Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.93K photos
735 videos
6 files
2.1K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳидоят
Рамазонга энг яхши тавсия

Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!

Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора "Ихлос" сурасини ўқиб қўйинг!

Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!

Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)
Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор", дедилар".

✍️ Муслим ривояти

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳидоят_таваллуди

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳидоят_таваллуди

Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.

📚Имом Доримий ривоят қилган.

🌐 Улашинг: @irshooduz