Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
759 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Биласизми, “кутуби ситта”- олти саҳиҳ ҳадис китобларининг соҳиблари тахминан бир бирига яқин вақтда туғилишган экан.

1. Имом Бухорий 194 ҳижрий сана.
2. Имом Муслим 204 ҳижрий сана.
3. Имом Абу Довуд 202 ҳижрий сана.
4. Имом Термизий 209 ҳижрий сана.
5. Имом Ибн Можа 209 ҳижрий сана.
6. Имом Насаий 215 ҳижрий сана.

Субҳоналлоҳ, ўша замон ҳақиқатда муҳаддислар даври (эраси) бўлган экан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖУМА НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

827-CАВОЛ: Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жума намозини ўқий олмаган киши уни қазосини ўқимайди, балки уни ўрнига пешин намозини ўқийди. Агар жума намозига узрсиз чиқмаган бўлса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Жума намозига бормаслик учун қуйидаги нарсалар узр ҳисобланади: Жума намозига чиқа олмайдиган даражадаги касаллик, кўзи ожизлик ва мусофир бўлиш. Бундай узрлар топилмасдан туриб, жума намозига чиқмаган кишининг оқибати жуда ёмон бўлиши ҳақида ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

مَن ترَكَ الجمعةَ ثلاثَ مرَّاتٍ تهاونًا بها، طبَعَ اللهُ على قلْبِه (رواه الإمام الترمذي عن أبي الجعد الضمري رَضِيَ الله عَنْهُ)

яъни: “Ким жума намозини бепарво бўлиб уч марта тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” (Имом Термизий ривояти).

Имом Дорамий ушбу ҳадисни “Ким жума намозини бепарво бўлиб тарк этса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди” деб “уч марта” калималарисиз ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдаги “қалбини муҳрлаб қўяди” деган жумлани уламоларимиз: “Қалби яхши ва савобли ишларга мойил бўлиши қийинлашади”, — деб шарҳ қилганлар.

Шундай экан, шаръий узр бўлмаган пайтда албатта жума намозига боришимиз зарур ва фарз бўлади. Мабодо, шаръий узрсиз жума намозига бормаган бўлсак, тезлик билан тавба қилиб, бу гуноҳни қайта қилмасликни қасд қилишимиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#Эслатма
Жума кунида шундай бир соат бор.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: "Жума кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради", дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар”, деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.

Шайх Абдулазиз Тарифий

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Ҳикмат

«Ота-она тортишуви сабабли уларнинг насиҳатлари фарзандларига таъсир қилмай қўяди».

✍️ Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@irshooduz
КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди»
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

🌐 Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 21 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
27 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 06:03
Қуёш - 07:25
Пешин - 12:15
Аср - 15:15
Шом - 16:58
Хуфтон - 18:17

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Кимни хоҳласа, мағфират қилар ва кимни хоҳласа азоблар. Ва Аллоҳ кечирувчи, раҳимли зотдир.

(Фатҳ сураси, 14-оят)

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Раббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан.

Фузайл ибн Иёз

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Нафл намозлар қазо намози ўрнига ўтадими?

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

🌐 Улашинг: @irshooduz
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТНИ АЙТИШИ КЕРАКМИ?

832-CАВОЛ: Масжидда фарз намозини имомга иқтидо қилаётганда намоз охирида аттаҳият ва саловотни айтиш керакми ёки имомга иқтидо қилиб сано дуосини ўқисак бўлдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган кишининг намоз ўқиш тартиби қуйидагича, имомга иқтидо қилишни ният қилади. Имомдан кейин такбири таҳрима айтади, кейин сано ўқийди ва жим туради. Аъузу ва бисмиллаҳни айтмайди. Имом қироат қилганда жим туриб эшитади. Махфий ўқиладиган намозларда ҳам имомни орқасида Фотиҳа ва зам сура ўқимайди. Имом Фотиҳани тугатганда махфий "Омин", дейди. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дейди, иқтидо қилгувчи “Роббанаа ва лакал-ҳамд”, дейди. Руку ва саждага кетиш такбирларини махфий айтади. Руку ва сажда тасбеҳларини айтади. Аттаҳият дуоси, салавот ва саломдан олдинги дуоларни ўқийди. Имомдан бироз кейин салом беради. Рамазонда витрни жамоат билан ўқилса, иқтидо қилганлар ҳам, махфий қунутни ўқийди.

