Irshod.uz | Rasmiy kanal
589 subscribers
2.94K photos
778 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🕋 УМРАЧИЛАРГА АЖОЙИБ ҚУЛАЙЛИК: МОБИЛ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ!

🤲 Аллоҳга шукрки,
юртимиз аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, сафар рейсларини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, натижада, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилмоқда.

Яна бир қувончли хабар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Умра қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди. “Умра қўлланмаси”да Умра сафари давомида лозим бўладиган зарур барча маълумотлар тафсилотларигача қисқа, содда ва лўнда баён этилган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📲 “Умра қўлланмаси” мобил иловаси

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
«Кох- ота » жомеъ масжидида ўқиладиган Намоз вақтилари.

24.02.2022

🕌 БОМДОД 06:20
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 16:30
🕌 ШОМ 18:20
🕌 ХУФТОН 19:40

♻️ Тарқатинг👉 @irshooduz
#Ҳадис_94

ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ВА СИЛАИ РАҲМ ҲАҚИДА

عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الْوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.

✍️ Муттафақун алайҳ.


📜Шарҳ: Ушбу ҳадис мусулмонлар ўзлари билмаган фойдали нарсаларни сўрашга тарғиб қилмоқда. Ундан кейин, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Намоз ибодатларнинг бошидир", деган сўзлари, кейин эса ота онага яхшилик қилиш, сўнгра динга қайғуриб, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш ҳақидаги жавоблари келмоқда. Бу ўринда ота онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги келиб чиқади. Аллоҳ таоло ота онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўймоқда. "(Эй инсон), Парвардигоринг наздида, сизларга ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларинингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди" (Исро сураси, 23 оят).

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон одам Аллоҳ таоло яхши кўрадиган амални ўрганишга ошиқади.
2. Намоз- Аллоҳ ҳузуридаги амалларнинг энг бошида туради.
3. Мусулмон одамнинг энг афзал амали -намозларни ўз вақтида адо қиллишидир.
4. Ота онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг ҳаққидан кейинги ўринда туради.
5. Ота онага яхшилик қилиш, сўз ва амални уйғунлаштириш билан бўлади.


📚 Kунлик Ҳадис | Манба: islom.uz ("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)
#ҳадис

Усома ибн Зайд розийаллоҳу анҳумо айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар, тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз, эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..."


Ибн Можа ривоят қилган.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Irshod.uz | Rasmiy kanal pinned ««Кох- ота » жомеъ масжидида ўқиладиган Намоз вақтилари. 24.02.2022 🕌 БОМДОД 06:20 🕌 ПЕШИН 13:00 🕌 АСР 16:30 🕌 ШОМ 18:20 🕌 ХУФТОН 19:40 ♻️ Тарқатинг👉 @irshooduz»
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Жума тонгидаги бомдод намоз мусулмон одам ҳафта давомида ўқийдиган энг яхши намоздир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал намоз жума куни тонгдаги намозни жамоат билан ўқиш", дедилар.

✍️ Имом Табароний ривояти.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz 👈
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


("Солиҳлар гулшани")

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Зафар қозонмоқ учун икки шарт илгари қўйилади: биринчиси – сабр, иккинчиси – тақво.

Тақво – исломий тасаввуфнинг ғояси. Муҳаббат – исломий тасаввуфнинг ғояси. Гўзал ахлоқ – исломий тасаввуфнинг ғояси. Тасаввуф бўлмагунча, исломий юксалиш бўлмас, азиз биродарларим! Мумкин эмас. Инсон инсон бўла олмас, инсони комил бўла олмас. Комил бўлмаган инсонлардан эса комил иш чиқмас, ҳамиша ноқис иш чиқар, юзларни, кўзларни булғайлар.

«Ҳақиқий севги» китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
🌐 Улашинг: @irshooduz
ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ - ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ
@irshooduz
#Аудио #Жума_мавъизалари

ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ - ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ
Тўлиқ жума маърузаси. [25.02.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

ОТА-ОНАНИ РОЗИ ҚИЛИШ - ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ
Тўлиқ жума маърузаси. [25.02.2022]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@irshooduz👈
#ҳикмат

Яҳё ибн Муоздан: "Банда қачон ихлосли бўлади?" дея сўрашди. "Хулқи эмизикли гўдакнинг хулқидек бўлса, яъни мақтаган ё ёмонлаганга парво қилмаса", дея жавоб қилдилар.

🌐 Улашинг: @irshooduz
“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ”...

УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.

“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.


“СубҳанАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

“Ҳасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда “Алҳамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.

“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.

“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

🌐 Улашинг: @irshooduz
🌐 Улашинг: @irshooduz