Аллоҳ васлига ошиқлар
1.86K subscribers
2.47K photos
1.72K videos
20 files
1.17K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Қадирли каналимиз обуначилари эслатиб ўтаман,эртга савол жавобимиз ғолиби ёки ғолибаси шу китоблардан танлаб олишади.Эртага қатнашишни истовчилар 20:00 да шу ерда бўлишлари керак.Савол берилгач,5 дақиқа вақт берилади жавоб учун.Ўз билимингизга таянган холда жавоб йўллайсиз

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнус Эмро “Ишқ сафари”

Топдуқ Эмро нутқи
:

Модомки ишқ борлиқдан йўқликка йўл олмоқ экан, у вақт Лайлодан кечмай туриб Мавлога бориш мумкинми Юнусим.
Бордим деган қани келсинда айтсин, биз сўзга ишонамиз. Қани кел Юнусим, яқинроқ кел.
Сенга бир сирни айтайлик: ИШҚ бир нарсадир, унутма Юнусим, қулоғингга қуйиб ол, ҳамда энг қийматли бир нарса, ҳеч қандай ўлчовга сиғмайдиган қийматли нарса.
На олтину-кумуш, на зумраду-ёқутлар билан ишқнинг баҳоси ўлчанади.
Ишқдан қийматли нарса йўқ. Ишқ қуёшга ўҳшайди, Юнусим, ишқи бўлмаганнинг кўнгли тошга ўҳшайди.
Тош кўнгилда нима унади. Қуёш қандай қилиб ҳар ерни иситса, қоронғиликни кетказса ва меваларни пиширса ишқ ҳам унга ўҳшаб, инсоннинг хомлигини кетказади, жигарларини пиширади, улғайтиради ва комилликка етказади. Қуёшдан насиба олмаган мева бўлиши мумкинми, Юнусим, бўлмайди, ўлади. Ишқдан насиба олмаган борлиқ ҳам бўлмайди, ўлади. Модомки, энг қийматли нарса ишқ экан, энг ашаддий синов ҳам у билан бўлса керак.
🍃
Таржимон Гўзал Мирзаева


@Ishqim_Sen
​​Аллоҳ муҳаббатини жалб қилувчи сабаблардан ўнтаcи

1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар устида фикр юритиш.

2. Фарзлардан кейин нафллар билан Аллоҳ таолога яқин бўлиш.

3. Тил биланми, қалб биланми, амал биланми, ҳар бир ҳолатда Аллоҳ зикрида бардавом бўлиш.

4. Икки муҳаббат тўқнаш келганида, Аллоҳ яхши кўрган нарсани банда яхши кўрган нарсадан устун қўйиш.

5. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ва унинг камолот ва улуғликка далолат қилиши ҳақида фикр юритиш ҳамда мақтов асоратлари устида ҳам фикр юритиш.

6. Аллоҳни кўзга кўринган ва кўринмаган неъматлари хусусида фикр юритиб, бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.

7. Синиқ қалб ила ва Аллоҳга эҳтиёжни билдирган ҳолда Унинг ҳузурида туриш.

8. Тун охирининг учдан биридаги қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, ушбу вақтда Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.

9. Яхши ва салоҳиятли кимсалар билан суҳбатда бўлиш ва уларнинг сўзларидан манфаат олиш.

10. Аллоҳ билан қалб орасига тўсиқ бўлувчи машғулотлардан йироқ туриш...


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандага дунё ва ундаги ҳамма нарса ризқ қилиб берилса ва у «Алҳамдулиллаҳ» деса, ўша пайтда Аллоҳ илҳом қилган ҳамд унга дунёда берилган неъматдан ҳам буюкдир. Зеро, дунё неъмати фони, ҳамднинг савоби эса боқийдир.
🍃
Ассаламу алайкум Алҳамдулиллаҳ дея тонгни қаршилаган қадрлигим..

