Аллоҳ васлига ошиқлар
1.92K subscribers
2.47K photos
1.7K videos
20 files
1.17K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!»
(Нисо сураси 36-оят).

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

https://t.me/Ishqim_Sen
#Оят

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. Чунки, У Зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур (оз амал қилувчига кўп савоб берувчи)дир».

(Фотир сураси: 29, 30- оятлар).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оят

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк қилинглар. Агар билсангиз, анашундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси, 9-оят).


❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

@Ishqim_Sen
#Оят

«У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.

У - Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У - Малик, У - Қуддус, У - Салом, У - Муъмин, У - Муҳаймин, У - Азийз, У - Жаббор, У - Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтирган нарсалардан покдир.

У - Аллоҳ - Холиқ, Бориъ, Мусоввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У - Азийз ва Ҳакиймдир».

(Ҳашр сураси, 22-24- оятлар).

http://t.me/Ishqim_Sen
#Оят

«Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил.
Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт».

(Инсон сураси: 25, 26- оятлар.)

@Ishqim_Sen
#Оят

«Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил.
Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт».

(Инсон сураси: 25, 26- оятлар.)

@Ishqim_Sen
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур»
(Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оят

Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг (ўлимидан олдин) юборган амалларини ҳамда (қолдирган) асоратларини (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. (Биз) аниқлаб берувчи Имом (Лавҳул-маҳфуз)да барча нарсани ҳисобга олганмиз.

(Ясин сураси 12-оят)

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух 🌹

@Ishqim_Sen
#оят

Сизларга нима берилган бўлса фақат дунё ҳаётининг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир, ақл юргизмайсизми?!

(Қасас сураси 60-оят).

@Ishqim_Sen
#Оят

«Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлаймиз».

(Наҳл сураси, 97- оят).

https://t.me/Ishqim_Sen
#Оят

«Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир», дедим».

«У Зот осмондан устингизга кетма кет барака ёмғирини юборадир».

«Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир».

(Нуҳ сураси, 10-12- оятлар).

https://t.me/Ishqim_Sen
#оят

Мўминлар нажот топдилар.
Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар.
Улар беҳуда (сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар.
Улар закотни адо этувчидирлар.
Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар.

(Муъминун сураси 1-5-оят)

@Ishqim_Sen
#Оят

«У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.

У - Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У - Малик, У - Қуддус, У - Салом, У - Муъмин, У - Муҳаймин, У - Азийз, У - Жаббор, У - Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтирган нарсалардан покдир.

У - Аллоҳ - Холиқ, Бориъ, Мусоввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У - Азийз ва Ҳакиймдир».

(Ҳашр сураси, 22-24- оятлар).

http://t.me/Ishqim_Sen
#Оят

«Роббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир».

(Исро сураси, 25- оят).

@Ishqim_Sen
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

(«Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир». Улашинг! Ажрингизни олинг!)

1⃣ - Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2⃣ - Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!

3⃣ - Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4⃣ - Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5⃣ - Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6⃣ - Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7⃣ - Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8⃣ - Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...

9⃣ - Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
🔟 - Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!

1⃣1⃣ - Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
1⃣2⃣ - Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!

1⃣3⃣ - Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
1⃣4⃣ - Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.

1⃣5⃣ - Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.

1⃣6⃣ - Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!

1⃣7⃣ - «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!

1⃣8⃣ - Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

1⃣9⃣ - Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.

2⃣0⃣ - Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

@Ishqim_Sen
#Оят

«Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. У ҳудди, ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийди ва сарғайганини кўрасан. Сўнгра у хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса, қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетказувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас».

(Ҳадид сураси, 20- оят.)

@ishqim_Sen
#Оят

«Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳим қилинсангизлар».

(Анъом сураси, 155- оят).

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оят
«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил».

(Қaсос сураси, 77- оят.)

(Фарзанд) тарбия иши қийин бўлган ва янада қийинлашди. Сабаби айни дамда тарбия оила, интернет, ОАВ ва яқин ўртоқлар орасида муштаракдир. Шу сабабли ҳам ота-оналарнинг таъсири болани ўраб турган барча жиҳатлардан кучли бўлган юқори хабардорликка ва турли услубларга эга бўлиши лозим бўлади.  Акс ҳолда улар ютқазиб қўядилар. Чунки интернет ва турли (номаъқул) дўстлар билан яқин мулоқот, афсуски яхши натижаларга олиб келмайди.

Доктор Жосим Мутавваъ.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оят

«Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар.
У - Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир».

(Ҳашр сураси: 21,22- оятлар).

@Ishqim_Sen
#Оят

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли Зотдир».

(Наҳл сураси, 18- оят).

@Ishqim_Sen