Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#Ҳадис #Рўза

Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ Исмоилдан, у Aбу Солиҳдан, у Умму Ҳоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Умму Ҳоний айтди:

«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин бир кун оч қолса, ҳаромлардан сақланса ва мусулмонлар молини ноҳақ емаса, Aллоҳ таоло унга жаннат меваларини едиради», деб марҳамат қилдилар».

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
НАФЛ РЎЗАНИ САХАРЛИККА ТУРМАСДАН ТУТИШ ҲАМ МУМКИНМИ?
#рўза

589-CАВОЛ: Душанба, пайшанба кунлари рўза тутмоқчи бўлсам агар эрталаб саҳарликка туролмай уйқуда қолсаму, фақат ният қилиб ҳеч нарса емай тутсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Умумий ҳолда рўза тутмоқчи бўлган киши субҳидан олдин туриб, саҳарлик қилиб олиши мустаҳаб амал саналади. Набий алаҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар”, - деганлар” (Ибн Можа ривояти).

Энди, бир одам уйқудан турди, эрталаб бомдодни ўқиди ва нонушта қилмоқчи бўлди-ю, турганидан бери ҳеч нарса емаганлигини эслаб, рўза тутгиси келиб қолди. Дарҳол ният қилиб нафл рўзани бошлаб юбораверса бўлади. Бу қоида бизнинг мазҳабимиздан ташқари Шофиъий, Ҳанбалий мазҳабларида ҳам шундай.

Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз инсон бундай ҳолатда катта чошгоҳгача ният қилиб олса бўлаверади, деганлар. Бунга Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳадиси далил бўлган. Эрталаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ейдиган бирор нарса борми?” деганларида, ҳеч нарса йўқлигини айтадилар. Шунда Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, мен рўза тутдим”, деб рўза тутишни бошлаган эканлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Рамазонга_тайёрланамиз
РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса
рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
САҲАРЛИККА КЕЧА ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#Маълумот #Рўза

Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида организмдан аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди.

Рўзанинг инсон асаб тизими ва руҳиятига ижобий таъсири ҳам катта. Бунда яққол кўзга кўринадиган фойда мустаҳкам ирода ва тақвонинг шаклланишидир. Энг кучли душман – нафс устидан ғалаба қозонган киши метин иродага ега бўлади, унинг онги жисм хоҳиш-истакларни бўйсундиради. Кўп ҳолларда истаклари қулига айланаёзган одам энди уларни бошқара олади.

Физиология қонуниятларига кўра, рефлекс шаклланиши учун бир ой кифоядир. Бир ой узлуксиз рўза тутган кишида Aллоҳ қайтарган нарсалардан тийилиш рефлекси пайдо бўлади.

Бу дунёда шунча фойда ва манфаатлари бўлган рўза учун охиратда Жаноби Ҳақ ҳузурида қандай мукофотлар бўлиши мумкинлигини тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмайди...

🌐 Улашинг: @irshooduz
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ДУОЛАРИНИ БИР КИШИ ҚИЛСА ЕТАРЛИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Саҳарлик ва ифторлик дуоларини кўпчилик бир дастурхон атрофида ўтирганда, хамма ўзи учун қиладими ёки бир киши овоз чиқариб ўқиса етарлими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарликда қилинадиган дуо аслида ният қилиш бўлгани учун уни ҳамма ўзи қилиши шарт. Ифторликдаги дуони бир киши қилиб, қолганлар омин деб туришса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

🌐 Улашинг: @irshooduz
РЎЗАДОРНИ МИЛКЛАРИ ҚОНАСА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Милкнинг тез тез қонаб туриши рўзанинг бузилишига сабаб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Рўзани очилиш-очилмаслиги томоғидан нарсани ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Томоғдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ

Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумига кирса, яъни халқумдан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса ёки таъмини сезса, рўза очилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/98329)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 🌐 Улашинг: @irshooduz
ҚАЗО РЎЗАДАН ОЛДИН ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИ
#рўза

CАВОЛ: Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутсам бўладими ёки аввал қазони тутишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи қазо рўзаларни тутиб олиб, кейин шаввол ойидан 6 кун рўза тутсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, қазо рўза нафлдан муҳим ва устун ҳисобланади. Шунингдек, қазо рўзаларда ниятни тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак. Тонг отгандан кейин ният қилса, рўза дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @irshooduz
ШАВВОЛНИНГ РЎЗАСИ ВА ҚАЗО
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар узрли сабаб билан (хайз кўриш) рўзани тўлиқ тутиша олмиди. Шунга менда хам 6 кун рўза қазо бўлди. Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш керак экан. Иншооллоҳ тутмоқчиман. Шу Шаввол ойидаги 6 кун тутганимни қазо рўзамга ўтадими? Ёки Шаввол ойиникини алохида, қазо рўзаларимни алоҳида тутаманми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Қазо деб ният қилсангиз ўтади. Алоҳида тутсангиз янада афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61676)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉
Уланиш: @irshooduz
ЖУМА КУНИ НАФЛ РЎЗА ТУТИШ ВА ШАВВОЛ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мeн, ҳар йили Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни ният қиламан. Фақат бу йил ҳайит куни сал мазам қочиб, ҳайитнинг эртасидан эмас, ҳайитдан кeйин иккинчи кундан тутишни бошладим. Фақат бу кун жума кунига тўғри кeлди. Шу сабабдан жума кундан шаввол рўзасини тутишни бошлаш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Жума кунининг ўзида алоҳида тутиб бўлмайди. Олдидан ёки ортидан бир кун қўшиб тутса бўлади. Қолаверса шавволнинг рўзасини кетма-кет тутиш ҳам шарт эмас. Шу ойнинг ичида тутса бўлди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/35109)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ҳам ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ШАЪБОННИНГ ЯРМИДАН КЕЙИН РЎЗА ТУТИШ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ҳозир Рамазон ойи киргунига қадар аввалги йиллардан қолган қарзимни узиш учун рўза тутсам бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бундан буёғига нафл рўза тутмай рамазонга тайёргарлик кўриш керак бўлади: https://t.me/nurli_yol_hadis/915