Ташаҳҳуд ва салавотларни иқтидо қилгувчи ўқиши борасида фиқҳ китобларимизда бундай дейилган: “Агар иқтидо қилгувчи ташаҳҳудни ўқиб бўлмай туриб имом салом бериб юборса, иқтидо қилгувчи ташаҳҳудни охирига етказиб қўяди”. (Ал-Фатово ал-ҳиндия, 1-ж. 99-б). “Агар иқтидо қилгувчи ташаҳҳуддан кейинги дуо ёки Пайғамбар алайҳиссаломга салавотни айтиб бўлмасдан туриб, имом салом бериб юборса, иқтидо қилгувчи имом билан салом бераверсин”. (Ўша манба, 99-100-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарз! Тўлиқ мавъиза [26.11.2021]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 23 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
29 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 06:05
Қуёш - 07:27
Пешин - 12:16
Аср - 15:14
Шом - 16:57
Хуфтон - 18:17

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи»

Маъноси:
“Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”

🌐 Улашинг: @irshooduz
РАСУЛУЛЛОҲ ҚАЙТАРГАНЛАР

НИКОҲГА ДОИР ҚАЙТАРИҚЛАР

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланмасликдан қайтардилар». (Имом Бухорий ривоятлари)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мусулмоннинг иккинчи мусулмон киши савдоси устига савдо қилишдан ва совчи юборганнинг устидан совчи юборишдан қайтардилар». (Имом Термизий ривоятлари)

Али ибн Абу Толиб ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни аёлларни мутъа қилишдан ва эшак гўшти ейишдан қайтардилар». (Мутъа - бирор аёлни маълум муддатга ва келишилган маблағ эвазига муваққат никоҳга олиш. Кейинчалик бунинг макруҳлигига фатво берилган бўлиб, фақат шиа мазҳабида мавжуд). (Имом Бухорий ривоятлари)

Али ибн Абу Толиб ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазоти куни муваққат (сийға) никоҳни бекор қилиб, хонаки эшаклар гўштини емоқдан қайтардилар». (Имом Бухорий ривоятлари)

Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг ўз аммаси ёки холасининг устига никоҳланмоғини ман қилдилар». (Имом Бухорий ривоятлари)

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «шиғор» дан қайтардилар». (Шиғор - бир кишининг ўз қизини (ёки синглисини) бировга унинг қизига (ёки синглисига) уйланиш шарти билан эрга беришидир. Бунда ҳар икки томон ҳам маҳр бермайди). (Имом Бухорий ривоятлари)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ҳузурида бўлган аёлнинг эрининг изнисиз рўза тутмоғи ҳалол эмас ҳамда аёл эрининг уйига унинг рухсатисиз бирор кишининг кирмоғига изн бермасин ва эрининг буйруғисиз бирор нарсани сарф қилмасин, чунки ўша сарф қилинган нарсанинг ярми эриникидир», дедилар». (Имом Бухорий ривоятлари)

Ибн Шиҳоб ривоят қиладилар: Аллоҳ таолонинг «Уларга уйланишга рағбат қиласизлар», деган қавлидан мурод шуки, Аллоҳ таоло етим қизларга уларнинг моли ва жамоли учун уйланишни ман қилади, яъни етим қизлар агар гўзал бўлсалар, уларга шаръий маҳр бермасдан уйланишдан, агар хунук бўлсалар, уларнинг моли қўлдан кетмасин, деб ўзлари уйланмай, бировга ҳам эрга бермай зулм қилишдан қайтаради. (Имом Бухорий ривоятлари)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мавлоси Абу Маъбуд ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл ёнида маҳрами бўлмаса сафарга чиқмасин ва ёнида маҳрами бўлмаган аёл олдига номаҳрам кирмасин», дедилар». (Имом Бухорий ривоятлари)

