Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
759 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Кисва (Каъбапўш) ҳақида...

👉🏻 Кисва – бу Макка шаҳридаги муқаддас Каъбатуллоҳни ёпиб қўядиган ёпинчиқ.


🌐 Улашинг: @irshooduz
👉🏻 Кисвани ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирадилар. Эскисини эса бўлакларга бўлиб ҳажга келган мусулмонларга тарқатадилар.

👉🏻 Айрим олимларнинг фикрига кўра, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш Исмоил (алайҳис-салом) даврларига бориб тақалади.

👉🏻 Бошқа олимлар Каъбанинг ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари бўлган Аднон даврларида бошланган дейишади.

👉🏻 Кўпчилик олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш одати Яманнинг Тубо исмли қироли даврида бошлаб берилган.

👉🏻 Кисвани тайёрлаш билан Саудия Арабистонида бутун бошли бир фабрика шуғулланади.

👉🏻 Кисвани тайёрловчи биринчи фабрика 1927 йили ташкил қилинган.

👉🏻 Ҳозирда Кисвани тайёрлашда 140 та ҳунарманд ходимлар фаолият кўрсатади.

👉🏻 Кисва 5 қисмдан ташкил топган бўлиб, улардан бири билан Каъбатуллоҳнинг эшик томони ёпиб қўйилади.

👉🏻 Кисванинг ўлчами 658 кв. м. га тенг. У узунасига 14 метр ва энига 101 сантимерт бўлган 47 та қисмдан тикилади.

👉🏻 Кисвани тайёрлаш учун 450 кг ипак ишлатилади ва уни олтин иплар безаб туради.

👉🏻 Кисвани тайёрлаш учун 3 ой талаб этилади.

👉🏻 Саудия Арабистони учун Кисвани тайёрлаш 17 миллион риёлга (тахминан 4,5 млн.$) тушади.

👉🏻 Ҳар йили иккита Кисва тикилади. Бири Каъба устига ёпиб қўйилса, иккинчиси эҳтиёт шарт сақланиб турилади.

👉🏻 Кисвани алмаштириш пайтида ҳожилар Арафот тоғида бўладилар ва у маҳаллий ходимлар томонидан махсус кўтарма конструкциялар ёрдамида бўлак-бўлак қилиб амалга оширилади.

👉🏻 Кисва юқорисининг ўнг тарафида қуйидаги оятлар ёзилган:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا وَطَهِّرْ بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْقَائِمِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
(Эй, Муҳаммад!) Эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳ ўрнини белгилаб бериб, (унга шундай дедик): «Менга бирор нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтимни тавоф қилувчилар, (намозда) тикка турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар (яъни ҳожилар ва намозхонлар) учун тозалаб қўйгин! (Ҳаж, 26).
وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ
Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар. (Ҳаж, 27).
لِيَشْهَدُوا مَنَافِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ عَلَى مَا رَزَقَهُمْ مِنْ بَهِيمَةِ الْأَنْعَامِ فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ
Улар ўз (диний ва дунёвий) манфаатларига шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун сўйишда) Аллоҳ номини зикр қилиш учун келурлар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз! (Ҳаж, 28).
ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا بِالْبَيْتِ الْعَتِيقِ
Сўнгра (ҳожилар) кирларини кетказсинлар (яъни, эҳромдан чиқиб, соч олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (ҳаж мажбуриятларини) адо қилсинлар ва «Қўҳна уй» (Каъба)ни тавоф қилсинлар! (Ҳаж, 29).
👉🏻Мазкур оятларининг пастида қуйидагилар ёзилган:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ بِأَنَّ لَهُمْ مِنَ اللَّهِ فَضْلًا كَبِيرًا
Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл (жаннат) ҳақида мўминларга хушхабар беринг! (Аҳзоб, 47).
قال الله تعالى:
Аллоҳ таоло деди:
وَمَنْ يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللَّهَ يَجِدِ اللَّهَ غَفُورًا رَحِيمًا
Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади (Нисо, 110).


🌐 Улашинг: @irshooduz
КЎЗМУНЧОҚ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.

Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

📚Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»

(Имом Термизий ривояти)

Муҳим эслатма:
Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик.
Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб, нафсларимизни кейинги келадиган Рамазони шариф ойига таёрлаб рўзани ният қилайлик ва бошқаларга эслатайлик.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 26 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
2 - Декабрь 2021 м.й

Бомдод - 06:08
Қуёш - 07:30
Пешин - 12:17
Аср - 15:13
Шом - 16:56
Хуфтон - 18:16

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#оят

“...У –зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас. Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир”.

(Йасин сураси, 69-70 оятлар).

🌐 Улашинг: @irshooduz
ҲАҚИҚИЙ ОРЗУ-ҲАВАС НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

“Эҳ, кошкийди қайтадан тупроққа айланиб кетсам” (Наба сураси, 40-оят).
“Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам!” (Фажр сураси, 24-оят).
“Эҳ, қанийди номаи аъмол китобим берилмаса эди!” (Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).
“Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам” (Фурқон сураси, 28-оят).
“Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда” (Аҳзоб сураси, 66-оят).
“Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам” (Нисо сураси, 73-оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
Бир ҳаким зот ўғлига шундай насиҳат қилди: “Ўғлим! Хурсанд пайтингда дунёдан, унинг ўзгариб қолишидан хотиржам бўлма! Қийин ҳолатда эса Аллоҳнинг раҳматидан ҳам ноумид бўлма! Ҳамиша васатий – мўътадил бўл!”

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Доктор Фотима Аҳмад Абдуттаввоб қиссаси

Тиббиёт факультети. Йилнинг бошида янги ўқитувчи аудиторияга салом бериб кирди ва деди:

«Бу йилги ўқишларингга омад тилайман. Доимо соғ-саломат бўлинглар. Бугун менинг биринчи дарсим. Ўзимни таништиришдан олдин шуни айтишни истар эдимки, қайси талабанинг шароити оғир бўлиб менинг дарсимга оид китобларни сотиб олишга қурби етмаса дарсдан сўнг менга ёзма равишда мурожаат қилсин. Иншааллоҳ ёрдам бераман»!

Шунда талабалардан бири деди:

«Устоз! Сиздан олдинги ўқитувчилар бундай қилмас эди-ку! Бу қанақаси бўлди»?!

Давоми...

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖОЙНАМОЗ БЎЛМАГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёнимда жойнамозим йўқ лекин кийимим бор эди. Ояқни тагига соламанми ёки бошни саждага қўядиган жойгами? Оёқни остига солсам сажда қиладиган жойга етмиди, сажда қиладиган жойга солсам оёқни остига етмайди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ тагига солинади. Чунки қиёмда туриб кўп фарзлар адо этилади. Масалан қиём, қироъат, рукуъ кабилар. Фақат сажда қиладиган жойда нажосат бўлмаслигига диққат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади",
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Kuni kecha 2- dekabr kuni "Koh ota" masjidi imom xatibi Pirnazarov Abduhakim domla boshchiligida nogiron, kam taminlangan jami 70 ta oilalarga moddiy yordam ko'rsatildi.

Jumladan: 2 ta qo'y so'yildi, har biri ichida 250-300 ming so'mlik oziq- ovqat mahsulotlarini jamlagan paketlar, umumiy qiymati 20 mln so'm bo'lgan hayru -sahovat masjidga biriktirilgan 5 ta MFY orqali nogiron va kam taminlangan oilalarga yetkazildi.

