Irshod.uz | Rasmiy kanal
574 subscribers
2.88K photos
703 videos
6 files
2.07K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Зикр_ва_дуолар

ЕТТИ ТОЖ:

1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)

4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Зикр_ва_дуолар

Таваккал, ҳидоят ва нусрат талаби учун ўқиладиган дуо

اللّهمّ اجعلني ممّن توكّل عليك فكفيته واستهداك فهديته واستنصرك فنصرته.

Аллоҳуммажъалний мимман таваккала  ъалайка факафайтаҳ, вастаҳдака фаҳадайтаҳ, вастансорока фанасортаҳ.

Маноси: Эй Аллоҳ! Мени Сенга таваккал қилганда Сен унга кифоя этадиган, Сендан ҳидоят этишингни сўраганда Сен уни ҳидоят этган ва Сендан нусрат-ёрдам сўраганда Сен унга нусрат беганлардан қил.

🔗 Улашинг: @irshooduz
#Ҳадис #Зикр_ва_дуолар

Уйдан чиқаётганда

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».


Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

🔗 Улашинг: @irshooduz