Irshod.uz | Rasmiy kanal
586 subscribers
2.94K photos
775 videos
6 files
2.14K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ПАЙҒАМБАРЛАР НОМИ БИЛАН НОМЛАНГАН СУРАЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Қуръонда пайғамбарлар номи билан номланган нечта сура бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримда пайғамбарлар номи билан номланган олтита сура бор:
Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ сураларидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳар бир ўқилган намоздан кейин ўтган йиллардаги ўқилмаган намозларим қазосини ўқиб борсам бўладими? Ёки ўқилмаган қазо намозларни қандай адо қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).

Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
ҒУСЛ ВА ТАҲОРАТДА ЛИНЗАНИ ЕЧИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўзга линза қўйилса ғусл ва таҳорат қилгунча линзани ечиб қўйиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ва ғуслда юзни ювиш фарз ҳисобланади. Кўз ҳам юзда жойлашгани учун кўз атрофи ва қовоқлар ҳам ювилиши керак. Кўз ичини ювиш шарт қилинмаган. Шунинг учун линза қўйган одам таҳорат ва ғуслда уни олиб қўйиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @irshooduz 👈
АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
Қуръон китоби 3-қисмга бўлинади
#қисқа_савол_жавоблар

Савол:
Ассалому алайкум «Қуръон китоби 3 қисмга бўлинади улар қайсилар?» - деган саволга жавоб берсқангиз илтимос!

Жавоб берди: ЎМИ фатво ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Қуръони Каримнинг ўзи эмас балки унинг умумий мақсадини ифода этувчи оятлар уч тоифага ажратилади:
Биринчиси: Аллоҳнинг тавҳиди ва ягоналиги исботи борасидаги ояти карималар. Бу оятлар инсоннинг ақидасини тўғрилашни мақсад қилади.

Иккинчи: Турли қиссаларни баён қилувчи оятлар. Бу каби оятлар ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган

Учинчи: шаръий ҳукмларни баён қилувчи оятлар.

@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
КОСМЕТИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олиб бўлиб косметик воситалардан фойдаланиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша косметик моддалар ҳалол махсулот ва моддалардан тайёрланган бўлса, жоиз. Агар таркибига ҳаром модда аралашган бўлса ёки шубҳали бўлса, у билан намоз ўқиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ҚУРЪОННИ ЎҚИБ ТУГАТГАНДАН СЎНГ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ:  Ўзбекча Қуръон китобини ўқигандан кейин яъни тугатиб бирон жонлиқ сўйиб, қон чиқариш керакми? Мен шундай эшитдим, бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап нотўғри. Қуръони каримни ўқиб тугатиш савобли амал. Ҳар бир савобли амални бажарилганида жонлиқ сўйиш шарт бўлмайди. Жонлиқ сўйиш — Қурбонлик қилиш вожиб бўлган одамларга ва назр қилган кишиларга ВОЖИБ (яъни қилиши шарт бўлган, қилмаса гуноҳкор бўладиган) амал, фарзанд кўрган одамга эса МУСТАҲАБ (яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган) амал ҳисобланади. Бундан бошқа ўринларда жонлиқ сўйиш ихтиёрий бўлади.

Шундай экан, динимизда машруъ бўлмаган амалларни динга киритмаслик керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг: @Abduhakim_domla
БЕЛБОҒ БОҒЛАШ ШАРИАТДА БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азадор одамлар белларида белбоғ боғлаши шариатда борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу асосан бизнинг урфимизда шаклланган ҳолат. Бу борада бирор буюрилган ёки қайтарилган ҳадис йўқ. Шунинг учун кимдир чакмон ёки чопон кийса, бошқаси оддий кийимларда юрса ҳам ҳеч ким ўзгани маломат қилмаслиги керак. Яъни бу ишни ихтиёрий деб билиш керак. Бел боғлаб чакмон ё чопон кийиш шариатни буйруғи деб эътиқод қилмасин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг: @Abduhakim_domla
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўқишга 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим. Намозларимни бутунлигича ўқиётгандим. Уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ. Уйимга бир-икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим. Бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим. Энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми ёки қаср қилибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вилоятингизнинг бошқа туманидан ўқиш жойингизга қайтишда яна ўн кундан кейин уйингизга қайтишни ният қилган бўлсангиз, мусофир ҳукмида бўласиз. Токи яна уйингизга етиб боргунча намозларни қаср қилиб ўқиб турасиз. Чунки сиз сафар масофасини қасд қилиб чиқиб, етиб келган жойингизда 15 кундан кам туришни ният қилгансиз.

Саволда уйингиз ва ўқиш жойингиз ўртасидаги масофа зикр қилинмаган. Биз айтган жавоб улар ўртаси уч кечаю уч кундузлик йўл (тақрибан 90 км) бўлганда мувофиқ келади. Агар масофа бундан кам бўлса, ҳар қанақасига муқим бўласиз ва доим намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈
ҲАР РАКАТДА БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устоз саволим шуки, ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан аввал басмала айтиладими, ёки ракат бошида Фотиҳадан олдин истиоза ва басмалани айтиш кифоями?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи ракатда "Фотиҳа" сурасидан аввал "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" ва "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни, кейинги ракатларда эса "Фотиҳа" сурасидан аввал фақат "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни ўқиш суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


🌐 Улашинг: @irshooduz
КОСМЕТИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олиб бўлиб косметик воситалардан фойдаланиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша косметик моддалар ҳалол махсулот ва моддалардан тайёрланган бўлса, жоиз. Агар таркибига ҳаром модда аралашган бўлса ёки шубҳали бўлса, у билан намоз ўқиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/+fwAVg5pphx5kYjBi
ҚЎРҚИТИШ УЧУН АЙТСА ҲАМ ТАЛОҚ ТУШАВЕРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр талоғини билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушаверадими? Энди эр-хотин бирга яшаса бўладими? Буни йўли борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ лафзини очиқча айтилганда, албатта, талоқ тушади. Бу ҳолатда ният эътиборга олинмайди. Талоқ лафзини очиқча айтмай, ҳам талоққа, ҳам бошқа маъноларга далолат қиладиган лафзларни айтса, масалан: "Чиқиб кет", "Тур йўқол", "Жавобингни бердим", дегани каби. Бунда эр нимани ният қилган бўлса, ўша бўлади. Яъни, талоқни ният қилса, талоқ бўлади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.

Талоқлар сони учтага етгунча қайта никоҳланиши мумкин. Талоқлар учтага етса, эр-хотин қайта никоҳлана олмайди. Фақат аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга тегиб, тўлақонли эр-хотинлик алоқасидан кейин талоғини олса ва иддани тугатса, кейин аввалги эрига никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Yaqinlaringizga ulashing@Abduhakim_domla