🌐 Улашинг: @irshooduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ҳайру саҳоватдан лавҳалар

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЖАННАТ ХУШХАБАРИ БЕРИЛГАН НОГИРОН САҲОБАЛАР

Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Уҳуд жангида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) урилмоқчи бўлган қилични кўриб, қўли билан уни тўхтатиб қалқон бўлган ва қўли тирсагидан узилиб тушганди. Ўша кундан кейин Толҳа (розияллоҳу анҳу) ногирон бўлиб қолди. Толҳа ибн Убайдуллоҳ қўли тирсагидан кесилган, ногирон саҳоба эди; Аллоҳ Пайғамбарига хабар жўнатди: "Эй Расулим! Толҳа жаннатийлардандир".
Абдураҳмон ибн Авф, Толҳа ибн Убайдуллоҳ билан бирга Ашараи Мубашшаралардан эди, яъни жаннат хушхабари берилган ўн кишидан иккиси эди. Пайғамбарларининг оғизларидан жаннатга киришлари айтилган, мукофотларини ҳаётларидаёқ олган эдилар. Бу ногирон саҳобалар ҳақида Асри саодатдан кунимизгача етиб келган бу ҳадиси шариф, фақатгина ўша даврда эмас, балки неча асрлар сўнг ҳам юракларга ҳузур бахш этади. Бу кўча-кўйда юрганимизда ногирон биродарларимизга нисбатан қарашларимизни ўзгартирадиган ҳадиси шарифдир. Уларга ачиниб ёки ёрдамга муҳтожлар деб эмас, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу каби инсонларни ҳоким этганлар, Аллоҳ таоло бундай саҳобалардан иккисини ҳали ҳаётликларида жаннат хушхабари берилган ўн кишининг орасига олган, - деб ўйлашимиз, уларга ушбу васила билан ҳатто ҳавас ила қарашимиз лозим.
Ҳақиқий ногиронлик инсоннинг танасида эмас, балки зеҳнидадир. Инсонлар буни тушуниб ўзларидаги камчилик ва нуқсонларни бартараф этишга ҳаракат қилсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

"Caодат асри ривоятлари" китобидан.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат

1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

2) Хурмо (финик)
Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.

3) Анжир
Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.

4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

5) Асал
Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).

7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

8) Қўзиқорин
Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.

9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.

10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ЙИҒЛАМА, АБУ БАКР!

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотига сабаб бўлган хаста пайтида мажолсиз ҳолда чиқдилар ва минбарга кўтарилиб бундай дедилар:
– Бандага дунё ва унинг зийнати таклиф қилинган эди, у охиратни ихтиёр қилди.
Бу сўзларнинг маъносини ҳазрат Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким фаҳмламади.
– Ота-­онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Нафақат ота-­онамиз, балки ота-­боболаримиз, фарзандларимиз, ўзларимиз ва молларимизни сизга фидо қилайлик, – деб йиғлаб юборди у.
– Йиғлама, эй Абу Бакр! Шубҳасиз, мен учун инсонларнинг энг садоқатлиси – Абу Бакр. Агар инсонлардан халил – дўст тутсам, Абу Бакрни тутган бўлур эдим. Лекин у менинг биродарим.
Масжид эшикларидан бирортаси ҳам қолмай беркитиб ташлансин, фақат Абу Бакрнинг эшигидан ташқари, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу яна йиғлади ва:
– Менинг ўзим ҳам, молим ҳам сизники, эй Аллоҳнинг Расули!

📕"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар" китобидан

🌐 Улашинг: @irshooduz
☝️БОМДОД НАМОЗИДАН СЎНГ

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидан бири – ҳар куни тонгда бомдод намозидан сўнг қуйидаги дуони ўқишга буюрар эдилар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً.

«Аллоҳумма, инний ас’алука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан».

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва мақбул бўлувчи амал насиб қилишингни сўрайман».

Имом Насаий, Ибн Можа ва Аҳмад Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

Кунингиз файзли ва баракотли бўлсин!

🌐 Улашинг: @irshooduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Жума_мавъизалари

Дунё - охират дебочаси! Тўлиқ мавъиза [03.12.2021]

Абдуҳаким домла

"Коҳ ота" жомеъ масжиди имом хатиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 29 - Рабиус соний 1443 ҳ.й
5 - Декабрь 2021 м.й

Бомдод - 06:11
Қуёш - 07:33
Пешин - 12:18
Аср - 15:13
Шом - 16:56
Хуфтон - 18:16

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
#ҳадис

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг меҳнатида – яъни аҳлларининг хизматида – бўлар эдилар. Намоз вақти кирганида эса, намозга чиқар эдилар», деди».

Имом Бухорий ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz