Аллоҳ васлига ошиқлар
1.83K subscribers
2.49K photos
1.76K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

@Ishqim_Sen
#ДУО

Икки қалб орасидаги энг содиқ алоқа бу Дуодир. Аллоҳ учун ёқтирган инсонларингизни дуо қилинг..

Аллоҳим ЎЗИНГ бизларни, аҳли оиламизни ҳамиша паноҳингда асра

Аллоҳим бизларни ЎЗИНГДАН ўзгаларга ҳеч қачон мухтож қилма

Аллоҳим ЎЗИНГ барча беморларимизни дардларига ғойибингдан шифои комил бер

Аллоҳим ЎЗИНГ барча фарзанд кутаётганларга солиҳ ва солиҳа, қорию қория фарзандлар ато эт

Аллоҳим бизларни ЎЗИНГА бўлган, каломинга бўлган, ЎЗИНГНИ байтинга бўлган муҳаббатимизни зиёда эт

Аллоҳим бизларни ЎЗИНГНИ КАЛОМИНГНИ тўғри ўқийдиган ва унга амал қиладиган солиҳ бандаларингдан бўлишимизни бизларга ва зурриёдларимизга насиб эт

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.

@Ishqim_Sen
#Табрик
#Дуо

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз мўмин-мусулмонлар, бошимизга соя солиб кириб келган Қуръон, тоат-ибодат, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин.

Аллоҳим, қалбимизни ислоҳ, ишимизни осон, айб-нуқсонларимизни сатр, гуноҳ-маъсиятларимизни мағфират қилиб, ғам-ташвишларимизни аритгин, бизни тўғри йўлга бошлагин, биздан рози бўлган бандаларингдан қилгин.
Тутган рўзаларимизни руҳларимизга шифо, танимизга офият бўлишини Ўзинг таъминлагин.
Ибодатларимизга, барча солиҳ амалларимизга ихлос ва ғайрат бергин. Амин!

@Ishqim_Sen
#Дуо

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм» деб дуо қилар эдилар».

Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

@Ishqim_Sen
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...

Илтимос
#ДУО_ҚИЛИНГ дуоларингизга мухтожлигим бор:
Олдимга қўйган олий мақсадларим бор икки дунёимиз учун манфаатли...

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуоингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

@Ishqim_Sen
#Дуо

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар: «Аллоҳумма инний ас'алука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан», деб айтар эдилар».

Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.

@Ishqim_Sen
#ДУО БАХШИДАЛАРИМИЗНИ
АЛЛОХИМ ЎЗ ДАРГОХИДА ҚАБУЛ ЭТСИН.

ЎЗИГА ОСОН.... .
ДУОЛАРИМИЗ ИЖОБАТИ
ИЛА БЎЛСИН.

АЛЛОҲ БАРЧАМИЗДАН
РОЗИ БЎЛСИН.

Дуо талабларимиз кўп.

АЛЛОХИМ барчамизни уз панохида асрасин.

ХАСТАЛАРИМИЗГА ШИФОИ КОМИЛ БЕРСИН.
АМИИЙН.
Ё АЛЛОҲ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини,

Бандаларинг қалбларини очгин.
Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё АЛЛОҲ!

Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин,
МУШКУЛИ борларнинг МУШКУЛИНИ ОСОН, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин,

Мусофирларнинг САФАРЛАРИНИ БЕХАТАР, ўзларини истиқоматда БАРДАВОМ қилгин.

Ё АЛЛОҲ!

Фарзанд ТАЛАБИДАГИЛАРГА кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, бергин.

Илм талабидагиларга фойдали илм бергин,

Оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё АЛЛОҲ!
Бизни тўсатдан азобламагин.

Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.

Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз УЧУН муҳлат бергин.

Хотимамизни гўзал қилгин.

Йўқотганларимизни мағфират этгин.
Ажрларини кўпайтириб бергин.

Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини НУРГА тўлдириб, ЖАННАТ боғларидан бир боғча қилгин..

АМИНЬ Ё РОББИЛ АЛАЬМИИН.