☝️ Қазоларни тутиш жоиз. Шунингдек одатда душанба ва пайшанба рўза тутаётганлар ҳам тутишлари мумкин.

(https://savollar.islom.uz/s/139381)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Abduhakim_domla
КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?
#рўза

САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗
Улашинг: @Abduhakim_domla
РАМАЗОН ОЙИДА ҲАРАМ МАСЖИДЛАРИДА ВИТР НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ
#рўза #намоз

CАВОЛ: Рамазон ойида ҳарамда витр намозини имомга иқтидо қилиб ўқиса бўладими? Чунки бу ерда, имом икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна туриб, бир ракат ўқир экан. Биз бу ерда қандай йўл тутишимиз керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизга кўра витр намози худди шом намози каби бир салом билан уч ракат ўқилади. Шофеий ва ҳанбалий мазҳабига кўра эса, витрни асосан 2 хил ўқилиши мумкин:
1. Ҳанафий мазҳабида бўлгани каби бир салом билан уч ракат ўқиш;
2. Икки салом билан уч ракат ўқиш. Яъни, бунга кўра икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна бир ракат ўқилади.

Ҳозирда икки ҳарам масжидларида витр намози иккинчи кўринишда – икки салом билан, уч ракат қилиб адо этилади.

Ҳанафий уламоларимизнинг жумҳурига кўра, имом витр намозини фақат бир салом билан уч ракат ўқигандагина ҳанафий мазҳабидаги киши унга иқтидо қилиши мумкин. Агар имом икки ракатдан кейин салом бериб, кейин бир ракатни ўқиса, ҳанафий мазҳабидаги киши унга иқтидо қилиши дуруст бўлмайди. Ушбу масалани Аллома ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ барча далил ва қарашларни келтириб ўтгандан кейин шундай хулоса қилганлар:

"فظهر بهذا أنّ المذهب الصحيح صحّة الاقتداء بالشافعي في الوتر إن لم يسلّم على رأس الركعتين وعدمها إن سلّم" (البحر الرائق، 2/40)

яъни: “Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, мазҳабдаги энг тўғри гап бу – витр намозда шофеий мазҳабидаги имомга, у икки ракатдан кейин салом бермаса иқтидо қилиш дуруст бўлади. Агар (икки ракатдан кейин) салом берса, иқтидо дуруст эмас” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).

Ҳанафий олимлардан Аллома Раҳматуллоҳ Синдий ўзга мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш масаласига бағишлаб ёзган “Ғоятут таҳқиқ” номли рисоласида витр намозида икки ракатдан кейин салом берадиган имомга иқтидо қилиб бўлмаслик кўпчилик ҳанафий уламоларнинг ихтиёр қилган йўли эканини таъкидлаб ўтган. Аллома Синдийга кўра, ушбу масалада фақатгина Имом Жассос кўпчилик ҳанафийларга хилоф қилган ва унинг ушбу хилофи эътиборга молик эмас.

Хулоса қилиб айтганда, умра зиёратига борган юртдошларимиз Рамазон ойида витр намозини ўзлари алоҳида ўқишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарамдаги имомга иқтидо қилган тақдирларида ҳам, эҳтиёт юзасидан қайта ўқиб олишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРИЛСА, РЎЗАДОР САВОБИЧА АЖРГА ЭРИШИЛАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ: Рўза тутган инсонга таом олиб берса, савоби рўза тутган инсон билан бир хил бўлар экан. Бу қанчалик тўғри? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, динимизда рўзадорни ифтор қилдириш катта савоб ишлардан. Ҳатто битта хурмо, ё бир қултум сув, ё бир ҳўплам сут билан бўлса ҳам, рўзадорни ифтор қилдириш катта ажрга сабаб бўлади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

"مَنْ فَطَّرَ صَائِماً ، كَانَ لَهُ مِثْلُ أجْرِهِ ، غَيْرَ أنَّهُ لاَ يُنْقَصُ مِنْ أجْرِ الصَّائِمِ شَيْءٌ" (رواه الترمذي عن زيد بن خالد لجُهَنِيِّ رضي الله عنه)

яъни: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, рўзадор савобича савобга эришади. Лекин рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди” (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда ифторлик қилиб беришни ният қилганлар муҳтож қариндош ва қўни қўшниларига пул ёки маҳсулот шаклида ифторликни етказиб берсалар, айни муддао бўлади ва мазкур ҳадиси шарифда зикр қилинган савобга эришадилар.

Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу иш қанчалик савоби улуғ бўлмасин, рўзадорга ифторлик қилиб берган кишининг зиммасидан рўзани соқит қилмайди. Чунки Рамазон ойида ҳар бир соғлом мусулмон киши рўза тутишлиги фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ

яъни: "Сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин", – деб буюрган (Бақара сураси 185-оят). Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ
#рўза

CАВОЛ:
Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач дарров ғусл қилиб олади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ثَلاَثَةٌ لاَ يُفَطِّرْنَ الصَّائِمَ الْقَىْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالاِحْتِلاَمُ.
(رَواه البزار بإسنادين وصحح أحدهما وظاهره الصحة).

“Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом” (Имом Баззор ривояти).

Бу ҳақида Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар:

( فَإِنْ نَامَ فَاحْتَلَمَ لَمْ يُفْطِرْ ) لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصِّيَامَ الْقَيْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالِاحْتِلَامُ } ، وَلِأَنَّهُ لَمْ تُوجَدْ صُورَةُ الْجِمَاعِ وَلَا مَعْنَاهُ وَهُوَ الْإِنْزَالُ عَنْ شَهْوَةٍ بِالْمُبَاشَرَةِ

“Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очилмайди, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом”, деганлар. Яна бу ҳолатда жинсий алоқанинг кўриниши ҳам, маъноси (яъни, шаҳват билан маний нозил бўлиши) ҳам бўлмагани учун рўзани бузмайди” (манба: “Ҳидоя”).

Демак, саҳарликдан кейин ухлаб, эҳтилом бўлиб қолган киши, ғусл қилади, оғиз бурнини муболаға қилмай ювади ва рўзасини давом эттиради. Баъзи уламоларимиз оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмасликни оғиз ва бурунда сувни кўп ушлаб турмаслик билан изоҳлашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

CАВОЛ:
Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва
рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун: https://t.me/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАСАМ ҲАМ БЎЛАДИМИ?
#рўза

CАВОЛ:
Кириб келган Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Мен айни пайтда олийгоҳда талабаман. Шунинг учун рўза тутишга қийналаман. Бир китобда рўза тутишга қийналадиган киши ифторлик қилиб бериш керак деб, ўқиган эдим. Агар мен дўстларимга ифторлик қилиб берсам рўза тутганлик савобини оламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда мўмин-мусулмонлар Рамазон ойи рўзасини тутишга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (سورة البقرة/183).

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам
рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Рамазон ойида
рўза тутиш Исломнинг беш асосий устунларидан биридир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси соғлом, муқим, оқил ва балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарздир.
Рўза тутишни ният қилиш, рўзани бузадиган амаллардан узоқ бўлиш ва аёлларнинг ҳайз ва нифосдан пок бўлишлари рўзанинг тўғри бажариш шартларидан саналади.
Рамазон рўзасини тутган банда бўйнидаги бандалик мажбуриятни бажарган бўлади ва охиратда Аллоҳ таоло томонидан улуғ мукофот ва ваъда қилинган неъматларга эришади. Уни адо этишга лаёқатли бўла туриб, тарк қилган киши эса қаттиқ гуноҳкор бўлади ва охиратда азобга қолади. Ривоятларда Рамазон рўзасини узрсиз қолдирган кимса бутун умр
рўза тутса ҳам, ўша қолдирган бир куннинг ажрини топа олмаслиги таъкидланган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : "مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ مَرَضٍ وَلاَ رُخْصَةٍ ، لَمْ يَقْضِهِ صِيَامَ الدَّهْرِ كُلِّهِ إِنْ صَامَهُ (رَوَاهُ النَّسَائِىُّ).

“Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунини
рўза тутмай ўтказса, унинг қазосини умр бўйи тутган рўзаси ҳам тўлдира олмайди” (Имом Насоий ривояти).

Касал, мусофир, ҳайз ва нифос кўрган аёллар,
рўза тутиш ўзига ёки боласига зарар берадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар кейинчалик қазосини тутиб беради.

Шариатимиз икки тоифа кишиларни
рўза тутмасликлари ва унинг ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларига рухсат берган:
1) Қарилик сабабли умуман
рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

2) Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва
рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (Фидя ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линкдан олишингиз мумкин: https://t.me/diniysavollar/287).

Ушбу икки ҳолатга тушмаган мусулмон киши Рамазон рўзасини тарк қилиши ва унинг ўрнига фидя бериши мутлақо мумкин эмас.
Рўза тутиш сабабидан иш ёки ўқишда қийинчиликка дуч келиш каби важлар шаръий узрга ўтмайди. Дўстларига ифтор қилиб бериш билан зиммасидаги фарз рўза адо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @Abduhakim_domla
#ашуро #рўза

📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС