Пайғамбарининг яқин маслаҳатчисига, аҳли байтига айландилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақларида: «Салмон Биздан-аҳли Байтдандир» деб марҳамат қилдилар.
Аввалда қул қилинган Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу Ислом жамиятидаги энг хурматли шахслардан бири бўлдилар.
Рум ипмериясига қарши урушаётган мусулмонлар ўзларининг музокарадаги вакиллари сифатида асли қора қул бўлган Ато розияллоҳу анҳуни танладилар. У кишини кўрган румликларнинг бошлиқлари у кишининг хунуклиги ва занжилигига ишора қилиб, “Биз бу одамни кўриб, қўрқиб кетаяпмиз, бошқа тузукроқ вакилингиз йўқми?” дейишди. Шунда мусулмонлар: “Ичимизда энг тузук ва яхшимиз шу. Агар буни кўриб қўрқаётган бўлсангиз, ишингиз тамом бўлибди. Чунки орамизда бунга ўхшаганлар кўп” дейишди.
Улар тугамайди..

Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, Ислом инсоннинг қадрини унинг қалбига ва солиҳ амалига қараб ўлчар экан, ташқи гўзаллик ва молу дунёни инкор қилмайди. Чунки булар ҳам инсон учун зарур ва яхши нарса. Аммо булар кейинги ўриндаги, иймон ва солиҳ амал ўрнига ўта олмайдиган нарсалар.
Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши қалби иймон билан гўзал бўлган ҳолда, Аллоҳ берган моддий имкониятларни Аллоҳ кўрсатгандек ҳалол-пок сарфлаб, амали солиҳ қилиб яшайди. Қалбдан молу дунёга муҳаббат қўйиб, ҳою ҳавасга берилиш мўмин-мусулмон учун ётдир.
3😢1