Аллоҳ васлига ошиқлар
1.96K subscribers
2.4K photos
1.57K videos
20 files
1.14K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб дуо қилардилар: «Аллоҳумма, аслиҳ лий дийний, аллазий ҳува ъисмату амрий. Ва аслиҳ лий дунйаайаа, аллатии фииҳаа маъааший. Ва аслиҳ лий аахиротий, аллатии фииҳаа маъаадий. Важъалил ҳайаата зиядатан лий фии кулли хойр. Важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шарр».

Имом Муслим ривоят қилган.

* Маъноси: «Аллоҳим! Борлиғимнинг негизи бўлган динимни ислоҳ қилгин. Тирикчилигим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб қилгин, ўлимни эса мен учун барча ёмонликлардан халос қилувчи роҳат қилгин».

https://t.me/Ishqim_Sen
#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Аллоҳумма аслиҳ лий динияллазий ҳува ъисмату амри ва аслиҳ лий дунйаяллатий фийҳаа маъаший ва аслиҳ лий ахиротияллати фийҳаа маъадий, важъалил ҳаята зиядаталлий мин кулли хойрин, важаълил мавта роҳаталлий мин кулли шаррин».

Имом Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, (дунё ва охират) ишимни муҳофаза қилувчи динимни ислоҳ қил. Тирикчилигим асоси бўлган дунёимни ислоҳ қил. Қайтажак бўлган охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётимни ҳар бир яхшилик учун зиёда қилиб бер. Ўлимимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қил.


@Ishqim_Sen
#Дуо

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ!
Аллоҳим бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилгин. Жамики мўмин мусулмонларга дуоларини ижобат этгин. Ота-оналаримизни соғ-саломат қилгин. Беморларимизга кетидан ҳеч қандай дард қолдирмайдиган шифо-и комил ато этгин. Фарзандларимизни кўзларимиз қувончи қилгин. Фарзандсизларга солиҳ зурриёдлар ато этгин. Қарздорларга нажот бергин. Ғамгинларни ғуссаларини аритгин. Маҳзунларни шод этгин. Камбағалларини Ўз фазлинг билан бойитгин. Бойларига инсоф бергин. Мусофирларини муқим қилгин. Очларини тўйдир. Ташналарини қондир. Барча барчамизга яхшиликларингни баракаси билан мўл-кўл қилиб бергин! Илоҳо Амин! Амиинь! Амиинь!🤲

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо
Бугун Аллоҳ Ўзининг кўп пайғамбарларига нажот берган, бандаларини ёрлақаган кундир.
Я Роббимиз Мусо қавмига нажот берганинг каби бизларга ҳам нажот бер🤲
Нуҳ қавмини ёрлақаганингдек бизларни ҳам Ер ва осмон балоларидан асра🤲
Иброҳим алайҳиссаломни Намруд оловидан асраганингдек бизларни дўзах оташларидан сақла🤲
Юнус алайҳиссаломни қоронғуликдан чиқарганингдек, бизларни гуноҳларимиз ортидан келадиган қийинчиликлардан паноҳингда асра🤲
Юсуф алайҳиссаломни қудуқ тубидан чиқарганингдек бизларни ҳам ғам ва қайғуларимизни кетказиб енгилликлар ато эт🤲
Айюб алайҳиссаломга шифо берганингдек барча беморларимизга шифо бер, Эй Меҳрибонларнинг Меҳрибони, Суяниладиганларнинг ишончлиси Энг Яхши Вакил🤲🤲🤲

@Ishqim_Sen