Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис_94

ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ВА СИЛАИ РАҲМ ҲАҚИДА

عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الْوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.

✍️ Муттафақун алайҳ.


📜Шарҳ: Ушбу ҳадис мусулмонлар ўзлари билмаган фойдали нарсаларни сўрашга тарғиб қилмоқда. Ундан кейин, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Намоз ибодатларнинг бошидир", деган сўзлари, кейин эса ота онага яхшилик қилиш, сўнгра динга қайғуриб, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш ҳақидаги жавоблари келмоқда. Бу ўринда ота онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги келиб чиқади. Аллоҳ таоло ота онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўймоқда. "(Эй инсон), Парвардигоринг наздида, сизларга ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларинингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди" (Исро сураси, 23 оят).

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон одам Аллоҳ таоло яхши кўрадиган амални ўрганишга ошиқади.
2. Намоз- Аллоҳ ҳузуридаги амалларнинг энг бошида туради.
3. Мусулмон одамнинг энг афзал амали -намозларни ўз вақтида адо қиллишидир.
4. Ота онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг ҳаққидан кейинги ўринда туради.
5. Ота онага яхшилик қилиш, сўз ва амални уйғунлаштириш билан бўлади.


📚 Kунлик Ҳадис | Манба: islom.uz ("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)