"РАСУЛУЛЛОҲ ҚАЙТАРГАНЛАР" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
Зиннийра розияллоҳу анҳо ва илоҳий муҳаббат

Зиннийра розияллоҳу анҳо Абу Жаҳлнинг қули эди. У зот имон келтирганида, Абу Жаҳл бундан хабар топиб, уни жуда қаттиқ азоблашни бошлайди. У зот катта ёшда бўлишларига қарамасдан бу азобларга бардош берадилар. Чунки, у зот имон келтиришдан олдин ҳам, агар имон келтирсалар қандай машаққатлар бўлишини яхши билганлар.

Абу Жаҳл у зотнинг тилидан куфр калимаси чиқмаётганини кўриб дарғазаб бўлади ва бошларига қаттиқ нарса билан уради. Бунинг натижасида Зиннийра розияллоҳу анҳунинг кўзлари кўрмай қолиб, кўр бўлиб қоладилар. Шунда кофирлар “сен бизнинг бутларимизга сиғинишни тарк қилганинг учун уларнинг ғазабига дучор бўлдинг”, деб мазах қилишади.

У зот шунча қийинчиликларга чидайдилар, машаққатларга бардош берадилар лекин уларнинг Аллоҳ шаънига бўлган бу сўзларига чидаб туролмайдилар. Дарҳол саждага йиқиладилар ва ҳақиқий маъбудга ўз ҳолларини шикоят қиладилар: “Эй Аллоҳим! Улар менга шунча қийноқларга солишди, таъна-маломатлар қилишди, мен уларнинг барчасига чидадим. Менинг суякларимни синдиришди, жисмимни элма-тешик қилишди, мен барчасига бардош бердим. Лекин, сенинг шаънингга нолойиқ сўзларни сўзлашганида мен чидай олмадим. Уларнинг айтишича, уларнинг тошдан ясалган бутлари мени кўр қилиб қўйган эмиш. Эй Аллоҳим! Менга кўз нуримни қайтаргин, токи уларга сенинг улуғлигинг намоён бўлсин”.

Зиннийра розияллоҳу анҳо дуога кўтарган қўлларини юзларига тортмасдан туриб, Аллоҳ таоло у зотга кўз нурларини қайтариб берди. Субҳаналлоҳ! У даврдаги эркаклар мард эдилар-ку, аёлларда ҳам илоҳий ишқ жазбалари лиммолим эди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!
🍂
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган.
🍁
Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.
🍂
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
🍁
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
🍂
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
🍁
Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, “Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!” деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради.

“Тонгги (уйқу) ризқ (келишини тўсади” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
🍂
Ким кунини хайрли суратда бошласа, қолган қисми ҳам хайрли бўлади, ишлари бароридан келади, Аллоҳ тарафидан ўша банда ризқига барака берилади.
Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач ҳам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили хира бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни ҳафсала билан қилмайди. Шунинг учун ризқидан барака кетади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

🌐 Улашинг:
@irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 24 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
30 - Ноябрь 2021 м.й

Бомдод - 06:06
Қуёш - 07:28
Пешин - 12:16
Аср - 15:14
Шом - 16:57
Хуфтон - 18:17

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

Суянишни хоҳлаган кимса Аллоҳ таолога суянсин, акс ҳолда ҳалок бўлади.

Абулқосим аз-Замахшарий

🌐 Улашинг: @irshooduz
#оят

Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар

(Бақара сураси 186-оят)

🌐 Улашинг: @irshooduz