Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.5K photos
1.78K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳу!

Бугун чоршанба
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!

Аросат дунёда яшаймиз: на кўнглимиз қароқчиликка рози, на нафсимиз авлиёликка муносиб😢

Эрта тонг турган, яхши кайфият ила уйғонган одамнинг куни яхши ўтади..
Кайфиятингизни  туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин!

Бугунги кунингиз
Мазмунли ва мароқли, яхши кайфият билан ўтсин.
Аллоҳим ҳар биримизни
қалбимизни иймон нури билан тўлдирсин!
Билиб-билмай қилган, каттаю-кичик гуноҳларимизни Аллоҳим ўзи кечирсин...
Эрта тонгда қилинган дуолар ижобат бўлсин!
Саҳар вақти туриб қўлингизни дуога кўтаринг ва йиғлаб: “Эй улуғ Эгам!
Сенинг ҳузурингга арзимас сармоя билан келдик.
Бизнинг ўлчовимизни Ўзинг тўлдириб-кўпайтириб бер!" деб айтинг.
Ўтканларимизни ўз раҳматига олсин, қолганлар саломат бўлсин.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳумма инний ас‘алука
ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака. Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил бариди».
Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман.
Аллоҳим, муҳаббатингни, нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин”

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саййидул истиғфор дуоси

«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрати Юсуфнинг яқинлари:
“Юсуфни ўлдиринг” -дейишди…

Бегоналар эса:
“Уни яхшилаб жойлаштир(ҳурмат кўрсат)” -деди.

Албатта муҳаббат бу- насибадир.
Ва билмайсанки сенинг насибанг қайси қалбда…?!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌💔Мисрда ҳар намоз вақтида масжид эшигини очиб, уни жамоатга тайёрлаб турувчи қария намоз учун очган масжид эшигида вафот этди.
Роббим хотимамизни,ота онамиз,жумлаи мўмин мўминалар хотимасини гўзал ўзинг рози бўладиган тарзда қилгин🤲

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Нуҳ (алайҳиссалом) бир марта ҳайвонларни чақирди ва улар кемага чиқишди, лекин у одамларни чақириш учун 950 йил сарфлади, лекин у одамлар чўкишга қарор қилишди, иймон келтирмадилар.

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли, гарчи у энг буюк ҳақ даъватчининг уйида яшаса ҳам, иймон келтирмади. Фиръавннинг хотини, гарчи у энг буюк золимнинг уйида яшаса ҳам, иймон келтирди ўзгаришга қарор қилди.

Вазиятни баҳона қилманг, чунки танлов сизники.

Мусулмон замондошларимизга юборинг.

@Ishqim_Sen
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ким таҳорат олсаю таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».
 
(Муслим ривоят қилган)

@Ishqim_Sen
Хотиржам бўлинг. Сизнинг исмингиз ҳеч қаерда таниқли бўлмасада, Аллоҳ сизни танийди...
Одамлар билмасада, У сизнинг қалбингиздаги яхшиликни билади...
Ҳамма билмасада, сиз оладиган кўнгилларни У билади...
Кишиларга кўрсатмасангизда, У сиздаги содиқликни билади...
Ярим кечаси ҳамма ухлаб ётганида қилган ибодатингизни ҳеч ким билмасада, У билади...
Қуръон ёдлаётганингиз одамлардан махфий бўлсада, У билади...
Кишилар сизни намозхон ёки рўзадор деб дафтарларига ёзиб қўйишмасада, У ёзиб қўяди...

Пайғамбарлар сони бир ривоятда бир юз йигирма тўрт мингта, бошқасида икки юз йигирма тўрт мингта дейилган. Қуръонда йигирма бештагина пайғамбар зикр қилинган. Қолганлари қани? Уларни ким танийди бугун?! Танимаслигимиз уларга зарар берадими?!
Шуни биламизки, улар бурчини бажариб, вазифасини ижро қилиб, омонатни адо қилиб вафот қилишган. Аллоҳнинг билиши уларга етади...!

Абу Зуръа роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида саҳобалар сони бир юз ўн тўрт минг эди!".
Шунча саҳобадан нечтасини танийсиз. Танимаганингиз уларга зарар берадими? Яхши таниса энг буюк олимимиз бугун уларнинг ўн мингтасини танир. Қолган бир юз тўрт мингги қани?!
Улар вазифаларини адо қилиб дунёдан ўтишган. Уларни Аллоҳнинг билиши етади!

Аллоҳнинг билиши етади биродарлар!

©Абдулқодир Полвонов

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайлум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу қадрдонлар...

Жумлага Жуманинг хайри ва барокати бўлсин!

Ота - она, жон - жигар, ёру - биродарлар қадрига етиш учун, албатта улардан айрилишимиз шарт эмас...!

Ҳайрли ишлар қилиш учун, бошимиз деворга урилиши шарт эмас!

Қалбимиз юмшаши учун, дард чекишимиз шарт эмас!

Ҳадя улашиш учун байрамни кутиш шарт эмас!

Ҳастадан хабар олиш учун Жума кунини кутиш шарт эмас....!

Келинг азизлар, шу имкониятларни бой бермайлик!!!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзи_мени_нимам_бор?

Мени ўзи нимам бор?:
Яратилиш — Сендан.
Ота-онам? — Сендан.
Дўстларим? — Сендан.
Устозлар? — Сендан.

