Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
756 videos
6 files
2.12K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
Намоз вақтлари ўзгарди


Бомдод 05:30🕰
Пешин 13:00 🕰
Аср 16:50🕰
Шом 18:40🕰
Хуфтон 20:05🕰

15.09.2023
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳадис

Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар яхшилик бераман ёки ундан ҳам зиёда этаман. Ким бир ёмон иш қилса, ўша бир ёмонлик учун бир жазо бераман ёки кечириб юбораман.

Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман.

Ким ҳузуримга ер юзини гуноҳга тўлдириб келса, аммо Менга ширк келтирмаса, Мен ҳам ўша миқдорча мағфират билан унга йўлиқаман», деди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Nima ma'naviy jihatdan xaqlni past sanash va hissiy jihatdan ishni xor sanash deyiladi?

"Ijtimoiy odoblar" kitobidan
Anonymous Quiz
37%
Maddohlik
49%
Masxara qilish
12%
G'iybat
2%
Chaqimchilik
#Тақдирлаш

Бугун 15.09.2023 санада устоз Пирназаров Абдуҳаким домлага Турон Фанлар академияси академиги олтин медали, академик дипломи, гувоҳномаси ҳамда Турон Фанлар академиясининг ўн йиллиги кўкрак нишони тақдим қилинди.

Устознинг кейинги касбий фаолиятларида ҳам Аллоҳ куч қувват ато этсин Амин🤲

👉@Irshooduz
#16_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:44 TONG
06:04 QUYOSH
12:23 PESHIN
16:42 ASR
18:33 SHOM
19:49 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
Савол:
Аёлларга бериладиган Маҳр ҳозирги кунда қанча деп кўрсатилган?

Жавоб: Бизнинг мазҳабимизда маҳрнинг энг оз миқдори ўн дирҳам кумуш деб белгиланган. Кўпининг эса чеки йўқ, аммо ҳадиси шарифларда маҳрнинг ҳам озига қаноат қилган аёллар мақталган.

Бир дирҳам замонавий ўлчовда 3,12 граммдир, уни ўнга кўпайтирсак 31,2 грамм бўлади. Никоҳ шартномаси тузилаётганида 31,2 грамм кумушнинг қиймати сўмда қанча бўлса, ўша маҳрнинг энг кам миқдори бўлади. Бундан маҳрга ана шу миқдордан ортиқ бериб бўлмас экан, деган хулоса чиқмайди. Динимиз жамиятнинг барча қатлами манфаатини тенг ҳимоя қилгани учун уларнинг энг камбағалига ҳам малол келмайдиган миқдорни белгилаган. Кимнинг шароити кўтарса, бундан кўпроғига қодир бўлса, кўпроқ ҳам бераверади.

@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ЁЛҒОНЧИНИ НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз бозорда материал сотамиз, умумий 15 та дўконимиз, ҳаммамиз бир қаторда ўтирамиз. Биринчи дўкон эгаси қолган 14 та дўконни ёмонлайди, "ўғри, каззоб, материалдан кам беради" дейди. Биз шу инсонни нима қилсак бўлади? Илтимос маслаҳат беринглар, биз ҳам у сабаб гуноҳга ботиб қоляпмиз! Инсонларни, намозхонларни ёмон отлиққа чиқаряпди. Биз у инсонни ўзи ўтирган дўконидан ижара ҳаққини тиклаб у инсонни дўкондан чиқариб юборсак гуноҳга ботмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиб бўлмайди. Шариатимизда бир айбни бартараф этиш учун яна бир хатодан фойдаланиш тўғри эмас. Бу вазиятни тўғри ечими шуки, 1-дўкон эгасига тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон, бўҳтон — ҳаром экани ва бу орқали топилган даромад ҳам ҳалол бўлмаслигини айтиш керак. Агар шунда ҳам бу ишидан қайтмаса бозор маъмуриятига (далил исботлар билан) мурожаат қилиб вазиятни баён қилиб муаммони ҳал қилиш керак бўлади.

Қолаверса, ризқ Аллоҳдан экани, ҳар бир иш Аллоҳдан эканини ҳис қилиб савдо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Alloh taolo Qur'oni karimning qaysi oyatida qarz oldi-berdi qilinganda uni yozib qo'yishga buyuradi?

"Qarz" kitobidan
Anonymous Quiz
31%
A'rof surasi, 19-oyat.
58%
Baqara surasi, 282-oyat.
12%
Nur surasi, 59-oyat.
#17_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:45 TONG
06:05 QUYOSH
12:22 PESHIN
16:40 ASR
18:32 SHOM
19:47 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Улашинг: @irshooduz
Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур !

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. 99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#18_СЕНТАБРЬ
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан

04:46 TONG
06:06 QUYOSH
12:22 PESHIN
16:39 ASR
18:30 SHOM
19:45 XUFTON

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
🌹 Ассалoму алайкум.
🌹 Аллоҳ таолонинг саломи
🌹 Пайғамбарﷺнинг дуолари
🌹 Қуръоннинг барокоти
кун давомида сиз билан бўлсин!

#Тонги_дуо

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил
!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
Намоз вақтлари ўзгарди

БОМДОД 05:35
ПЕШИН 13:00
АСР 16:45
ШОМ 18:35
ХУФТОН 20:00


18.09.2023
ИНСОННИНГ ЧИРИМАЙДИГАН СУЯГИ
#ақида

CАВОЛ: Инсон вафот этгандан кейин қайта тирилмоқлик бор. Инсоннинг қиёматда унуб чиқадиган уруғи нима деб аталади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У нарсани айрим ҳадисларда "ажбуз-занаб" деб номланган. Унинг номи қуйидаги ҳадисда тилга олинган:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади:
«Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани – «ажбуз-занаб» деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни қайта тирилиш шундан таркиб топади» (Имом Муслим ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🌐 Улашинг: @irshooduz
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ѐқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;

– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра
яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ѐки қовоқ уйиш самарали бўлади;

– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ѐки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;

– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;

– ѐмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг
оқибати жуда ѐмон;

– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.

– фарзандини ѐмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;

– ѐқтирмаган нарсасини совға қилиш;

– ѐлғон гапириш. Одатларнинг энг ѐмони ѐлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ѐлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.

Бахтли ҳаёт сари китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