Аллоҳ васлига ошиқлар
1.96K subscribers
2.41K photos
1.57K videos
20 files
1.14K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим!
Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса, Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Аллоҳим!
Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман...

Амин
🍃
Дуоларга инган нийятларингиз ижобат бўлсин қадрлигим...

Хайрли тун...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Инсонни бахтли қилувчи фазилатлар...

- Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
- Эзгу амаллар, савобли ишлар.
- Инсоф, виждон.
- Aдолат.
- Холислик.
- Илм-маърифат.
- Одоб-ахлоқ.
- Меҳр-муҳаббат.
- Раҳмдиллик.
- Ҳалоллик, покдомонлик.
- Озодалик.
- Ҳаё, ибо, иффат.
- Сабр-тоқат.
- Бағрикенглик.
- Саховат, ҳиммат.
- Камтарлик.
- Камгаплик.
- Одамийлик, инсонпарварлик.
- Мардлик.
- Ростгўйлик, тўғрилик.
- Ғайрат-шижоат.
- Меҳнасеварлик.
- Меҳмондўстлик.
- Шукроналик.
- Тилни тийиш, сир сақлаш.
- Ваъдага вафо қилиш.
- Хайрихоҳлик...

Бошлаган кунингиз шундай яҳши ҳислатга бой бўлсин қадрлигим...

Хайрли тонг

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим Сенинг йўлингда мустаҳкам қалб сўраймиз...
🍃
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
Агар сизлардан бир кишини гуноҳ содир этиб юрганини кўрсангиз, уни дуоибад ҳам қилманг, сўкманг ҳам. Унинг ҳаққига Аллоҳдан офият сўраб дуо қилинг.
🍃
Аллоҳдан сизни гуноҳ-маъсиятга, ёмонликларга тортадиган эмас, балки беш маҳал намозга масжидга ва яхшиликларга етаклайдиган дўст сўранг!
🍃
Бир киши Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларидан сўрабди:
- Ҳазрат, мен кечалари намоз ўқий дейману, аммо уйқумдан тура олмайман. Айтингчи, бунинг сабаби нимада экан? Иброҳим ибн Адҳам деди:
- Кундузи Аллоҳга гуноҳ қилмасанг, Ўзи сени кечаси хузурида тургизиб қўяди!
🍃
Агар дўстингдан жафо тортган бўлсанг, Аллоҳга тавба қил. Чунки сен гуноҳ қилгансан!..

Имом Музаний
🍃
Ҳасан Басрий сўрашди:
- Гуноҳ қилиб, ортидан тавба қилиб, яна гуноҳга қўл уриб, яна тавба қилишдан уяляпмиз, нима қилайлик?!

- Ушбу жангда шайтон сизларни енгишни хоҳлайди, шундай экан енгилманг, гуноҳ қилсангиз тавба ва истиғфордан малолланманг!

🍃

@Ishqim_Sen
Мавлонодан олтин ўгитлар

- Май ичган маст бирор жиноятни қиладида "Узр, ҳушим ўзимда эмасди", дейди. Ахир, бу ҳушсизликни унинг ўзи тилаб олди-ку!
🍃
- Мен инсонларга фойдам тегсин, дея бу дунё зиндонида қолдим. Йўқса зиндон қаердаю, мен қаерда?
🍃
- Ёғоч ичида яшаган қурт ўша ёғочнинг бир замонлар забардаст дарахт бўлганини қаердан ҳам тасаввур қила оларди?
🍃
- Бу жон ишқдан мингларча одобни ўрганмоқда, булар шундай одобки, на китобларда, на мактабларда ўқиб- ўрганиш билан қўлга киритилади.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 олтин қоидаси

6 - Қоида


Ушбу дунёдаги уруш-жанжал, ҳасад ва хусуматларнинг аксари тилдан келади. Сен, сен бўл сўзларга кўп ўралашма. Ишқ диёрида, тил зотан ўз ҳукмини йўқотади.
Ошиқ тилсиз бўлади.

Ҳазрати Шамс Табризий


@Ishqim_Sen
Мендан бахт нима деб сўрашса…
кўзим билан
сенга ишора қилиб қўяман
Солиҳам...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг ибодатига ва Аллоҳнинг муҳаббатига чақирувчи эрга муваффақ бўлган муслима аёл Аллоҳ табарока ва таолнинг неъматларидан бирига эришибди.
🍃
Эркак аёлга нисбатан омонликдир.
Аёл эса эркакка нисбатан омонатдир..
🍃
​​Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир аёлни гўзаллик ва латофат билан сийлаб, уни ўз жуфти учун яшириб қўйган бўлади.
Эри номаҳрамлардан кўзини тийгани сайин, беркитилган ҳусн бирма-бир намоён бўла бошлайди.
Йиллар ўтгани сайин, киши ўз аёлига муҳаббати ошиб бораверади.
Шу тариқа бахтли ҳаёт сари олғалайверадилар.
Бордию, кўзини тиймаса, билъакс, аёлидаги бор ҳусн ҳам йўқола бошлайди. Кунлар ўтгани сайин, ўз аёлига нисбатан ўзида меҳр топа олмай қолади. Охир-оқибат, бахтсиз ҳаётга мубтало бўлади.
Аллоҳ азза ва жалла кўзимизни тийишга буюргани, ўзимиз бахтли ҳаёт кечиришимиз учундир.
🍃
Аллоҳ оиламизга меҳр муҳаббат берсин.

Оқшом хайрли ўтсин,меҳирлигим..


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мендан,
-“Бу дунёнинг Жаннати қаерда?”
деб сўрасалар,
-“Бир инсонни манфаатсиз,ҳеч нарсадан умид қилмай,юрагидаги яралари билан,
дардлари билан,
жароҳатдан инграётган нолалари билан,
қалбининг илма-тешиклари билан,
андуҳлари билан,
дунёнинг сўнгига қадар севган инсоннинг қалбидир бу дунёнинг Жаннати”...
-дейман.

Чунки бундай инсонлар Жаннатга ўхшайдилар,
қалбларига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан.
Ҳуддики Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек.
Шундай қалбнинг ичида бўлсанг, асло қўлдан чиқарма Жаннатингни...

Жаннатимга хуш келдим,
сен ҳам хуш кўр Жаннатим...
🍃
Ҳар бир инсон бетакрор..
Кимдир кимгадир ягона..
Ҳар биримиз керакли инсонлар бўлайлик.

Жаннат бўлиб,Жаннатда яшайлик.

Меҳр бериб, меҳр кўриб, қувнаб,қувонтириб..

🍃

Хайрли тонг «Жаннат Қалблиларга...»

@Ishqim_Sen
Ишқнинг 40 олтин қоидаси

7 - қоида


Ушбу ҳаётда ёлғиз бошинг билан хилватга чекиниб, фақатгина ўз овозинг акс садосини эшитиб, ҳақиқатни кашф этолмайсан.
Ўзингни фақатгина бошқа инсоннинг кўзгусида тўлиқ кўра олишинг мумкин.

Ҳазрати Шамс Табризий


@Ishqim_Sen