Роббимнинг панохига

@ishqim_Sen
#Дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Довуднинг дуосида «Аллоҳим! Мен Сендан муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман.
Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин» бор эди», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар:
«У башарнинг энг ибодатлиси эди», дер эдилар».

Термизий ривоят қилган.

https://t.me/Ishqim_Sen
#Дуо

1) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

2) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

3) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

4) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

Эй Роббим!
Мен сенинг муҳтож бир қулингман.
У ҳолда сени севишлигимда бирор ғариблик, ҳайратланарлик нарса йўқ.
Аслида сен, ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаган, улуғлар улуғи Маликул Муқтадир бўла туриб, мени севаётганингга ҳайратланмоқдаман!

Шайх Боязид

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху

#Дуо
Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўрайман. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
Аллоҳим! Рамазонда раҳмат, мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод бўлганлардан қилгин!

🕊 Умрдан бир йил,
Умрдан бир Рамазон ўтмоқда.

🌹 Яна бир тонга,
Яна бир кунига етиштирган Роббимга шукрлар бўлсин! Сахарлик учун ширин уйқусидан кечган ва Рамазон рузасини тулик тутган мусулмонларни мехрибон Роббим жаннатнинг "Раййон" дарвозасидан ошикиб киришларини насиб килсин!

💚 Эл юртимиз, Cевганларимиз,
Жон жигарларимиз омон, Дуоларимиз ижобат бўлсин!

🤲 Янаги моҳи Рамазонга ҳам бағри бутунликда, соғ омонликда етишлик барчамизга насиб айласин!

https://t.me/Ishqim_Sen
#Ҳадис #Дуо
#Тавсия
#Ҳожат_дуоси

Қарздорлар, дардманлар, БЎЙДОҚлар ва ҳар қандай бошқа дарди-ю эҳтиёжи борлар учун:
Ҳаётда исботини ўзимда кўп бора ўтказганим, бошқа бир неча инсонлар ҳаётида ҳам тезда ижобатини кўрганим, энг муҳими саҳиҳ ҳадисларда кўрганим қуйидаги дуо ва ибодатни тавсия қилмоқчиман.

عن عثمانَ بنِ حُنَيفٍ، أنَّ رجُلًا ضَريرَ البصرِ أَتى النَّبيَّ صلّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فقال: ادْعُ اللهَ أنْ يُعافيَني، قال: إنْ شِئتَ دعَوْتُ لك، وإنْ شِئتَ أَخَّرْتُ ذاك؛ فهو خَيرٌ. فقال: ادْعُهُ. فأمَرَه أنْ يَتوضَّأَ فيُحسِنَ وُضوءَه، ويُصلِّيَ رَكعتَينِ، ويَدْعوَ بهذا الدعاءِ: اللَّهمَّ إنِّي أَسألُك وأَتَوجَّهُ إليك بنَبيِّك محمَّدٍ نَبيِّ الرحمةِ، يا محمَّدُ، إنِّي تَوجَّهْتُ بك إلى ربِّي في حاجَتي هذه فتُقْضى لي، اللَّهمَّ شَفِّعْهُ فيَّ.

Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўзи ожиз бир киши келди ва "Дуо қилинг, кўзим очилсин" деди. 
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Хоҳласанг дуо қиламан, хоҳласанг сабр қил, шуниси яхши" дедилар.
У: "Дуо қилинг" деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"(Ундай бўлса) таҳорат оласан. 
ТAҲОРAТНИ МУКAММAЛ ҚИЛAСAН.
Кейин икки ракаат нафл ўқийсан ва ушбу дуони қиласан.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ، فَتُقْضَى لِي، اللهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ "

Aллооҳумма инний асʼалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллам набиййир роҳмати.
Яа Муҳаммаду инний таважжаҳту бика илаа Роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатуқзоо лий.
Aллооҳумма шаффиъҳу фийя.

Маъноси:
“Aллоҳим, мен раҳмат пайғамбаринг бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўртага қўйиб Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман.
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен сизни ўртага қўйиб ушбу ҳожатим раво бўлсин дея Роббимга юзландим.
Aллоҳим, у зотни ўртага тушганликларини қабул қилгин!"