Ўзи мени нимам бор?:
Илм — Сендан.
Қобилият? — Сендан!
Истеъдод? — Сендан.
Ҳикмат? — Сендан.
Қувват? — Сендан.

Нимам бор ўзи мени?:
Иймон — Сендан.
Ҳидоят? — Сендан.
Тавфиқ? — Сендан.
Илҳом? — Сендан.
Руҳият? — Сендан.

Борми мени нимамдир?:
Муҳаббат — Сендан.
Умид? — Сендан.
Сабр? — Сендан.
Ҳаёт? — Сендан.
Мамот — Сендан!

Ўзи борми нимамдир?:
Таълим — Сендан.
Касбим? — Сендан.
Дарсим? — Сендан.
Ўқувчилар? — Сендан.
Ривожланиш? — Сендан.

Кибрланишга ўрин йўқ:

Ҳаммаси — Сендан!

Субхан Аллоҳи ва Бихамдиҳи

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаёли сенда бўлмаганни юрагингда олиб юриш - дунёдаги энг оғир юкдир...

Биз сўзларимизни ортиқ
сатрларга эмас,
кўксимизга ёздик.
Қалбингизни кўзи бўлса ўқир,
қулоғи бўлса эшитар,
тили бўлса сўзлашар…

Ишқнинг тили дуодир! Ҳар бир дуо севгилисига ёзилган мактуб каби бўлмоғи лозим!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАББАТ УЧУН ЯРАЛГАН ҚАЛБЛАР
  Ривоят қилишларича, Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу жуда қувноқ ва ҳазилкаш инсон эди. Бироқ унинг ҳузурида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилиниб қолса, ранглари сарғайиб, тили тутилиб қолар ва кўз ёшлари тугаб қолгунча йиғлар эди.
  Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати беҳадлиги, руҳияти озуқаси, кўзларнинг қувончи, балки бутун ҳаётнинг ўзи деб ҳисоблаганидан эди.
  Кимки бу улуғ бахтдан мосуво эрса, у ўликлар қаторидадир. Бу муҳаббат чароғон нур эрур, ким уни йўқотса, зулмат қаърида қолгай. Бу муҳаббат шифо эрур, ким уни бой берса, унинг қалби дардларга мубтало бўлгай.
  Бу ҳолдан ажабланмаса ҳам бўлади, зеро, гўзал қалблар муҳаббатга лойиқ Зотнинг муҳаббати учунгина яралган бўлса.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Тунингиз осуда,хайрли бўлсин!

Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.

Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин!
🤲🤲🤲

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Аллоҳим юзимизни ёруғ;
Қалбимизни исломга кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
Ризқимизга кенглик;
Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
Бизни билган ва билмаганларга истарали қилиб,
Дунёда муборак;
Охиратда гуноҳлари мағфират қилинган бандаси қилсин!
Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин..!!
Аминь 🤲

@Ishqim_Sen
— Мен турли нарсаларга сабр қилиб кўриб сабрнинг ҳам даражалари бор эканини шахсий тажрибамдан ўтказиб кўрдим.Йўқчиликка сабр, беморлик ва касалликларга сабр, катта ва кичик мусибатларга сабр ва ҳоказо. Лекин бу сабрлар ичида менга энг қийин бўлгани хилватда ёлғиз қолганимда нафсимни истакларига қарши чиқишдаги сабр бўлди.
Нафсга қарши сабр қилиш осон иш бўлганида эди Аллоҳ таоло Қуръонни бир неча ўринларида нафсни ёмонлигини зикр қилмаган бўлар эди. Шу сатрларни ёзар эканман Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари ёдимга тушди:

بَلِ الْإِنْسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ

14. Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир..
(Қиёмат сураси.)

@Ishqim_Sen
Охиратда Аллоҳ Субҳанаҳу " эй бандам, сенга берган имкониятларни нимага сарфладинг? " деса " Интернетда ўтирволиб жавлон урдим, золимликда миш-миш қилинган эрларни оммага олиб чиқиб пўстагини қоқдим, аёлларни қораладим, ўзимча наҳй мункар қилдим, даъват қилдим, фосиқларни фош қилдим " десак, " Сенга бундай ваколат бермагандим, озгина илмингга ғурурландинг, чала-чулпа ўқиган намозингга, қўйган соқолингга, ўраган рўмолингга ишониб катта кетдинг, ўзингга бино қўйдинг, маҳлиё бўлдинг, ўз нафсингни тозалашдан ғофил қолдинг, мўъминларни ғийбат-масхара қилдинг, хулқинг ва амалларинг ночор ҳолингда бошқаларни маломат этдинг, ўз оиланг ва яқинларингни ислоҳ қилмадинг, бурчларингни бажармадинг, бор ана гуноҳларингдан поклангунча жаҳаннамда ён " деб дўзахга улоқтирилувчи зиёнкорлардан бўлиб қолмайлик.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🕊
Бугун 10 ноябрь,

Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Хотиржам бўлинг, сиз Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасиз!        
Тилдан олдин дил билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", денг
Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин..
Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

#Алҳамдулиллаҳ
#СубҳанАллоҳ
#Аллоҳу_Акбар
#Ла_илаҳа_иллолоҳ

https://t.me/Ishqim_Sen