Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#МЎМИННИНГ_СИФАТЛАРИ

КОМИЛ МЎМИН БАЪЗИ ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ

“Мўмин киши Аллоҳ таоло учун баъзи фаришталардан кўра афзалроқдир. Мўмин киши Аллоҳ таоло учун муқаррабин фаришталардан ҳам кўра мукаррамроқдир”
(Имом Муслим ривояти).

Мўмин киши Аллоҳ таолога баъзи фаришталардан ҳам кўра ҳурматлироқдир. Мўмин банда Аллоҳ таолога муқаррабин-яқин фаришталардан ҳам кўра азизроқдир.

Ҳазрати Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадиси шариф Аллоҳ таоло комил имон соҳибларини баъзи фаришталардан-да мукаррам қилганини англатиб турибди. Зеро, фаришталарда нафс ва шаҳват бўлмаганидек, ҳирс, ҳасад ҳам йўқ. Шайтони лаъин уларни йўлдан оздиролмайди. Чунки улар нурдан яратилган.

Ҳолбуки, инсон ундай эмас. Инсонни бир тарафдан нафси, иккинчи тарафдан шаҳвати, ҳирси, учинчи тарафдан ҳақ йўлдан адаштиришга, жаҳаннамга етаклашга, Аллоҳдан узоқлаштиришга уринадиган шайтонлар, мунофиқлар, ҳасадгўйлар, кофирлар қамраб олган. Улар билан бўлган курашларда ғолиб чиққан банданинг мукофоти, ҳеч шубҳасиз, фаришталарнинг баъзиларидан ҳам мукаррам ва афзал бўлишдир.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар мўминлар гуноҳ қилмасалар эди, самода малоикалар каби учган бўлар эдилар”. Лекин Ҳақ таоло гуноҳлари туфайли уларни бундан ман этди.

Муҳйиддин ибн Арабий раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: “Ҳақойиқи олам инсонга оиддир. Инсон оламдан фақат кичиклиги билан ажралиб туради. Бу олам асли икки қисмдан иборат бўлиб, бири камолотни қабул этмагани учун яратилгани бўйича қолган, бири эса камолотни қабул қилди ва бунда Ҳақнинг Жалол ва Жамол сифатлари тажаллий этади. Шу боис у Аллоҳ учун ҳар ҳолатда мукаррам ва афзалдир”.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