Аллоҳ ато этган имкониятдан тўлиқ фойдаланиш насиб бўлсин..
Имкониятки кўриш, эшитиш, ҳис қилиш...хуллас яшаш имконияти..
Ибодатлар, дуолар, қувончу меҳрларга йўғрилган кун бўлсин бугунингиз...

Хайрли тонг..

@Ishqim_Sen
​​Бахтли яшамоқчимисиз?!
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...


- سُبحان الله.
Субҳаналлоҳ


- الحمدلله .
Алҳамдулиллаҳ



- لا إله إلا الله.

Лаа илааҳа иллаллоҳ



- اللهُ أكبر.

Аллоҳу Акбар


- سُبحان الله و بحمدهِ.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи



- سُبحان الله العظيم.

Субҳаналлоҳил ъАзийм



- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.

Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ



- لا حول و لا قوة إلا بالله.

Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ



- اللهم صلِ على نبينا محمد.

Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад



- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين

Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

Кимларга бахт ҳамрохлигини ҳоҳласангиз уларга ҳам улашинг...

@Ishqim_Sen
Қадрлигим бугун 20:00 да савол жавобда қатнашишни унутманг ҳам илмингизни синаб кўринг, ҳам китобли бўлинг

@Ishqim_Sen
"Алҳамдулиллаҳ" сўзини такрорлаш бахт-саодатни жалб қилишдаги нафс муолажасидир.

@Ishqim_Sen
Савол жавобимизга қатнашасизми?
Anonymous Poll
82%
Ҳа
11%
Кутябман
7%
Йўқ
Саволлар:

1 Набий саллалоҳу алайҳи васаллам баний Назир қабиласининг мулкларини аввалги муҳожирлар орасида тақсимлаб берганлар. Ансорлардан эса, фақат икки фақир кишига берганлар, улар кимлар?


2 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча йил Рамазон ойи рўзасини тутганлар?


3 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ўз кийимларига кафанлаб, Ўзлари жанозасини ўқиб, Ўзлари қабрга қўйган аёл ким?

🍃

Жавоб учун 5 дақиқа вақт берилади.

Жавобни тўғри ва тезлигига қараб ўрин берилади.

Ҳамага омад 🍃

Жавоб йўллаш манзили;

👉
@Ishqimsanbot
Жавоб,

1 Абу Дужона Ансорий ва Саҳл ибн Ҳанийф Ансорий

2 9 йил.

3 Фотима бинт Асад, Алий ибн Абу Толибнинг оналари

Қирғизистондан Умму Билол
Бу тўғри жавоб топган обуначимиз бўладилар.

Табриклаймиз
Бизда 2 чи ва 3 чи ўрин соҳибалари ҳам бор иккинчи берилган вақтда ёзишган

Андижонлик Шахнозахон

Қўқонлик Зилолахон

Сизлар ҳам китоб танланг
Ислом нима?
▪️ Мулойим сўзлаш: «Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);

▪️Тўғри юриш: «Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

▪️Кўзни тийиш: «Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)
🕊
Бизларни ислом йўлида собит қадам қилгин..

Қалбларимиз, таскин топмоқлик учун унга таскин бўлгувчи нури неъмат соҳиби, карами кенг Роббим бор. Алҳамдулиллаҳ! Ўзинг бизни қалбларимизни Ишқи-шавқинг ила нурга тўлдириб, мунаввар айла. Бу бесуяк бир инъоминг бўлмиш забонимиз тилларимизни Ўзингни мадҳи ёдинг, зикринг ила безагин. Ҳар онда Сенга интилурмиз, Сен томон нолишлар қилурмиз. Марҳамат ва мағфиратингдан Умид деб аталмиш шами чироғимизни ёқиб сабрла жавобингни кутгаймиз.... Ўзинг бизни яратдинг, Ўзинг асрагин Ё Роббим...!

Хайрли оқшом қадрдон.
Бахтлилар қаторида бўлинг,ХУФТОНни, иложини қилсангиз ТАҲАЖЖУДни ўқинг.
БОМДОД намозига албатта уйғонинг..🕊


@Ishqim_Sen