Ҳалиги одам ушбу дуони қилиб келгач кўрган одам уни олдин кўр бўлган эмас дейдиган даражада кўзлари очилган эди". 

Имом Термизий, Aҳмад, Ҳоким, Насоий ва Байҳақий роҳимаҳумуллоҳлар ривояти

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Аллоҳим, барчамизни кейинги йилги Рамазонга ота-онамиз, оила аъзоларимиз, дўсту биродарларимиз билан биргаликда соғлик саломатликда, тинчлик ва офиятда етқазгин! Рўзаларимизни, таровиҳларимизни, закотларимизни, Қуръон ҳатмларимизни, дуоларимизни қабул қилгин!
Рамазондан Ўзинг рози бўладиган ҳолда, гуноҳлардан покланиб, салим қалб ила чиқишимзни насиб этгин!
Дунёдаги барча мазлум мусулмон биродарларимиз кейинги йил Рамазонни тинчлик ва офиятда кутиб олишларини насиб қилгин!

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Бу дунёга маълум бир вақтни ниҳоясига етказиш учун, бизга берилган вазифани бажариш, Аллоҳга бандалик қилиш учун юборилганмиз.
• Бизга берилган ва биз масъул бўлган нарсаларгагина эгалик қилишимиз мумкин.
• Керагидан ортиғини исташ кераклисини йўқотиш демак.
• Дунёдан қанча олсак, дунё ҳам биздан шунчасини олади.
• Бу дунёга эгалик қилиш учун эмас, бу дунёга шоҳид бўлиш учун юборилдик.
• «Бизники» деганларимиз бизники эмас, ҳатто ўзимиз ҳам ўзимизники эмасмиз.
• Биргина қалбимиз бор бу дунёга сиғмаган, у ҳам ўзимизники эмас.
• Эҳ, бу қалб, вужудга сиғмаган қалб, дунёга сиғмаган қалб.
• Шундай қалбки, ҳатто ўзига тор, абадий бўлган (Зотга) мақом бўладиган даражада тор.
• Бу қалбга нима эксангиз, дунёда ҳам шуни ўрасиз.
• Бу шундай қалбки, Аллоҳ таолонинг севгисидан бошқа нарсага торлик қилади.
• Дунё савдоси қалбни вайрон қилади.
• Хароб кўнгилга эса Султон (Аллоҳ таоло) меҳмон бўлиб келмайди.
#Дуо
Аллоҳим, кимки мени Сендан чалғитса,
уни мендан чалғитиб,
Ўзингга машғул қилиб қўй!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Роббим!
Менинг гўзал Аллоҳим!
Сенга ўзимдан шикоят қилгани келдим...
Кучсизман...
Чарчадим....
Мен Юсуф алайхиссалом эмасман, бу қудуқ жуда чуқур...
Мен Иброҳим алайҳиссалом эмасман, бу оташ мени ёқади...
Мен Яъқуб алайхиссалом эмасман, бу қайғу мени еб битади...
Мен Юнус алайҳиссалом ҳам эмасман, бу қоронғулик мени бўғиб қўяди...
Ожизман...
Кучсизман...
Ёрдам бер Аллоҳим!...

Хайрли кеч азизлар..

https://t.me/Ishqim_Sen
#Жума_фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб: «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраса, унга ўшани албатта беради», дедилар ва унинг оз муддат эканини билдириб, қўллари билан ишора қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

#дуо
Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, Ўзингга яна ҳам кўпроқ муҳтож айла.
То фақатгина Ўзингга юзланайин.

Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, ўзгалардан тамоман беҳожат айла.
Токи Сендан ўзгага юзланмайин.

Эй Роббим!
Қалбимга муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қўйганларнинг муҳаббатини ва Сенга олиб борадиган амалларнинг муҳаббатини жойлагин.
Токи Сендан ўзга нарсанинг муҳаббати қолмасин!
Сенинг лутф-эҳсонинг ва фазлингга жудаям муҳтож ва мунтазирман!

Жума кунининг фазилатларидан мусулмон ахлига инъому эхсон айла.

https://t.me/Ishqim_Sen